Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Д-т 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» — 12840 К-т 2010


Download 2.22 Mb.
bet85/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Д-т 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» — 12840
К-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» — 12840.
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти бўйича ой охирига бўлган қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини кўрсатади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ўз ичига технологик жараёнларга кўра назарда тутилган барча босқичлардан (фазалар, даврлардан) ўтмаган маҳсулот (ишлар)ни, шунингдек тўлиқ бутланмаган, синовдан ва техник қабул қилишдан ўтмаган буюмларни олади.
Оммавий ва серияли ишлаб чиқаришда тугалланмаган ишлаб чиқариш балансда меъёрий (режали) ишлаб чиқариш таннархи бўйича ёки харажатлар, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг бевосита моддалари бўйича акс эттирилиши мумкин. Маҳсулотлар бир бирликда ишлаб чиқариши чоғида тугалланмаган ишлаб чиқариш балансда ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш харажатлари бўйича акс эттирилади.
Ҳисобот даврида амалга оширилган, бироқ кейинги ҳисобот даврларига тегишли бўлган харажатлар ҳисобда келгуси даврлар харажатлари сифатида алоҳида моддада акс эттирилади ва улар тегишли бўлган муддат мобайнида ишлаб чиқариш ёки муомала чиқимлари таркибига киритилиши керак.
Масалан, конструкторлик бюросига беш йил давомида амал қилувчи маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техник шартларини ишлаб чиққанлик учун 1 200 минг сўм тўланган. Жами тўланган қийматни жорий ва узоқ муддатли қисмларини ажратиб кўрсатган ҳолда келгуси даврлар харажатлари сифатида акс эттириш зарур: 3190-«Олдиндан тўланган бошқа харажатлар» счётида жорий қисми — 240 минг сўм (бешдан бир қисми), 0990-«Узоқ муддатли, муддати кечиктирилган бошқа харажатлар» счётида эса узоқ муддатли қисми, 960 минг сўм акс эттирилади:
Д-т 3190 «Олдиндан тўланган бошқа харажатлар» — 240
Д-т 0990 «Узоқ муддатли, муддати кечиктирилган бошқа харажатлар» — 960
К-т тўланадиган счётлар ёки пул маблагларини ҳисобга олиш ҳисобвараклари (6010, 6990, 5110)— 1200.
Кейин беш йил давомида ишлаб чиқариш харажатларига бир меъёрда ҳисобдан чиқарилади. Ҳар ойда (200 : 5 : 12)қ20 минг сўмни ҳисобдан чиқариш зарур:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling