Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари: 1.Тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби қайси ҳужжатда юритилади 2.
- Идентив ўқув мақсадлари: 3.1.
- 3-савол баёни . Тайёр маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш.
Масалан. Хўжалик юритувчи субъект томонидан «А» маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 100000 сўм сарфлаш назарда тутилган, яъни режадаги таннархи 100000 сўм.
Ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи бухгалтерия маълумотига кўра 98000 сўмни ташкил қилади. Маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи билан режа таннархи ўртасидаги фарқ (тежалган) 2000 сўмни (100000-98000) ташкил қилган. Ҳисобда бу қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари тузиш билан счётларда акс эттирилади. Дебет 2810 - 100000 сўм (ой давомида) Дебет 2810 - (фарқ суммасига (–2000) сўм) ой охирида. Кредит 2010 – 100000 сўм (ой давомида) Кредит 2010 – 2000 сўм (ой охирида) Тайёр маҳсулотнинг синтетик ҳисоби 2810 счётларида юритилади. Бу счётларнинг дебети 2010, 2310 счётларининг кредити, кредити эса 9110-«Сотилган маҳсулотларнинг таннархи» счётининг дебети билан корреспонденцияланади. Назорат саволлари: 1.Тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби қайси ҳужжатда юритилади? 2. Омборда тайёр маҳсулот ҳисоби қандай юритилади? 3. Бухгалтерияда тайёр маҳсулот ҳисоби қандай юритилади? 4. Товарни сотиш хақидаги ҳисоботда қайси кўрсаткичлар акс эттирилади? 3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда тайёр маҳсулотнинг сотилишини ҳисобга олиш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 3.1. Маҳсулот (иш, хизматлар)ни сотиш счётида юритиладиган операциялар хусусиятини гапириб бера олади. 3.2. Маҳсулот сотишдан олинган молиявий натижа ҳисобини бажара олади. 3-савол баёни. Тайёр маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш. Тайёр маҳсулотларнинг харидорга жўнатилгани, ишлар бажарилгани ва хизматлар кўрсатилгани, воситачилик асосида ёки бошқа шунга ўхшаш асосларда тайёр маҳсулотлар сотиш учун ўтказилганлиги хусусида тегишли ҳужжатлар (юкхатлар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари) билан расмийлаштирилганида маҳсулот (иш, хизмат)ларни юклаб жўнатилган (сотилган) маҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар деб аталади. «Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» номли 2-БҲМС мувофиқ маҳсулот омбордан чиқарилган ёки тўлов ҳужжатлари банкка топширилган вақтдан бошлаб, харидорлар уларга ҳақ тўлашидан қатъий назар маҳсулот сотилган деб ҳисобланади. Техник назорат бўлими томонидан қабул қилинган, тайёр ҳолга келтирилган маҳсулотлар омборга топширилади. Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ҳисоби тезкор бухгалтерия усули бўйича ташкил қилинади, яъни ҳар бир маҳсулот номенклатура рақамига омбор материаллари ҳисоби карточкаси очилади (М-17 шакли). Ишлаб чиқариш жараёни билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган, реализация бўйича харажатлар, бошқарув харажатлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатлари ва бошқа харажатлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9410 – «Сотиш бўйича харажатлар»; 9420- «Маъмурий харажатлар»; 9430- «Бошқа операцион харажатлар»; 9440- «Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисоб даври харажатлари». «Тайёр маҳсулотлар» счёти кредити қуйидаги счётларнинг дебети билан ўзаро корреспонденцияда бўлади: 2010-асосий ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот кирим қилинди; 2310 - ёрдамчи ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот кирим қилинди; 2710- хизмат кўрсатувчи тармоқлардан тайёр маҳсулот кирим қилинди; Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling