Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
+амраган даври бўйича ҳисоботлар қўйидагича гуруҳланади;
-даврий ҳисобот йил ичида тузиладиган кундалик, ҳафталик, ойлик, кварталлик ва ярим йиллик ҳисоботлари; -йиллик субъект фаолиятининг йиллик кўрсаткичларини чуқур ва тўлиқ қамраган маълумотлар йиғилади. Ҳисоботни чуқур ўрганиб ва таҳлил қилиб эришилган муваффақиятларнинг омиллари, камчиликларининг сабабини аниқлаш ва уларни тугатиш учун тадбирлар белгилашга асос бўлади. Ҳисоботдан ташқи фойдаланувчилар ушбу маълумотларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб қўйидаги имкониятларга эга бўладилар: -у ёки бу субъект билан иш юритиш лозимлиги ва шарт шароитларни белгилаш; -ишончсиз шаҳсларга қарз бериш ёки бермаслик; -у ёки бу субъектнинг активини сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги; -истеъмолчи ва буюртмачилар билан муносабатни туғри ўрнатиш; -келгусида алоқа қиладиган субъектларининг молиявий аҳволини баҳолаш. Ҳисоботнинг ишончли бўлишининг асосий шарти жорий йил маълумотларини ўтган йил маълумотлари билан таққослаш имкониятини яратишдир. Ҳисоботдаги маълумотлар ўчирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас, агарда ўзгартириш киритилса ёки хатоли ёзувлар тўғриланса ҳисоботга имзо қўйган жавобгар шахслар киритилган ўзгаришларни имзоси билан тасдиқлаши шарт.Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро стандартидаги асосий талаблардан бири – ҳисобот тушунарли ва оддий бўлишидир. Ҳисобот маълумотларининг сифат белгиси, яъни «яхши» маълумотни «ёмон» маълумотдан ажратиш, ахборотни ўз жойида ва ишончли бўлишидир. Чунки ўз жойида ва ишончли бўлиши у ёки бу қарорни қабул қилишда асосий кўрсатгич ҳисобланади. Корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли органларга топширилишидан олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги +онуни (16-модда) билан йиллик ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилади: 1-«Корхона баланси»; 2-«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»; 3-«Асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот»; 4-«Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»; 5-«Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот». Юқоридаги ҳисобот шаклларига изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар илова қилинади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling