Маҳсулот ассортименти деб, уларнинг таркиб бўйича туркумланишига айтилади. Масалан, пахтанинг навлар бўйича туркумланиши, компьютерларнинг авлодлар бўйича туркумланиши ва ҳ.к.
Маҳсулотларнинг турлар бўйича йириклаштирилган таркиби унинг номенклатурасини белгилайди. Маҳсулотлар ассортименти ва номенклатураси таҳлилида белгиланган ва ишлаб чиқарилиши режалаштирилган маҳсулотларнинг ўзгаришларига баҳо берилади. Якуний кўрсаткич сифатида алоҳида маҳсулотлар тури бўйича режа бажарилишини ҳарактерловчи кўрсаткич аниқланади. Маҳсулот ассортименти бўйича режа бажарилиши куйидагича аниқланади:
АрқАссортимент бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми : Режа бўйича ишлаб чиқариши белгиланган маҳсулот х100
Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш режаси 107,7% га бажарилган. Лекин ассортимент бўйича режа 96,6% га уддаланган. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришдаги таркиб ўзгаришлар 3,1% га тенг бўлган (4-жадвал).
Ишлаб чиқаришнинг маромийлиги таҳлили. Маҳсулот ишлаб чиқариш маромийлиги деб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қисқа даврийликда ёки тенг вақтлар оралиғида бир хил даражада сақланишига айтилади. Маҳсулотлар ассортименти таҳлили уларнинг турлар бўйича ўзгаришини ҳарактерласа, маромийлик даврий, тенг тақсимотни ва уларнинг ўзгаришини ҳарактерлайди.
4-жадвал
Маҳсулот ассортименти режасининг бажарилиши таҳлили
Кўрсаткичлар
|
DEWOO
|
DELL
|
LG
|
PANASONIC
|
Жами
|
Режа бўйича (минг сўм)
|
5000
|
1000
|
3000
|
4000
|
13000
|
Хақиқатда (минг сўм)
|
5200
|
800
|
2800
|
5200
|
14000
|
Ассортиментга қабул қилинган маҳсулот (минг сўм)
|
5000
|
800
|
2800
|
4000
|
12600
|
Умумий режа бажарилиши, %
|
Х
|
Х
|
х
|
Х
|
107,7
|
Ассортимент бў-йича режа-бажарилиши, %
|
Х
|
Х
|
х
|
Х
|
96,9
|
Ишлаб чиқаришнинг бир маромда ташкил этилиши маҳсулотлар сифатига, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш сарфларига кучли таъсир этади. Таҳлилда эътибор кўпроқ самарали бошқаришнинг муҳим жиҳатларига қаратилган. Улар тузилган режа топшириқларига қатъий амал қилиниши, ишлаб чиқаришнинг сменали ташкил этилиши, технологик жараёнларда жорий (таъмир, кўрик каби) тадбирларнинг амалга оширилишида намоён бўлади. (жадвал)
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг маромийлигида умумий кўрсаткич сифатида маромийлик коэффициенти аниқланади, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |