Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet120/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   201
Bog'liq
БХИТА

1. Меҳнат омиллари
2. Ашёвий омиллар
3. Меҳнат воситалари омиллари
4. Тадбиркорлик қобилияти
Меҳнат воситалари билан боғлиқ бўлган омиллар ишлаб чиқаришнинг шахсий омили сифатида ўрганилади. Меҳнат омилларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири бевосита миқдор ва сифат кўрсаткичларида аниқланади.
Меҳнат ашёлари билан боғлиқ бўлган омилларга моддий қийматлар билан таъминланганлик ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари киради.
Меҳнат воситалари билан боғлиқ омилларга корхонанинг асосий воситалар билан қуролланиши ва уларнинг самарадорлиги, интенсив ривожланиш кўрсаткичлари киритилади. Тадбиркорлик лаёқати деганда аҳолининг ўз қобилиятини тўла намоён этишга иштиёқи ва унинг самараси тушунилади.
Маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омил ҳар бири таркиби бўйича алоҳида, бошқа омиллар таъсиридан холи равишда ўрганилади. Яъни бир туркум омилларнинг таъсири ўрганилаётган бошқа таркиб омиллар таъсирисиз деб олинади.


Маҳсулот ҳажмига таъсир этувчи омиллар



Омиллар

Мезонлари

Меҳнат омиллари

Ишчилар сонининг ўзгариши, иш кунларининг ўзгариши, иш куни давомийлиги, ўртача бир соатлик меҳнат унумининг ўзгариши кабилар

Ашёвий омиллар

Моддий қийматлар ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари

Меҳнат восита-лари билан боғлиқ омиллар

Асосий воситалар ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари

Тадбиркорлик қо-билияти билан боғлиқ омиллар

Тадбиркорлик қобилияти, ғояси ва ҳ.з.

Бозор мувозанатининг муҳим элементи бўлган талаб ва таклифни, унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлил этиш асосида корхона (фирма)нинг ишла чиқариш суръати ва унинг тузилишига баҳо берилади. Талаб-истеъмолчилар томонидан сотиб олниши мумкин бўлган товарлар миқдоридир. Уни тўловга қобил эҳтиёж дейиш ҳам мумкин. Талаб ўзгаришига куйидаги омиллар, яъни, товарлар баҳосининг ҳамда миқдорининг ўзгариши, сотиб олувчилар сони, пул маблағлари, мулкий жамғарма, истеъмолчилар дидининг ўзгариши, маҳсулотлар сифатининг ўзгариши ва бошқа бир қатор омиллар таъсир этади.


Омилларнинг талаб ҳажмида ўзгаришига таъсирини қуйидаги боғланишларда талаб функциясида ифодалаш ва аниқлаш мумкин, яъни:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling