Фаннинг вазифаси –«Махсус техника» фанининг асосий вазифаси укувчиларга ички ишлар идораларида қўлланиладиган махсус техникалар ва воситалар тўғрисида махсус алоқа тизимлари, телефон аппаратлари, радиостанциялар, қўриқлаш пультлари, аудио ва видео техникаларни амалиётда қўллаш, тугрисидаги билимларини оширишдан иборат.
III. Фан бўйича ўқувчининг ўзлаштириш даражасига қўйилган талаблар
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи:
-Қўриқлаш бўлимлари моддий-техник базаси;
-Объектларнинг техник жихозланиши;
-Махсус алоқа тизимлари;
-Турли хабар узатиш тизимлари;
-Марказлаштирилган қўриқлаш пунктлари аппаратураси;
-Терроризмга қарши воситалар, уларнинг олдини олиш масалаларини билиши керак;;
-Фавқулотда вазиятларда техник воситалардан фойдаланиш
-Қўриқлаш бўлимлари техник базаси;
-Қўриқлаш бўлимининг техник воситаларини ўрганиш;
-Радиоалоқа орқали хабар узатиш;
-Ёнғиндан сақлаш тизимларида хабарларни узатишда радиоканал, телефон тармоғи
орқали амалга ошириш;
-Марказий пультларнинг назорати;
-Техника воситаларининг ишончли ишлашини текшириш кўникмаларга эга бўлиши керак;
-Фавқулотда вазиятда техник воситалардан фойдаланиш;
-Антитеррор жихозлар, ҳамда унинг олдини олиш малакаларига эга бўлиши керак.;
IV. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги
“Махсус Техника ” фани махсус фани ҳисобланиб, у 5 - семестрда ўқитилади. Дастурни амалга оширишда ўқув режасида кўрсатилган Электр занжирлар назарияси, Электрон асбоблар кучайтиргичлар ва микроэлектроника асослари,Электр алока тармоклари ва тизимлари,барча умумкасбий ва махсус фанлари билан ўзаро боғлиқ бўлиб, услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги таъминланган.
V. Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Ўқувчиларнинг “Махсус Техника” фанини ўзлаштиришлари учун ўқи- тишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда Ўзбекис- тон Республикаси қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллари, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда ишлаб чиқаришда мавжуд идоравий - норматив ҳужжатлардан фойда- ланилади. Маъруза, амалий дарсларда мос равишда илғор педагогик техноло- гияларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |