Маҳсулот сифати таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Маҳсулот бирлиги
(сўм)
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот, дона
|
Режани бажари-лиши, %
|
Жами маҳсулотдаги улуши,%
|
Ишлаб чи-қарилган маҳсулот қиймати, минг сўм
|
режа
|
ҳақ.
|
режа
|
ҳақ.
|
режа
|
ҳақ.
|
Олий нав
|
1200
|
710
|
780
|
109,8
|
58,6
|
63,4
|
852
|
936
|
1-нав
|
1050
|
500
|
450
|
90,0
|
41,4
|
36,6
|
525
|
936
|
жами
|
х
|
1210
|
1230
|
101,6
|
100
|
100
|
1377
|
1408,5
|
1. Ўртача навлилик коэффициенти:
1377 минг сўм : 1210 минг сўм қ 0,948
1408,5 минг сўм : 1230 х 1200 қ 0,954
2. Ўртача сотиш баҳоси:
Режа 1377 минг сўм : 1210 дона қ 1138 сўм
Ҳақиқатда 1408,5 минг сўм : 1230 дона қ 1145 сўм
Маҳсулот бирлигининг ўртача сотиш баҳоси ва унинг 7 сўмга ортиши қиймат шаклида ишлаб чиқарилган маҳсулотни 8,6 минг сўм ортишига олиб келди.
(1145-1138)х 1230қ8,6 минг сўм.
Назорат саволлари:
1. Корхона томонидан қандай нархлар қўлланилади?
2. Сотиш хажмига таъсир этувчи омилларга нималар киради?
3. Маҳсулот ассортименти нима?
4. Ишлаб чиқариш маромийлиги нима ва унга нималар таъсир кўрсатади?
Мавзу бўйича асосий хулосалар:
Маҳсулот, иш ва хизматларга бўлган бозор талабининг максимал даражада қондирилиши бозор механизмининг зарур шартларидан бири ҳисобланади.
Маҳсулот, иш ва хизматлар ҳажмига таъсир этувчи омиллар иқтисодий белгилари бўйича қуйидаги тўртта гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Меҳнат омиллари; 2. Ашёвий омиллар; 3. Меҳнат воситалари омиллари; 4. Тадбиркорлик қобилияти.
Маҳсулот сифатини икки категория бўйича таркиблаш мумкин: олий сифат категорияси; биринчи сифат категорияси.
Махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлилини ўрганишдан мақсад корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, ҳар бир ассортимент бўйича маромийликка эришиш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш, харажатларни қисқартиришнинг йўл йўриқларини аниқлаш ҳамда уларга таъсир этувчи омилларни ҳисоблашни ўрганишдир. Шунингдек, корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш ва сотишга таъсир этувчи омилларни миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |