Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Инвентаризациянинг асосий мақсади


Download 2.22 Mb.
bet110/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Инвентаризациянинг асосий мақсади субъектнинг балансида акс эттирилган товар материал қийматликлари, касса, банкдаги счётлардаги пул маблағлари, олинадиган счётлар ва мажбуриятлар, келгуси давр сарфлари, жамғармалар, захиралар ва бошқа моддалардаги сумманинг ҳақиқийлигини аниқлашдир.
Инвентаризация обьектини қамраши буйича икки турда бўлади:
-тўлиқ инвентаризация – субъект ресурсларининг ҳамма турини ўз ичига олади;
-қисман инвентаризация – субъект ресурсининг у ёки бу турини текшириш мумкин – моддий қийматликлар, ёки олинадиган ёки тўланадиган қарзлар ва ҳ.з.
Инвентаризация ўтказилишини кутиш нуқтаи назаридан:
-режага асосан субъект томонидан илгари тузилган режага асосан ўтказиладиган инвентаризация – йиллик ҳисоботни ва балансни тузишдан олдин ўтқазиладиган инвентаризация;
-режадан ташқари (кутилмаганда тўсатдан) ўтқазиладиган инвентаризация – шикоят тушганда жавобгар шахс алмашганда ва ҳ.з.

Назорат саволлари:


1. Корхона ҳисоботида қандай кўрсаткичлардан фойдаланилади?
2. Йиллик инвентаризация нима учун ўтказилади?
3. Инвентаризация қандай турларга бўлинади?

2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда ҳисоботларни тузиш ва уларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.


Идентив ўқув мақсадлар:
2.1. Йиллик инвентаризация ўтказиш тартибини айтиб бера олади.
2.2. Ҳисоботларни топшириш муддатлари ва шартларини изоҳлаб бера олади.
2-савол баёни. Ҳисобот тузиш ва тақдим қилиш тартиби.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ва тегишли органларга топшириладиган молиявий ҳисоботлар 1-БҲМС билан тартибга солинади.
Хўжалик юритувчи субъектларда квартал ва йиллик ҳисоботларни ўз вақтида тузиш ва топшириш мақсадида бухгалтерия апаратининг бажарадиган ишлари ва бажариш вақти кўрсатилган умумий иш графиги тузилади. Ушбу тасдиқланган графикка асосан бухгалтерия ходимлари қуйидаги ишларни бажарадилар:
-журнал-ордерлардаги суммаларни жамлайдилар;
-зарурият туғилганда суммаларни бир регистрдан иккинчи регистрга ёзадилар;
-счётлар корреспонденциясидаги суммаларни ўзаро таққослайдилар.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling