Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet113/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   201
Bog'liq
БХИТА

15-Мавзу: Иқтисодий таҳлил бошқарувнинг
муҳим воситаси
Ажратилган вақт - 4 соат

Асосий саволлар:
1.Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва методи.
2.Иқтисодий таҳлил турлари ва услублари.
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: иқтисодий таҳлил тамойиллари: ишончлилик, таққосланувчанлик, бетарафлик, даврийлик, пулли баҳолаш, ҳисобга олиш, мазмуннинг шаклдан устунлиги, аниқ баҳолаш, узлуксизлик. Комплекс иқтисодий таҳлил. Статистик усул. Иқтисодий математик усул. Таққослаш. Гуруҳлаш. Балансли боғланиш. Мутлақ фарқлар. Нисбий фарқлар. Ўртача миқдорлар. Индекслар. Занжирли боғланиш. Интеграл.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Иқтисодий таҳлил корхона, хўжалик-молия фаолиятинигина эмас, балки унинг техник, ижтимоий ахволини ҳам кенг қамровли тарзда ўрганади. Бунга ўз фикрингизни билдиринг.
2. Гуруҳлаш-усули иқтисодий изланишларда бир таркибли, кўплаб кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигини тавсифлашдаги муҳим усул сифатида қўлланилади, деб қаралади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва методи тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

1.1. Иқтисодий таҳлил фанининг вазифаларини айтиб бера олади.
1.2. Иқтисодий таҳлил мазмунига кўра бажарадиган вазифаларни таҳлил қилиб бера олади.
1-савол баёни. Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва методи. Таҳлил-грекча «analsis» сўзидан олинган бўлиб, ҳодиса ва жараёнларни қисм ва қисмчаларга бўлиб ўрганишни англатади. Бундай қисм ва қисмчаларга ажратишда, албатта, умумийлик, бирлик ва боғлиқлиқ сақланади. Яъни, аввал бўлак ва қисмларга ажратилган ҳодисалар яхлит бир шаклда синтезлашади. Ҳодиса ва жараёнларни деалектик ўрганишда, албатта, анализ-синтез методи, уларнинг ўзаро бирлиги ва боғлиқлигига амал этилади. Бу боғлиқликни барча иқтисодий жараён ва ҳодисаларга нисбатан оддийдан мураккабга, қисмлардан яхлитликка ёки аксинча, ўрганиш ҳолларида ҳам тадбиқ этиш мумкин.
Таҳлилда корхона ишлаб чиқариш-тижорат ва молия фаолиятида содир бўлаётган иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ўзгариши, ўзгаришларнинг сабаблари, бошқарув ва уни мувофиқлаштириш масалалари ўрганилади. Унинг асосий мақсади корхона хўжалик молия фаолиятига иқтисодий ташҳис қўйиш, иқтисодий натижавийликни ҳамда молиявий аҳволни яхшилашга қаратилган.
Корхона фаолиятини мақсадли, тезкор жорий ва истиқболли ўрганиш асосида унинг ҳолатига кенг қамровли баҳо бериш иқтисодий таҳлилнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Иқтисодий таҳлил мустақил фандир. Чунки у ўзининг мазмунига кўра:

  • корхона бошқаруви учун зарур бўлган иқтисодий ахборотлар базасини яратиш;

  • корхона фаолиятини кенг қамровли тарзда ўрганиш тасосида унга иқтисодий ташҳис қўйиш;

  • корхонанинг молиявий аҳволи ва уни соғломлаштириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш;

  • молиявий натижаликни, иқтисодий нафни ўстириш юзасидан имкониятларни аниқлаш ва уларни тўғри баҳолаш;

  • корхонани иқтисодий соғломлаштириш юзасидан муҳим йўналишларни белгилаш билан шуғулланади.

Иқтисодий таҳлил корхона, хўжалик-молия фаолиятинигина эмас, балки унинг техник, ижтимоий аҳволни ҳам кенг қамровли тарзда ўрганади.
Турли мулкчилик тизимига асосланган иқтисод бозор механизмининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Унинг субъектлари бўлган корхона ва ташкилотлар, алоҳида олинган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар мулкнинг эгаси ва тасарруф этувчиси сифатида уни тўғри бошқаришдан манфаатдордир. Бу эса, албатта, содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ва ҳодисаларни даврий кузатишни, фаолият натижавийлигини батафсил ўрганишни, иқтисодий таҳлил қилишни талаб этади. Шу жиҳатдан иқтисодий таҳлил корхона (фирма) фаолиятини бошқаришнинг муҳим воситаси ва қуроли ҳисобланади.
Иқтисодий таҳлил корхона (фирма) фаолиятини ўрганади, эришилган натижа, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида кўрсатиб, илғор тажриба ва ғояларни умумлаштиради ҳамда иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни келгусида тўғри бошқариш учун замин, дастур тайёрлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Иқтисодий таҳлил бошқарувнинг сўров шартидаги маълумотларни бошқарувчига вақтли ва ўринли тарзда етказиб беришнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Бу вазифани нафақат иқтисодий таҳлил, балки бухгалтерия ҳисоби, назорат ҳам бажаради. Лекин улар қаторида таҳлилнинг ҳам ўз ўрни ва роли бор. Таҳлилнинг вазифаси шундаки, у мулк ва маблағлардан самарали фойдаланишнинг муқобиллик шартларини белгилайди ҳамда бошқарувчи улар қаторидан ўзи учун мақбул бўлганини танлайди.
Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва мазмуни унинг вазифаларини билиш билан тўлдирилади. Таҳлилнинг бош вазифаси корхона ишлаб чиқариш-тижорат ва молия фаолиятида меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланишнинг ички имкониятларини аниқлашга қаратилган. Унинг бош вазифаси бевосита ўрганиладиган мавзулар бўйича тавсифланади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш таҳлили ва унинг вазифалари, маҳсулот таннархи таҳлили ва унинг вазифалари, молиявий натижалар таҳлили ва унинг вазифалари, молиявий ҳолат таҳлили ва ҳ.к.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифалари бўлиб:

  • тузилган бизнес-режа ва нормативларнинг илмий ҳамда иқтисодий асосланганлигини ўрганиш, уларнинг бажарилишига тўғри, ҳолисона баҳо бериш;

  • ўрганиладиган иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ўзгариш сабабларини аниқлаш;

  • меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларни бошқаришдан олинган иқтисодий фойда ва унинг ўзгаришини баҳолаш;

  • иқтисодий самарадорликни ошириш юзасидан ички имкониятларни аниқлаш, уларни йўлга қўйиш;

  • корхона молиявий ҳолатини баҳолаш ва уни бошқариш;

  • бизнес фойдаси ва унинг ўзгаришини омилли ўрганиш;

  • бошқаришга энг илғор тажрибаларни тадбиқ этиш ва уларни оммалаштириш ҳисобланади.

Шундай қилиб, иқтисодий таҳлил фанининг предмети деб- хўжалик фаолиятида объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни маълумотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар тизими орқали унинг ҳолатига баҳо бериш ва яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишни ўрганишдан иборатдир.
Таҳлилнинг предметида объектив ва субъектив омиллар алоҳида ўрин тутади, чунки иқтисодий жараёнлар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Улар маълум ички ва ташқи омиллар таъсири остида рўй беради. Шу омиллар таъсирини бошқа фанлар ўргатмайди. Бу фақат таҳлил фанида ўрганилади ва унинг предметининг асосини ташкил қилади. Шунингдек, хўжалик фаолияти натижасига тўғри баҳо бермасдан, унга таъсир қилган ижобий ва салбий омилларни ўрганмасдан туриб кўзда тутилган мақсадга эришиб бўлмайди. Шу туфайли таҳлил фани предметининг марказида объектив ва субъектив омилларни ўрганиш лозимлиги қайд қилиниши бежиз эмас.
Таҳлил қилишдан мақсад мавжуд натижага одилона баҳо бериш билан бирга йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф қилиш ва шу орқали таҳлил қилинаётган объектнинг иқтисодий ва молиявий аҳволини яхшилашдан иборатдир. Бу эса содир бўлган ва бўлаётган жараёнларга тўғгри баҳо бериб, бўладиган жараён андозасини ҳам чизиб беришни тақозо қилади. Барча ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижаси кўрсаткичларда ифодаланади. Кўрсаткичлар эса, маълумотлар манбаида (режа, меъёр ва ҳисобот) ўз аксини топади.
1-жадвал
Иқтисодий таҳлилнинг тамойиллари

Т.Р


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling