Олий таълим муассасаларида енгил атлетика бўйича факултатив машғулотлар
Енгил атлетикачи аёллар машғулотларида шифокор, мураббий назорати ва ўз-ўзини назорат қилиш
Download 1.64 Mb.
|
6998240a4f189b6f61c849d8044ca73b ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ФАКУЛТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР
Енгил атлетикачи аёллар машғулотларида шифокор, мураббий назорати ва ўз-ўзини назорат қилиш
Аёллар организмининг анатомик–физиологик хусу-сиятлари шифокор назоратининг хусусиятларини ҳам белгилайдики, у чуқур, тизимли бўлиши ва йиллик машғулот циклида бир неча бор такрорланиши шарт. Шифокорлар текшируви чоғида, албатта, енгил атлетикачи аёлларнинг жинсий тизими ҳолатини таҳлил қилиш лозим. Бунда ҳайз цикли қачон бошлангани аниқланади, тез изга тушганми ёки йўқми, ҳайз кўриш фазаси неча кундан иборат, ҳайз қони миқдори кўпми ёки йўқ, хайз циклининг кечишида қандайдир нуқсонлар борми, тизим қандай кассаликларга чалинган каби саволларга жавоб топилади. Спортчи аёлларни шифокор текширувидан ўтказиш вақтида қўлла-надиган функционал синовлар эркакларникидан камроқ жисмоний юкламаларга таянади. С.П. Летунов синовини ўтказишда спортчи аёллар жойида туриб 2 дақиқа югура-дилар (эркаклар – 3 дақиқа). РWC170 тестидан фойдаланишда I ва II юклама аёлларда эркаклардагига нисбатан камроқ бўлиб, тегишли тартибда 400 кг м/дақ ва 800 кг м/дақ ни ташкил қилади. Гарвард степ-тестини ўтказганда, поғона баландлиги аёлларда 45 см дан ошмаслиги лозим. Машғулотлар шароитида спортчи аёлларнинг шифо-кор-педагогик кузатувини ҳайз фазасида ҳам, фолликуляр ёки прогестерон фазаларда ҳам ўтказиш зарур. Машғулот юкламасининг енгил атлетикачи аёл организмига ҳар хил фазаларда қандай таъсир кўрсатиши, ҳайз циклининг ҳар хил фазаларида махсус иш қобилиятининг ҳолати, машғулот юкламасининг ҳайз кўриш фазаси кечишига кўрсатадиган таъсири аниқланади. Спортчи аёллларнинг ўз-ўзини назорат қилиши ҳам бир қатор хусусиятларга эга. Масалан, улар ҳайз циклининг кечишини мунтазам кузатиб боришлари шарт. Ўз-ўзини назорат қилиш кундалигида бутун ҳайз циклининг давомийлиги, шунингдек, унинг фазалари, қон ҳажми, ўзини ҳис этиш, қориннинг пастки қисмида, бел соҳасида оғриқ борми ёки йўқлиги, машғулот юкламаларининг ҳайз фазаси давомийлигига, хусусиятларига кўрсатадиган таъсири қайд этиб борилиши лозим. Енгил атлетикачиларнинг машғулот юкламаларига қандай бардош бериши, ўз-ўзини назорат қилиши тўғрисидаги суҳбатлар (томир уруши ҳолати: унинг катталиги ва тикланиши, қўл динамометрияси кўрсатмалари, уйқу, иштаҳа, ўзини ҳис этиш ва ҳ.к.) фойдали маълумотлар беради. Мунтазам педагогик назорат машғулотлар самарадор-лигини баҳолаш, юкламаларни оқилона режалаштириш, енгил атлетикачи аёлларнинг шуғулланганлигидаги ўзгариш-лар хусусиятларини кузатиб бориш, ўз вақтида хатоларни тузатиш имконини беради. Бунда назорат тестлари, прикидкалар, мусобақа натижалари катта ёрдам кўрсатиши мумкин. Шуғулланувчиларнинг ўз организмлари ҳолатини назорат қилишлари Жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланганда, улар таъсири остида организмда юз берадиган ўзгаришларни шуғулланувчининг ўзи кузатиб бориши керак. Ўз-ўзини назорат қилиш кундалигини мунтазам равишда тўлдириб, унда қуйидаги миқдорий кўрсаткичларни акс эттириш лозим: ЮҚС, тана оғирлиги, машғулот юкламалари, режа-ланган машқларни бажариш натижалари, тестларнинг бажарилиши, спорт натижалари ва ҳ.к. 0-жадвал Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling