Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гуруҳлашда куйидагиларга риоя қилиш керак
- Ж а м и
биринчи хусусият - бу хўжалик жараёни ва воқийликни кўрсаткичлар тизимини тузиш орқали иқтисодий ахборот манбаини шакллантириш;
иккинчи хусусияти - корхона хўжалик фаолиятидаги кўрсаткичлар ўзгариши сабабларини ўрганиш ва уларга таъсир этувчи омиллар ичида энг асосийсини аниқлаш хамда унинг таъсирини миқдор жиҳатдан ҳисоблашдан иборат; учинчи хусусияти - кўрсаткичларнинг бир-бири билан узвий боғлиқлигини аниқлаш ва ҳисоблашдан иборатдир. Комплекс иқтисодий таҳлил деганда корхона, бирлашма ва ташкилотлар фаолиятида иқтисодий, социал, экологик, ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни узвий, бир-бири билан боғлиқликда ва боғланишда, бир бутунликда ўрганишга айтилади. Фаннинг ўз объекти ёки предметини ўрганиш усуллари, воситалари унинг методини тавсифлайди. Иқтисодий таҳлил ўзининг мустақил усулларига эга. Булар бевосита оддий, анъанавий ва иқтисодий математик усуллар ҳисобланади. Таққослаш усули иқтисодий таҳлилда энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади. Кўрсаткичларни таққослашда қуйидаги шартларга амал қилиш талаб этилади: бир хил ҳисобланган ва бир асосли кўрсаткичларнигина таққослаш; аниқланиш усули бир хил бўлган кўрсаткичларни таққослаш; бир хил даврийликдаги кўрсаткичларнигина таққослаш; ўзаро ўхшаш ва яқин бўлган, ихтисослиги бир хил корхоналар кўрсаткичларини таққослаш ва ҳ.к. Таққосланувчи кўрсаткичлар қаторига куйидаги кўрсаткичлар киради: +иймат кўрсаткичлар (мутлақ, нисбий, ўртача) Натура кўрсаткичлар (мутлақ, нисбий, ўртача) Шартли натура кўрсаткичлар (мутлақ, нисбий, ўртача) Гуруҳлаш-усули иқтисодий изланишларда бир тартибли, кўплаб кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигини тавсифлашдаги муҳим усул сифатида қўлланилади. Гуруҳлаш ёрдамида ўрганилаётган кўрсаткичлар таркибидаги илғор корхоналарга тегишли бўлган маълумотларни оммалаштириш ҳам мумкин. Гуруҳлашда куйидагиларга риоя қилиш керак:гуруҳлаш белгиси тўғри танланиши лозим; фақат бир тизимга кирувчи кўрсаткичларгина олиниши керак; кўрсаткичлар бир хил ўлчов ва услубда аниқланиши лозим. +уйида (2-жадвал) савдо корхоналарида товар айланиши бўйича режа бажарилишининг харажат ва рентабелликка таъсири келтирилган. Келтирилган маълумотларда савдо корхоналари товар оборот режасининг бажарилиши, унинг харажат ва рентабеллик даражалари ўзгаришидаги боғланувчанлик ҳамда алоқадорликдаги фарқланишларни кўриш мумкин. 2-жадвал Товар оборот режасининг бажарилиши, унинг харажат ва рентабеллик даражалари ўзгаришидаги боғланувчанлик ва фарқланишлар
Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling