Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Иқтисодий таҳлилнинг предмети


Download 2.22 Mb.
bet9/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Иқтисодий таҳлилнинг предмети. Ҳар бир фан ўз преметига эга. Масалан: Фалсафа табиат-жамият ва тафаккурининг умумий қонунларини ўрганади. Иқтисодий назария эса ишлаб чиқариш муносабатларини, ишлаб чиқариш кучи билан узвий боғланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг объектив иқтисодий қонуни тақсимот айрибошлаш ва моддий неъматини истеъмолини ўрганади. Булардан ташқари тармоқлар бўйича ҳам иқтисодий фан мавжуд бўлиб, у тармоққа хос бўлган қонуниятини ўрганади. Анализсиз синтез бўлмайди.
Демак, анализ билан синтез бирлиги объектив олам ходисаларини ҳар томонлама ўрганишга имкон беради.
Аудитнинг предмети. Аудит катта тарихга эга бўлиб, биринчи мустақил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият кўрсата бошлаганлар. "Аудит" сўзининг таржимаси "тингловчи" маъносини англатади.
Аудитнинг пайдо бўлиши корхонани бевосита бошқариш билан шуғулланувчилар (маъмурият, менеджерлар) ҳамда унинг фаолиятига ўз маблағларини йўналтирувчилар (мулкдорлар, акционерлар, инвесторлар) ўртасидаги манфаат билан бевосита боғлиқ. Корхона эгалари фақат бошқарувчилар ва уларга бўйсунувчи бухгалтерлар томонидан берилган молиявий ахборотларга ишонишни хохламас эдилар. Шунингдек, корхоналарнинг инқирози ҳамда маъмурият томонидан алдашларнинг ўсиши молиявий қўйилмалар таваккалчилигини оширди. Акционерлар, маъмурият томонидан берилган молиявий ҳисоботлар корхонанинг ҳақиқий молиявий ҳолатини акс эттирилишини хохлар эдилар.
Корхонанинг молиявий ҳолатини акс эттирувчи ахборотларнинг тўғрилигини текшириш ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ташқаридан мутахассислар таклиф қилинар эди. Бу мутахассислар олдига қўйилган асосий талаблар уларнинг ҳалоллиги ва мустақиллигидан иборат эди. У даврларда кишилар учун бухгалтерия ҳисоби бўйича чуқур билимларга эга бўлишлари талаб этилмас эди, аммо бухгалтерия ҳисобини мураккабашуви билан аудиторлардан юқори даражадаги профессионал тайёргарлик талаб қилина бошланди.
70-йилларнинг бошида аудиторнинг ҳалқаро андозалари яратила бошланди. Англияда аудитор деб, - молиявий ҳисоботларни ишончлилигини назорат қилиш бўйича фаолият кўрсатувчи мутахассислар тушунилади. Францияда эса мустақил аудиторлик фирмалари молиявий назорат ва хизматнинг қуйидаги соҳаларида фаолият кўрсатишади:

  • бухгалтерия ҳисобини юритувчи, ҳисоботларни тузувчи ва шу соҳада маслаҳат хизматини кўрсатувчи фаолият;

  • молиявий ҳисоботлар ишончлилигини назоратини таъминловчи, ҳисоб варақалар бўйича комиссарлар.

А+Шда молиявий ҳисоботлар тўғрилигини текшириш дипломли жамоа бухгалтерлари томонидан амалга оширилди.
Ҳамма ривожланган мамлакатларда бухгалтер-аудитор касбини эгалламоқчи бўлган кишиларга узоқ йиллар давомида ўқиш ва амалий фаолият билан шуғулланишга тўғри келади. Бу касб эгалари фаолияти доимо аудиторлар палатаси томонидан текшириб борилади ва аудиторлар палатасидан чиқиш аудиторлик фаолиятини давом эттиришни ман этади.
Аудитор хизматига бўлган эҳтиёж қуйидаги шарт-шароитлар сабабли пайдо бўлди: маъмурият томонидан объектив бўлмаган ахборотларни берилиши мумкинлиги (корхона эгаларига, инвесторларга, кредиторларга); қабул қилинадиган қарорларнинг натижаси ахборотнинг сифатига боғлиқлиги; ахборотни текшириш учун махсус билимларнинг зарурлиги.
Бу шарт-шароитлар мустақил экспертлар хизматига бўлган жамоа эҳтиёжининг пайдо бўлишига олиб келди. Шу мустақил экспертлар махсус тайёргарликка, малакасига, тажрибага ва шу турдаги хизматни амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлишни талаб қилинар эди. Аудиторлик хизмати - бу воситачилик хизмати бўлиб, у молиявий ахборотни ҳақиқийлигини тасдиқлашдир.
Ҳақиқий ахборотнинг мавжудлиги капитал бозорининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини оширишга имкон яратади, ҳамда турли-туман иқтисодий қарорларининг натижаларини баҳолаш имкониятини беради.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling