Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Тайёр маҳсулотлар, иш ва хизматлар


Download 2.22 Mb.
bet88/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Тайёр маҳсулотлар, иш ва хизматлар субъектнинг маблағлари қаторида ҳисоблангани учун ушбу жараён хўжалик фаолиятининг охирги босқичи ҳисобланади ва хўжаликка тегишли маблағларнинг доиравий айланишини таъминлайди. Ушбу жараён натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқилади, улар, ишлар ва хизматлар истеъмолчиларга етказиб берилади ва субъектга пул маблағлари шаклида ёки алмашув натижасида бошқа моддий ресурслар келиб тушади. Натижада давлат олдидаги бюджетга тўланадиган солиқ мажбуриятлари, бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар, мол етказиб берувчиларга, банкларга, ишчи ва хизматчиларга ва бошқа субъектларга бўлган қарз мажбуриятларини ўз вақтида тўлаш имкониятини яратадилар. Тайёр маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича белгиланган режаларни бажармаслик эса салбий натижаларга олиб келади. Субъектнинг айланма маблағларининг доиравий айланишини секинлаштиради, истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларни бажара олмаслиги натижасида жарималар тўлашга олиб келади, бошқа тўловларни (солиқ, ажратмалар, меҳнат ҳақи ва бошқалар) ўз вақтида тўлай олмасликка, умуман олганда субъектнинг молиявий ҳолатининг пасайишига олиб келади.
Тайёр маҳсулотнинг бухгалтерия ҳисоби, уларни юклаш ва сотиш устидан назоратни олиб бориб, қуйидагиларни таъминлаш керак:

  • тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш, унинг захиралари ҳолати ва омборларда сақланиши, бажарилган ишлар ва хизматлар устидан мунтазам назоратни;

  • ортилган ва берилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ўз вақтида ва тўғри ҳужжатлаштириш, харидорлар билан ҳисоблашишларни аниқ ташкил этиш;

  • маҳсулот етказиб бериш шартномаларининг ҳажми ва тури бўйича ижро этилишини назорат қилиш;

  • маҳсулотни сотишдан олинадиган суммани, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун амалда сарфланган харажатларни, фойда суммасини ҳисоблашни ўз вақтида ва тўғри бажариш.

Хўжалик юритувчи субъектда тайёр маҳсулот (иш, хизматлар) таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ва субъектнинг ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар;

  2. носаноат тарзидаги иш ва хизматлар;

  3. сотиб олинган буюмлар (бутлаш учун олинган буюмлар);

  4. қурилиш, қурилиш-монтаж, лойиҳа-қидирув, геология-разведка, илмий-тадқиқот ишлари ва шунга ўхшаш ишлар;

  5. транспорт корхоналарида юк ва йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар;

  6. енгил автомобилларнинг ижараси ва автомобилларни етказиб бериш (ҳайдаб келиш) хизматлари;

  7. транпорт-экспедиция ва юклаш, тушириш ишлари;

  8. алоқа корхоналарининг хизматлари ва шу кабилар.

Субъектларда маҳсулот ҳисоби режа бўлимида натура кўрсаткичларида олиб борилади.
Тайёр маҳсулот бухгалтерия ҳисобида маҳсулотнинг амалдаги ишлаб чиқариш таннархи, режа ишлаб чиқариш таннархи, режа ишлаб чиқариш таннархи, сотишдаги улгуржи нархлар, эркин сотиш нархлари ва тарифлари, эркин бозор нархларида баҳоланиши мумкин. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, тайёр маҳсулот корхонанинг айланма маблағлари таркибига киради ва шу боисдан амалдаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги миллий стандартларга (БҲМС) биноан, ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича балансда акс эттирилиши керак.
Айрим маҳсулотларни ишлаб чиқариш узоқ ишлаб чиқариш даврини талаб қилади ва тайёрланаётган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш босқичида бўлади, яъни ҳисобот даврининг боши ва охирида тугалланмаган ишлаб чиқаришда (Т.И.Ч) қолдиқлар қолади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling