Олий таълим муассасаларида енгил атлетика бўйича факултатив машғулотлар
Download 1.64 Mb.
|
6998240a4f189b6f61c849d8044ca73b ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ФАКУЛТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ФАКУЛТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР (Қисқа масофаларга югурувчилар учун) Услубий қўлланма ТОШКЕНТ – 2009 Муаллифлар: Шакиржанова К.Т. – педагогика фанлари номзоди, про-фессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, Адамбаев Ж.Х. – Ургенч Давлат университети жисмоний тарбия факултетининг ўқитувчиси. Тақризчилар: Рафиев Ҳ.Т. – педагогика фанлари номзоди, профессор Наджимов Ш.Ф. – РОСММ директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий. Туленова Х. – педагогика фанлари номзоди, доцент. Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Давлат жисмо-ний тарбия институти қошидаги олий ўқув юртлариаро илмий-услубий кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган. © ЎзДЖТИ нашриёт-матбаа бўлими, 2009 й. РЕЖА Кириш.
Енгил атлетикачи аёллар техник тайёргарлигининг ўзига хос хусусиятлари. Енгил атлетикачиларнинг машғулот юкламаларини режалаштириш хусусиятлари. Енгил атлетикачи аёллар машғулотларида шифокор, мураббий назорати ва ўз-ўзини назорат қилиш. Енгил атлетикачиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш. Қисқа масофага югурувчининг техник маҳоратини такомиллаштиришнинг асосий воситалари. Енгил атлетика ихтисослиги бўйича III-I разряд малакасига эга бўлган қисқа масофачининг режалаштирил-ган иш дастури мазмуни. Қўлланилган адабиётлар рўйхати. КИРИШ Жисмоний тарбия дарслари олий таълим муассаса-ларида талабаларга икки йил давомида ўтказилади, кейинча-лик эса улар хилма-хил шаклларда давом эттирилади. Бу шакллар ўзаро боғлиқ бўлиб, бир бирини тўлдиради ва талабаларни жисмоний жиҳатдан тарбиялашга йўналтирил-ган яхлит жараённи ташкил этади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ҳафталик дарслар-нинг энг кам меъёрини 28 соат ҳажмида белгилади. Сўнгги йилларда аудитория машғулотлари ҳажми ҳаддан зиёд кўпайиб кетганлиги сабабли 4 йил бакалавриат даврида 168 ҳафтада тахминан 9000 соат ўтилиши режалаштирилган. Шу сабабли жисмоний тарбия бўйича мажбурий машғу-лотларни факультатив машғулотлар шаклида ўтказиш масаласи кўтариляпти. Факультатив машғулотларнинг бир афзал жиҳати шундаки, улар талабаларга ўзлари севган спорт турини танлаб олиш ҳамда ОТМ да жисмоний тарбия курси олдига қўйиладиган вазифаларни рўёбга чиқариш сифатини анча яхшилаш имконини беради, жисмоний такомиллаш-тириш жараёнини тезлаштиради, жисмоний тарбия ва спортни талабалар ҳаётига онгли сингдириш йўлларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда ёшларни оммавий равишда спортга жалб қилиш ва соғломлаштириш борасида уч босқичли мусобақалар ўтказилади. Олий ўқув юртида таҳсил олаётган талабалар учун бу “Универсиада”дир. Универсиада Низомига кўра унда 28 ёшгача бўлган бакалавриат ва магистратура талабалари иштирок этиши мумкин. Олий ўқув юртларида эса I-IV семестри учун ўқув режасининг I блокида жисмоний тарбия фанига 236 соат, жумладан, 28 соат валеология фанига ва 102 соат мустақил иш учун ажратилган, аммо афсуски, кейинги босқичларда жисмоний тарбия дарслари кўзда тутилмаган. Узлуксиз жисмоний тарбия машғулотлари ҳаёт ва давр талаби бўлгани учун биз усулият соҳасидаги шундай уринишлардан бирини амалга ошириб кўрдик. Ақлий ва жисмоний юкламаларни оқилона тақсим-лаш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш замон кишисининг муваффақиятли ҳаёт фаолиятига хос белгиларга айланиб боришига мазкур қўлланма қўл келади деб ўйлаймиз. Мазкур қўлланманинг амалий аҳамияти енгил атлети-качилар жисмоний юкламаларининг усулий тамойилларига асосланган ҳолда уларни ривожлантиришнинг хилма-хил воситаларидан фойдаланиб самарали режалаштириш зару-рати билан белгиланади. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling