12-Мавзу: Сарфлар, даромадлар ва якуний
молиявий натижалар ҳисоби
Ажратилган вақт – 4 соат
Асосий саволлар:
1. Корхона сарфлари ва даромадлари ҳисоби
2. Молиявий натижалар ҳисоби
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Сарфлар. Молиявий фаолият. Давр харажатлари. Маъмурий сарфлар. Маҳсулот сотишдан фойда. Асосий фаолиятдан фойда. Умумхўжалик фаолияти. Солиқ суммаси. Соф фойда. Якуний молиявий натижа.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Молиявий фаолият тўғридан-тўғри асосий фаолият билан боғлиқ бўлмай балки хўжаликка қўшимча даромад олиб келади, деб қаралади. Бунга муносабатингиз қандай?
2. Хўжалик фаолият кўрсатиш жараёнида бир нечта сарфларни амалга ошириш зарурияти туғиладики, лекин ушбу сарфлар маҳсулот таннархига қўшилмайди. Уларга изоҳ беринг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларга корхона сарфлари ва даромадлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Корхона сарфларининг иқтисодий моҳиятини очиб бера олади.
1.2. Корхона даромадларини ҳисоб регистрларида тўғри акс эттира олади.
1-савол баёни. Корхона сарфлари ва даромадлари ҳисоби. Хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг молия-хўжалик фаолиятларини асосан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширадилар:
асосий хўжалик фаолияти, яъни ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, ишларни ва буюртмаларни бажариш ва хизмат кўрсатиш;
бошқа асосий муамалавий фаолиятлар – асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа ТМЗ сотиш ёки ҳисобдан чиқариш жараёнлари;
молиявий фаолиятлари – роялти, фоизлар, курсларнинг фарқи, дивидентлар олиш, қимматбаҳо қоғозлар чиқариш, сотиш, қайта баҳолаш каби муомалаларни амалга оширадилар.
Ушбу фаолиятлари бўйича сарфларни амалга оширадилар, даромадлар оладилар ва молиявий натижаларни – олинган фойда ёки кўрилган зарарларнинг суммасини аниқлайдилар.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш тартиби 1999 йил феврал ойининг 5-кунида Вазирлар Маҳкасмасининг 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотлар (иш ва хизмат)ларнинг таннархига қўшиладиган ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиши тўғрисидаги Низом» ҳамда 2,3 ва 4-Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида ёритилган.
Ушбу сарфлар, даромадларнинг ҳисобини юритиш ва якуний молиявий натижаларни аниқлаш учун счётлар режасида қуйидаги счётлар ажратилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |