Олий таълим муассасаларида енгил атлетика бўйича факултатив машғулотлар
Енгил атлетикачи аёллар техник тайёргарлигининг
Download 1.64 Mb.
|
6998240a4f189b6f61c849d8044ca73b ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ФАКУЛТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР
Енгил атлетикачи аёллар техник тайёргарлигининг
ўзига хос хусусиятлари Енгил атлетика машқлари техникасини ўзлаштиришда аёллар эркаклардан деярли қолишмайдилар, айрим ҳолларда эгилувчанроқ бўлганликлари туфайли улардан устунроқ ҳам келадилар. Аёллар югуриш, сакраш ва улоқтириш замонавий техникасининг турли мураккаб вариантларини мукаммал ўзлаштирганлар. Югуришда Л.Кондратьева ва В. Анисимова-нинг, улоқтиришда С. Крачевская ва Ф.Мельникнинг, сак-рашда Т.Колпакова, Т. Бикова ва Е.Исенбаеванинг техникаси эркаклар техникасидан мутлақо қолишмайди. Енгил атлетикачиларда улоқтириш ва сакрашнинг мураккаб техникасини ўзлаштиришдаги муваффақиятлар уларнинг жисмоний тайёргарлигига, айниқса , куч, тезкорлик ва ҳаракатлар координациясининг ривожланганлик дара-жасига боғлиқ. Енгил атлетикачиларнинг жисмоний тайёр-гарлиги учун бир вақтнинг ўзида муайян мушак гуруҳлари ривожланишига ёрдам берадиган ва ҳаракатларнинг шакли жиҳатидан енгил атлетиканинг ўрганилаётган турлари техникасига яқин бўлган махсус машқларни танлаш зарур. Аёллар организмининг анатомик-физиологик хусу-сиятларидан келиб чиқиб, енгил атлетиканинг айрим турлари техникасини ўргатишнинг баьзи хусусиятларини таъкидлаб ўтиш жоиз. Хусусиятлар, биринчи навбатда, аёлларнинг анча тор жисмоний имкониятлари туфайли келиб чиқадиган қийинчиликлар билан боғлиқ бўлиб, бу аввало, уларни улоқтириш турларига ўргатишда кўзга ташланади. Аёлларнинг елка суяги нисбатан узунроқ, шу сабабдан улар якуний кучланиш техникасини ўзлаштиришда бир қатор ўзаро боғлиқ ҳаракатларни бажаришга қийна-ладилар. Масалан, аёлларнинг “найзани ўзига тортиш” ни бажаришлари, яъни тирсакни тез юқорига олиб чиқиб, қуролни қўлдан чиқариш пайтида тирсакни панжадан баландроқ кўтариб қамчилагандек ҳаракат қилишлари осон эмас. Уларнинг тирсакларини елка бўғими сатҳигача кўтариб, ядро итқитиш чоғида шу ҳолда тутиб туришлари, шунингдек, нисбатан узоқ муддат дискли қўлларини ростлаб, уни елка бўғими сатҳида кўтариб туришлари қийинроқ кечади. Агар аёллар кўкрак мушаклари ҳамда бармоқларининг кучлари анча кучсизлигини ҳам эътиборга олсак, улоқтиришлар техникаси улар учун нега муайан мураккабликлар яратишини тушунишимиз осон бўлади. Айни вақтда умуртқанинг эгилувчанроқлиги ва бўғим-лардаги ҳаракатчанлик улоқтирувчи аёлларга ҳаракатлар амплитудасини ошириш, шу тариқа снарядга таъсирини кучайтириш имконини беради (диск улоқтиришда “гавдани буриш”, найза улоқтиришда “тортилган камон” ҳолати). Бел соҳаси ва тос-сон бўғимидаги ҳаракатчанликнинг кучлилиги югуриш, сакраш ва улоқтиришлар техникасини мукаммал эгаллаш учун қулай шароит яратади. Аёллар барьерлар оша югуриш техникасида аъло кўрсаткичларга эришганлар, уларнинг тўсиқлар оша югуришлари равон югуришга жуда яқин бўлиб, бу юқори натижаларга эришиш имконини беради. Агар аёлларга дастлабки ўргатиш вақтида енгил-лаштирилган шароитлар яратилса ва уларнинг машғулот-ларида аста-секинлик қоидасига қатьий риоя қилинса ва фақат шу ҳолдагина аёллар енгил атлетика машқларининг мукаммал шаклини ўзлаштириб оладилар (масофада югуришни пастроқ тезлик билан бажариш; барьерлар баландлигини 50-60 см гача тушириш ва улар оралиғини 6.5- 7 м гача қисқартириш; баландликка сакрашда планкани дастлаб яхшиси 100-130 см баландликда ўрнатиш, депсиниш учун кўприкча (мостик) қўллаш; узунликка сакрашда кўп вақтни қисқароқ масофадан – 5-7 қадамдан югуриб келиб сакрашларга ажратиш ва ҳ.к.). Ихтисослашган машғулотларга ўтишда машқлар шиддати ва давомийлигини босқичма-босқич ошириб бориш жуда муҳим. Аёлларда хаддан зиёд машқланиш эркакларга нисбатан тезроқ намоён бўлиши мумкин. Шу билан бирга, агар енгил атлетикачи аёлларнинг машғулот жараёнидаги дам олишлари тўғри тартибга солинса, улар жуда кучли шиддат билан шуғулланишлари мумкин. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling