Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet119/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   201
Bog'liq
БХИТА

16-Мавзу: Бошқарув таҳлили
Ажратилган вақт - 4 соат
Асосий саволлар:
1. Маҳсулот, иш ва хизматларга бозор талаби ҳамда таклифининг таҳлили
2. Маҳсулот, иш ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш таҳлили
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Ички бошқарув таҳлили. Ички молиявий таҳлил. Ташқи молиявий таҳлил. Мехнат ресурслари таҳлили. Ашёвий ресурслар таҳлили. Молиявий таҳлил. Тезкор таҳлил.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Корхона (фирма) фаолияти, энг аввало, бозор регуляторлари асосида тартибланади деб қаралади. Бу фикрни изоҳланг.
2. Маҳсулотларни сотилган деб ҳисоблашнинг одатда икки шарти, яъни “кассали усул” ҳамда “ҳисобга олиш усули” лари мавжуд. Бунга ўз мулоҳазангизни билдиринг ва уни изоҳланг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда бошқарув таҳлили тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Маҳсулот, иш ва хизматлар хажмига таъсир этувчи омилларни таҳлил қила олади.
1.2. Ишлаб чиқариш маромийлигини изоҳлаб бера олади.
1-савол баёни. Маҳсулот, иш ва хизматларга бозор талаби ҳамда таклифининг таҳлили. Маҳсулот, иш ва хизматларга бўлган бозор талабининг максимал даражада қондирилиши бозор механизмининг зарур шартларидан бири ҳисобланади. Корхона (фирма) фаолияти, энг аввало, бозор регуляторлари асосида тартибланади. У бевосита нимани ишлаб чиқариш, қандай ва қанча ишлаб чиқариш лозимлигини белгилайди. Бу ўз-ўзидан сарфлар, сифат меъёрларини бошқаришни ҳам тартиблайди. Бунда иқтисодий манфаатлар муштараклиги эътиборга олинади.
Бозор талабини таҳлил этишда бозорнинг алоҳида олинган товарлар билан тўйинганлик даражаси, унинг яқин ва узоқ оралиқда ўзгарувчанлик эҳтимоллари, товарлар нархининг ўзгарувчанлиги, энг юқори фойдалили, мувозанатлашган кўрсаткичлар ва уларнинг ўзгаришларига баҳо берилади.
Маҳсулот, иш ва хизматлар ҳажмига таъсир этувчи омиллар иқтисодий белгилари бўйича қуйидаги тўртта гуруҳга ажратиш мумкин:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling