«БГЭ» филиали директори
Ж.А.Урозовга
Ишлаб чиқариш бўйича
директорнинг биринчи ўринбосари
К.Н.Абдуллаев томонидан
БИЛДИРГИ
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан 2023 йилга мўлжалланган “Ёшлар дастури”нинг ижросини, Ўзбекгеофизика АЖнинг 2023 йилдаги “Ёшлар дастури”нинг ижросини тўлиқ бажармоқда, ҳамда ёшлар ўртасида инновацион муҳитни яратиб келмоқда. Барча жамоат ишларида фаол иштирок этиб, филиаллар ёшлари билан доимий алоқани ўрнатган бўлиб, уларнинг таклифлари, муоммолари ва қизиқишларини тизимли тахлил қилган ҳолда раҳбарият билан биргаликда ечимини топиб келмоқда. Қолаверса, ёшлар етакчиси ИЧТҚ ва К бўлимида ҳамда филиалнинг Касаба уюушмаси қўмитасида берилган вазифаларни имкон қадар бажариб келмоқда.
Бундан ташқари, филиалда ёшлар ўртасидаги барча тадбирлар ва давра суҳбатларини юқори савияда олиб бориш билан бирга “Ўзбекгеофизика”АЖ томонидан юборилаётган барча топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Қолаверса Республика миқёсидаги барча сиёсий тадбирларни юқори савияда ўтказилишига катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сиздан ёшлар масалалари бўйича бош мутахассис Ж.И. Элмуродовга май ойи учун асосий иш хаққига 1 оклад миқдорда мукофот қўшиб беришингизни сўрайман.
“БГЭ” филиали директорининг
ишлаб чиқариш бўйича
биринчи ўринбосари: К.Н. Абдуллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |