Олий таълим муассасаларида енгил атлетика бўйича факултатив машғулотлар


Енгил атлетикачиларнинг машғулот юкламаларини режалаштириш хусусиятлари


Download 1.64 Mb.
bet4/15
Sana29.03.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1307210
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
6998240a4f189b6f61c849d8044ca73b ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ФАКУЛТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР

Енгил атлетикачиларнинг машғулот юкламаларини режалаштириш хусусиятлари

Юқорида айтилганидек, аёллар организмининг биоло-гик хусусиятлари туфайли енгил атлетикачи аёлларнинг функционал имкониятлари эркакларникидан пастроқ. Шунинг учун ҳар қандай малакали енгил атлетикачи аёлларнинг машғулот юкламалари эркакларникидан бир-мунча паст бўлиши лозим.


Шуни ёддан чиқармаслик керакки, эркаклар шуғул-ланганлик даражасининг ўсиш суръатларига кўра ҳам, асосий жисмоний сифатлар (куч, тезлик, чидамлилик) ривожла-нишининг мутлақ катталигига кўра ҳам аёллардан устун туради. Бундан ташқари, аёлларда бажарилган машқлардан кейин организмнинг тикланиш даврлари узоқроқ давом этади. Буларнинг бари машғулот жараёнида аёлларнинг жисмоний юкламаларини бир маромда, аста‑секин, узоқ муддат давомида ошириб бориш зарурлигини, машғулот юкламаларини ўлчаб бериш ёки режалаштиришда ҳеч қандай жадаллаштиришга йўл қўймаслик кераклигини кўрсатади.
Спорт тажрибасининг кўрсатишича, аёлларнинг маш-ғулот юкламаларини режалаштириш худди эркаклардаги каби, агар ҳажм ва шиддат машғулотнинг вазифаларига мос бўлса, уларга энг мақбул тарзда мувофиқ келсагина, яхши натижалар беради. Юкламанинг оптимал ўлчамлари (эркак-лардаги сингари) спортчи аёл сарфлаган кучнинг кейинги машғулотга тикланишини тавсифловчи кўрсаткичларга боғ-лиқ. Шунинг учун енгил атлетикачи аёллар, масалан, спорт усталари икки‑уч кунлик машғулотлар мобайнида катта юкламаларни бажарадилар, бунда улар ўз организмларини тўла тиклай олмайдилар. Кейин спортчи тўла тикланиши учун енгиллаштириш кунлари ўтказилади, шундан сўнг яна аввалгидек машғулот цикли амалга оширилади ва ҳ.к.
Енгил атлетикачи аёлларнинг машғулотларида ҳаддан зиёд юклама бериш ҳоллари бўлиб туради. Улар кўпроқ турли жадалликдаги такрорий югуришни бажариш вақтида юз беради. Буларнинг барчаси биргаликда бир ёки бир неча машғулотда юкламанинг у ёки бу ҳажми ва шиддатини белгилайди. Шундай ҳолатларда зарур юкламани тўғри белгилаш учун унинг ўлчамлари спортчи аёл организми функционал имкониятларига унинг жисмоний тайёргар-лигига мувофиқлигини аниқ билиш зарур. Юкламаларни режалаштиришда яна уларнинг ойлик ҳайз циклларида аёл организмига кўрсатадиган таъсири даражасини ҳам эъти-борга олиш керак.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling