Ж. А. Қўчқоровга атиб ипотекабанк Бошқарув раиси ўринбосари Н. А. Раҳбаровдан
Download 14.58 Kb.
|
New Документ Microsoft Word (4)
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоровга АТИБ Ипотекабанк Бошқарув раиси ўринбосари Н.А.Раҳбаровдан Тушунтириш хати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалари бўйича хоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон Қарори ижроси юзасидан, мен Хоразм вилоятининг туманларига бириктирилдим. Топшириқга мувофиқ, Хоразм вилоятига бирктирилган 3 та раҳбар томонидан туман шаҳарлар тақсимлаб олинди. Жумладан, Узагросуғурта раиси С. Отамуродовга Урганч ва Ҳива шаҳарлари, Хонқа ва Ҳива туманлари, ишчи гуруҳ раҳбари Н.К. Мусамухамедовга Гурлан, Янгибозор, Шовот, Қўшкўпир туманлари ва менга Боғот, Хозарасп, Тупроққала ва Янгиариқ туманлари бириктирилди. Жорий йилнинг 6-12 декабр кунлари давомида туманларида бўлиб, хоким ёрдамчиларига тавсия этилаётган номзодлар билан хар бири билан алохида суҳбатлар ўтказиб танишиб чиқдим. Танишув ва суҳбатлар давомида хоким ёрдамчилигига номзодлар Давлат раҳбарининг бу борада имзолаган Фармон ва Қарорининг мазмуни моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, хоким ёрдамчилигига тавсия этилаётган номзодларнинг дастлабки ишни ташкиллаштирганлиги, уларнинг иш жойлари ва компьютер техникаси билан таъминланганлиги масалари ҳам ўрганиб чиқилиб, туман ҳокимларининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарига дастлабки тавсиялар берилди. 2021 йил 6 декабр Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари К.К.Игамберганов ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Хоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича Хоразм вилоятига маъсул Республика ишчи гуруҳи раҳбари Н.К.Мусамухамедовлар томонидан имзоланган йўл харитасида белгиланган ишларни ташкил этиш бўйича дастлабки ишларни амалга оширдим. Жорий йилнинг 14-16 декабр кунлари республика вакиллари учун ташкил этилган ўқув семинарлари муносабати билан Тошкентда бўлганман, 17 декабр куни Хоразм вилоятига етиб келиб берилган топшириқларни давом эттирмоқдаман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалари бўйича хоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон Қарорида Республика ишчи гуруҳига белгиланган барча вазифаларни ўз вақтида ижро этишга ваъда бераман. АТИБ Ипотекабанк Бошқарув раиси ўринбосари Н.А.Раҳбаров Download 14.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling