Балансли усул – ўрганиладиган кўрсаткичлар орасида функционал боғланишлар мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилади. Бу кўпроқ бухгалтерия ҳисоби, статистика ва режалаштиришда қўлланилади. Ушбу усул асосида моддий ва меҳнат ресурслари, корхона пул маблағлари кирими ва чиқими, даромад ва харажатларни таҳлил этиш мумкин.
Балансли усул кўпроқ корхонанинг молиявий ҳолати, мулки, мажбурияти ва капиталини ўрганишда қўлланилади. Жумладан,
Активлар қ Капитал + Мажбуриятлар
Балансли боғланишдан бевосита омилли таҳлилни, яъни алоҳида олинган кўрсаткичларнинг якуний ифодага таъсирини ҳам аниқлаш мумкин.
Иқтисодий таҳлил таркиблаш белгиси бўйича қуйидаги турларга ажратилади:
Гуруҳлаш белгиси
|
Таҳлил турлари
|
1. Ўрганиш даври бўйича
|
Тезкор (оператив) таҳлил
Жорий таҳлил
Истиқболли таҳлил
|
2. Ўрганиш объекти бўйича
|
Корхона таҳлили
Тармоқ таҳлили
Халқ хўжалиги таҳлили
|
3. Таҳлил истеъмолчилари ва ўтказувчиларига қараб
|
Ички таҳлил
Ташқи таҳлил
|
4. Ўрганиладиган масалалар ва мавзуига қараб
|
Тематик таҳлил
Комплекс таҳлил
|
5. Ҳисоб тизими ва бошқарув объектига қараб
|
Бошқарув таҳлили
Молиявий таҳлил
|
6. Ўрганиш йўналишларига қараб
|
Функционал-иқтисодий
Техник-иқтисодий
Ижтимоий-иқтисодий
Экологик-иқтисодий
| Назорат саволлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |