В
ВАКОЛАТНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИБ ОЛИНГАН ФОЙ-
ДА (АФЗАЛЛИК) – мансаб ваколатидан фойдаланиб олин-
ган мулк, хизмат ёки имтиёз шаклида, шунингдек, мулкий ва
мулкий бўлмаган бошқа ҳар қандай фойда (афзаллик).
VAKOLATNI SUIISTE’MOL QILIB OLINGAN FOYDA
(AFZALLIK)- mansab vakolatidan foydalanib olingan mulk, xizmat
yoki imtiyoz shaklida, shuningdek, mulkiy va mulkiy bo‘lmagan
boshqa har qanday foyda (afzallik).
ВЫГОДА (ПРЕИМУЩЕСТВО) ПРИ ЗЛОУПОТРЕБЛЕНИИ
ПОЛНОМОЧИЯМИ – это любая польза в виде имущества, ус-
луги или льготы, а также иных преимуществ как имуще-
ственного, так и не имущественного характера полученные
пользуясь служебным положением.
ВЕРТИКАЛ КОРРУПЦИЯ – бу атама икки маънода ишла-
тилади.
Биринчидан, юридик ва жисмоний шахслардан олин-
ган ноқонуний мукофотнинг бир қисмини юқори даража-
даги мансабдор шахсларга ўз хавфсизлигини таъминлаш
ва коррупция фаолиятини давом эттириш учун бериб бо-
ришдир.
Иккинчидан, давлат органида коррупциявий фаолият-
ни амалга оширувчи ҳар икки томон ҳам бир соҳага ман-
16
суб бўлиб, қуйи давлат органининг мансабдор шахси по-
рани ўз бошлиғига бериб боради, бошлиқ эса қуйи орган
раҳбарини коррупция фаолиятини ҳимоялайди ёки унга
қўшимча молиявий, моддий ва бошқа ресурслар, ваколат
ва бошқа имкониятлар берилишини таъминлайди.
Бу коррупциянинг энг хавфли тури бўлиб, ушбу турда-
ги коррупция, одатда, юқори ва қуйи коррупция ўртасида
кўприк вазифасини бажаради. Натижада коррупциянинг
уюшган шакллари ва коррупция тармоқларини шаклла-
нишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |