Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet101/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Назорат саволлари:
1. Молиявий фаолият нима?
2. Фавқулодда (кутилмаган) фойдалар ва зарарлар таркибига нималар киради?
3. Корхона сарфларига нималар киради?
4. Давр харажатлари таркибига қандай сарфлар киради?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларга корхона молиявий натижалар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобот шаклларида тўғри акс эттириш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Молиявий натижалар таркибини изоҳлаб бера олади.
2.2. Фойда кўрсаткичларини тавсифлаб бера олади.

2-савол баёни. Молиявий натижалар ҳисоби. «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»га янги Низом ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланди.


Ушбу Низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти юзасидан кўрилган молиявий натижалар қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
1. Маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойда – сотилган маҳсулот бўйича олинган даромад суммасидан ушбу сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини чегириш натижасидир:
ЯФ қ ЯД-МТ.,
бунда: ЯФ-ялпи фойда кўрсаткичи;
ЯД-ялпи даромад ва
МТ-маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи.
2. Асосий фаолият натижасида олинган фойда – ушбу кўрсаткич маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойда суммасидан давр харажатлари чегирилиб олинган кўрсаткичга асосий фаолият натижасида олинган бошқа даромадлар қўшилган ёки кўрилган бошқа зарарларнинг суммаси чегирилади.
АФ қ (ЯФ-Дх)+БД, БЗ,
бунда; АФ – асосий фаолият натижасида олинган фойда;
ДХ – давр харажатлари;
БД– асосий фаолият натижасида олинган бошқа даромадлар;
БЗ – асосий фаолият натижасида кўрилган бошқа зарарлар.
3. Умумхўжалик фаолиятининг натижасида олинган фойда суммаси – субъектнинг асосий фаолияти натижасида олинган фойда суммасидан молиявий фаолияти натижасида кўрилган зарар суммаси чегирилади ёки олинган фойда суммаси қўшилади:
УФқФА+МФ, МЗ.,
бунда: УФ-умумхўжалик фаолиятининг натижасида олинган фойда;
МФ- молиявий фаолиятининг натижасида олинган фойда;
МЗ-молиявий фаолиятининг натижасида кўрилган зарар.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling