Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Qd+f/ P, Pa, Pb, К,С,Z/ Бу ерда: P, Pa, Pb
- Назорат саволлари: 1.
- Идентив ўқув мақсадлари: 2.1.
- . Маҳсулот, иш ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотишнинг таҳлили
Qd+/ P, Pa, Pb, I, T,Ш/
Бу ерда: P, Pa, Pb – турдош товарлар баҳоси. аҳолининг пул даромадлари. Т-аҳолининг диди ва нимани афзал кўриши. Ш-мулкий жамғарма. Агар товарлар баҳосидан бошқа жами омиллар ўзгармас деб олинса, талаб функцияси фақат баҳо функциясига тенг бўлади. Яъни, Qd+f/ P, Таклиф бу-ишлаб чиқарувчининг бозорга чиқарган ва чиқариши мумкин бўлган жами товарлар ва хизматлар миқдоридир. Таклифнинг ўзгариши ҳам бир неча омиллар таъсирида рўй беради. Улар қаторига муайян ва бошқа товарлар баҳосининг ўзгариши, технологик жараёнларнинг ўзгариши, солиқлар ва дотациялар, табиий иқлим шароити ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Qd+f/ P, Pa, Pb, К,С,Z/ Бу ерда: P, Pa, Pb- муайян ва бошқа товарлар баҳоси. К- қўлланилаётган технология ҳарактери. С- солиқлар ва дотация. Z- табиий иқлим шароити. Агар муайян товарлар баҳосидан бошқа барча омиллар ўзгармас деб олинса, таклиф функцияси қуйидагича бўлади, яъни: Qd+f/ P, Назорат саволлари: 1. Корхонанинг маҳсулоти ва маиший хизматларига бўлган талаб бозори талаби қандай ўрганилади? 2. Маҳсулот, иш ва хизматлар хажмига таъсир этувчи омиллар қандай гурухланади? 3. Маҳсулот тури ва ассортименти бўйича қандай таҳлил қилинади? 4. Ишлаб чиқариш маромийлиги нима? 2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда маҳсулот, иш ва хизматларни ишлаб чиқариш хамда сотишнинг таҳлили тўғрисида тушунча хосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 2.1. Сотиш ҳажмига таъсир этувчи омиллар таҳлилини бажара олади. 2.2. Маҳсулот сифати таҳлилини қила олади. 2-савол баёни. Маҳсулот, иш ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотишнинг таҳлили. Ривож топаётган бозор шароитида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан кўра кўпроқ уларни сотиш муаммоси олдинги ўринга чиқади. Корхоналар эркин фаолият юритувчи субъектлар сифатида олди-сотди муносабатларни ҳам мустақил белгилайдилар. Маҳсулот, иш ва хизматларни олди-сотди жараёнлари бозор муносабатларининг негизида туради. Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш мулкий муносабатлардан келиб чиққан ҳолда ўзаро шартномавий келишувларга таянади. Маҳсулот ортиб жўнатилган ва ҳисоб ҳужжатлари қарши томонга (харидор ва буюртмачиларга) тақдим этилган бўлса, сотилган ҳисобланади. Маҳсулотларга эгалик ҳуқуқи улар ортиб жўнатилган пайтданоқ корхона (фирма)дан четланади ва қарши томонга ўтади. Улар бўйича ҳисоб-китоблар томонларнинг ўзаро келишувида ҳал этилади. Маҳсулотларни сотилган деб ҳисоблашнинг одатда икки шарти, яъни улар ортиб жўнатилган ва корхона ҳисоб рақамига пули келиб тушишини ҳарактерловчи “кассали усул” ҳамда ортиб жўнатилган ва ҳисоб ҳужжатлари тақдим этилган пайтданоқ сотилган ҳисобланувчи “ҳисобга олиш усули” ҳарактерланади. Шартномавий муносабатларда унинг субъектлари ўзаро келишувининг ҳуқуқий аспектлари ифодаланади, маҳсулотларни сотувчи ва сотиб олувчилар, уларнинг мажбуриятлари, ҳисоб-китобларнинг шакли, даври ва шартлари, уларнинг бузилишида қўлланиладиган чоралар, уларнинг тартибга солиниши акс эттирилади. Маҳсулотларни сотиш улгуржи ва чакана нархларда амалга оширилади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling