Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet89/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Ялпи маҳсулот – маълум давр ичида ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини қиймат ўлчовларида ифодалайдиган кўрсаткичдир. У ҳисобот давридаги тайёр маҳсулотни ва тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини ўз ичига олади.
Баҳо қийматнинг пулдаги ифодасидир. Унинг асосини у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш билан боғлиқ ижтимоий зарурий меҳнат ташкил этади. Бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтишдан аввал саноат молларига белгиланадиган баҳонинг уч тури мавжуд эди:

  • корхона улгуржи баҳоси;

  • саноат улгуржи баҳоси;

  • чакана нарх.

Бозор иқтисодиёти шароитида нарх турлари кўпаяди: улгуржи, чакана нархлардан ташқари яна ички, халқаро нархлар пайдо бўлди. Ички нарх деганда товарларга давлат ичкарисида белгиланган нарх, ҳалқаро нарх деганда эса товарларга халқаро бозорда белгиланган нарх тушунилади.
Булардан ташқари, амалдаги бир неча хил нархлар ҳақида гапириш мумкин. Масалан, эркин нарх, давлат томонидан белгиланган нарх, шартномавий нарх ва ҳ.з.


Назорат саволлари:
1. Тайёр маҳсулот деб нимага айтилади?
2. Тайёр маҳсулот таркибига нималар киради?
3.Тайёр маҳсулот қандай ўлчов бирликларида ҳисобга олинади?
4. Баҳо нима?


2-асосий савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда тайёр маҳсулотларнинг омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олинишни ўзига хос хусусусиятлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.


Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Тайёр маҳсулотни омборда ҳисобга олиш хусусиятларини ифодалаб бера олади.
2.2. Тайёр маҳсулотни бухгалтерияда ҳисобга олиш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттира олади.
2-савол баёни. Тайёр маҳсулотларни омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олиш. Тайёр маҳсулотлар субъектнинг омборида ҳам, бухгалтериясида ҳам ҳисобга олиб борилади. Тайёр маҳсулотнинг омборга келиб тушиши бирламчи ҳужжатларда қайд этилади.
Ушбу ҳужжатларда буюмлар турларига кўра маҳсулот ишлаб чиқаришнинг улар сонига қараб натура ҳисоби юритилади. Бундай маҳсулотнинг умумий ҳажми ҳисобот даври тугаганидан сўнг баҳоланиши керак.
Кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар далолатномалар билан қайд этилади.
Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришдан омборга топшириш қабул қилиш, топшириш юкхатлари билан расмийлаштирилади. Бундай ҳужжатларда қуйидагилар кўрсатилади:

  • маҳсулот топшираётган цехнинг номи;

  • уни қабул қилаётган омбор;

  • маҳсулотнинг номенклатура коди-рақами ва номи;

  • ўлчов бирлиги;

  • маҳсулотнинг номи;

  • топшириш санаси;

  • жавобгар шахсларнинг имзолари.

Бухгалтерияда топширилган юкхатлар асосида ҳар ойда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг жамғарув қайдномалари юритилади.
Ой тугагандан кейин қайдномаларда маҳсулот турларига кўра қанча тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилгани ҳисоблаб чиқарилади ва ҳақиқий таннархга кўра баҳоланади.
Омборга қабул қилинган ва харидор корхоналарга жўнатилган маҳсулот бухгалтерия ҳисобида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича акс эттирилади. Бироқ цехлардан маҳсулот омборга қабул қилинганда унинг ҳаракатини ҳисобда қабул қилинган режа таннархи ёки улгуржи баҳода-шартнома нархда ҳисобга олинади, яъни баҳоланади. Ҳисобот ойи давомида маҳсулот режа таннархи билан ҳақиқий таннархи ёки ҳақиқий таннарх улгуржи баҳо ўртасидаги фарқ алоҳида ҳисобга олинади.
Тайёр маҳсулотни бухгалтерияда ёки омборда ҳисобга олиб бориш учун счётлар режасига кўра 2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар» актив инвентар счётлари кўзда тутилган. Ушбу счётлар қуйидагилардан иборат:

  • 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

  • 2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар».

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётларининг дебети 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётларининг кредити билан ўзаро боғланади, кредити бўйича эса 9100-«Сотилган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар»нинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланади ва бунда 9110 «Сотилган маҳсулотларнинг таннархи» счёти қўлланилади. Тайёр маҳсулотларнинг киримини қайд этиш билан боғлиқ хўжалик муомалалари 10:1-журнал-ордерда амалга оширилади.
Моддий жавобгар шахс ҳар куни ёки бир неча кунда барча бирламчи ҳужжатларни бухгалтерияга топширади. Ҳисобнинг тезкор сальдо усули қўлланилганда бу ишларнинг ҳаммаси бевосита омбор мудири томонидан бажарилади. Бухгалтерия ходими муттасил, камида ҳафтасига бир марта бевосита омборнинг ўзида омбор мудири иштирокида маҳсулотнинг ҳаракати хусусидаги бирламчи ҳужжатларнинг маълумотларини омбор ҳисоби варақчаларига ўтказишнинг тўғрилигини текшириб кўриши ва буни ўз имзоси билан тасдиқлаши керак ва аниқланган тафовутлар ва хатолар шу ернинг ўзида бартараф этилади. Айни вақтда бирламчи ҳужжатлар бухгалтерия ходимига топширилади.
Бундан ташқари, бухгалтерияда тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг натура ва сумма ифодасидаги қайдномаси, шунингдек 16-«Тайёр буюмлар ҳаракатини, тайёр маҳсулот ҳамда моддий бойликларни юклаб жўнатиш ва сотиш»нинг ҳисоби қайдномаси ҳам юритилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling