Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


-«Ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойдалар (қопланмаган зарарлар)»


Download 2.22 Mb.
bet97/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   201
Bog'liq
БХИТА

8710-«Ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойдалар (қопланмаган зарарлар)»
8720-«Жамғарилган фойдалар (қопланмаган зарарлар)»
Грантлар ва субсидия (капитал)ларнинг ҳолати ва ҳаракати қуйидаги счётда ҳисобга олинади:
8810-«Грантлар»
8820-«Субсидия».
Субъектларга давлат томонидан берилган ёрдам (субсидия) бу иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ва улар томонидан белгиланган шартлари бажарганда давлат (ҳукумат) томонидан пул ва моддий кўринишда текинга берилган ёрдамдир.
Давлат томонидан текинга берилган ёрдам ҳар хил шаклда (қўшимча бериш, субвенция ва бошқалар) бўлиши ва ҳар хил шартларга мувофиқ берилиши мумкин.
Давлат (ҳукумат) томонидан берилган субсидияларнинг ҳисобини юритиш тартиби 10-«Давлат (ҳукумат) субсидияларини ҳисобга олиш ва давлат (ҳукумат) ёрдамини тавсифлаш» номли БҲМС келтирилган. Шу билан бир қаторда субъектларга субсидия (капитал) ва грантлар маълум дастур ва лойиҳаларни бажариш учун ҳар хил нодавлат, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан ажратилиши мумкин.
Субсидия ва грантларни субъектнинг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагича:

  • белгиланган шартларнинг бажарилиши натижасида қайтариб берилмаслиги;

  • субсидия ва грантларни жалб қилиш юзасидан сарфларни талаб қилмайди, шунинг учун субъектнинг даромади ҳисобланмайди (тааллуқлилик шартидан келиб чиққан ҳолда).

Грантлар ва субсидияларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир субсидия ва грант бўйича ва уларнинг манбалари бўйича юртилади.
Субъектнинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилган тартибга мувофиқ (тегишли стандартларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда) жорий даврда сарфланган маблағларни (таъмирлаш сарфлари) келгусида кутилаётган сарфларни (таътил пулини ҳисоблаш) тармоқларнинг сарфларига имконияти борича бир текисда қўшиш мақсадида келгуси сарфлар ва тўловларнинг захираларини яратиш зарурияти туғилади. Ушбу захиралаштирилган маблағларнинг ҳаракатини қайд қилиш ва ҳолатининг устидан назорат ўрнатиш мақсадида 8910-«Келгуси сарфлар ва тўловларнинг захиралари» счёти қўлланилади. Масалан, ушбу счётда асосий воситаларни таъмирлаш учун қилинадиган сарфлар қайд қилиниши мумкин. Ишлаб чиқариш ва муомала харажатлари ҳисобидан маблағларни захиралаштириш тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатлар ҳамда «маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби» тўғрисидаги Низомга асосан тартибга солинади.
Захираларни ҳисобга олиш муомалалари 8910-«Келгуси сарфлар ва тўловларнинг захиралари» счётининг кредити ва тегишли ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатларини ҳисобга олувчи 2010, 2310, 2510, 3100, 9400 счётларининг дебети томонида қайд қилиб борилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling