II.Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади: замон талабига жавоб берадиган ва йўналтирувчи тизимларни ривожланган мамлакатларда эришилаётган ютуғидан фойдаланган холда турли электр занжирлардаги жараён хақида тушунча бериш, бўйсунадиган қонунларни, турли электр занжирларда содир бўладиган физик ва энергетик жараённи, хар хил аппаратураларини лойихалаш, тайёрлаш ва ишлатиш вақтида электр занжирлардаги жараённи ўргатишдир.
Фаннинг вазифаси –электр токини хосил бўлишини амалда ўргатиш, электр занжир элементларидан фойдаланиб содда ва мураккаб занжирларни хосил қилиш, ишлашини текшириш усулларини ўргатишдан иборат.
III. Фан бўйича ўқувчининг ўзлаштириши лозим бўлган билим ва кўникмалари
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи:
Электр майдон, майдон кучланганлиги;
-Электр токи;
-Узгарувчан ва узгармас электр токи;
-Занжир элементлари;
-Сигим ва индуктивлик;
-Электр тебранишлар;
-Уч фазали занжирлар;
-Магнит майдони;
-Электр тебранишлар тебраниш контури;
-Электр занжирларини хисоблашни билиши керак;
-Электр токининг хосил бўлишини ўрганиш;
-Электр майдони;
-Электр таъсирларини лаборатория шароитида урганиш;
-Элетр токини хосил килишнинг усулларини амалда урганиш;
-Электр занжир элементлари хусусиятлари, белгиларини ажрата билиш;
-Электр занжир элементларидан фойдаланиб, содда ва мураккаб занжир схемаларини хосил килиш, ишлашини текшириш кўникмаларига эга бўлиши керак;
-Элетр улчов асбобларини лаборатория шароитида урганиш, амалда куллаш;
-Электр ва магнит майдон таъсирларин амалда синаб куриш малакаларига эга бўлиши керак.
IV. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги
“Электр занжирлар назарияси “ фани умумасбий фани ҳисобланиб, 5 семестрда ўқитилади.Дастурни амалга оширишда ўқув режасида кўрсатилган мате- матика, физика,кимё,биология,амалий географиява барча умумкасбий,махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги таъминланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |