Й ва ўрта махсус таълим вазирлиги улғайишидаги ўзгаришлари
ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ВА ОВҚАТААНИШНИНГ
Download 1.81 Mb.
|
Ulg’ayish fiziologiyasi
ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ВА ОВҚАТААНИШНИНГ ЁШГА ОИД ХУСУСИЯТЛАРИ
Онтогенезда овқат ҳазм қилиш трактининг ривожланиши Тишларнинг ривожланиши Овқатланиш гурлари ва уларни онтогенезда ўзгариши Болаларнинг овқат рациони Овқат ҳазм қил1гш тизимини ривожланиши жуда эрта, эмбрионал риБожланишнинг 3 — 4 — ҳафтасидан бошланади. Овқат ҳазм қилиш аъзолари пушт танасининг вентрал қисмида бошланади. Бу ерда, эндодерма бирламчи ичак найчасини ҳосил қилади ва у, иккиламчи тана бўшлиғидан иборат жуфт целомик қопчалар кўтэинишидаги мезодерма — нинг қорин бўлимлари билан ўралган. Ичак найчаси овқат ҳазм ҚИЛ.ИШ ва нафас о.диш аъзоларини ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. О.ддин, найча кўринишидаги бирламчи ичак пайдо бў — лади ва у, ҳайвонтшнг бошидан то думигача чўзилган. Кей — инча.лик, ушбу найчадан, унинг бош қисмида нафас олиш аъзолари шаклланади, дум қисмида эса, у билан сийдик ва жинсий аъзолар алоқа ўрнатади ва бунинг оқибатида охирги аъзода овқат ҳазм қилиш, айриш ва кўпайиш аъзолари учун уму>1ИЙ бўлган орқа тешик (клоака) ҳосил бўлади. Юксак сут эмизувчиларда сийдик ва жинсий аъзолар айрилади ва ўзи — нинг алоҳида чиқиш тешиги1-а эга бўлади. Натижада, ички аъзолар 4 та най кўринишида бўлади; овқат ҳазм қилиш найи бутун тана бўйлаб ўтиб, 2 та тешикка эга бўлади — кириш (оғиз) ва чиқиш (а^гус); нафас олиш найи битта ки — риш тешигига (бурун), сийдик ва жинсий найлар фақатгина тананинг пастки (орқа) қисмида чиқиш тешикларига (эр — какларда сийдик чиқариш канали, аёлларда сийдик чиқариш канали ва бачадон) эга бўлади. Овқат ҳазм қилиш найча — сидан пайдо бўлтан аъзолар тананинг барча бўшлиқларида — кўкрак, қорин ва тосда жойлашади. Овқат ҳазм қилиш найининг бўлимлари ўзининг турли қисмларини ўсишидаги нотекислик туфайли птакллари му — раккаблашади. Шаклларнинг бундай ўзгаришларида умумий тамойилни кўриш мумкин, яъни; ўзининг знг кичик ҳажм — ларида най қисмлари алмашинувнинг энг катта юзасига эга бўлади. Кўкрак, қорин ва тос бўшлиғининг деворлари сероз парда билан қодланган: плевра, перикард ва қорин бўш — лиғида ички аъзоларнинг кўп қисмига ўтиб, уларнинг ҳола — тини фиксациясига қисман кўмаклашади. Ҳомила ривожланишининг 2 —ойи охирида қизилўнгач, меъда ва ичаклар ажралиб кўринади, меъдаости бези ва жигар шаклланишини бошланиши ўсимталар кўринишида пайдо бўлади. Кейинчалик секретор аппарат шак^^^анади. Шиллиқ парда овқат ҳазм қилиш аъзоларининг ички қисмини қоплайди, бокалсимон ҳужайралар шилимшиқ аж — ратади. Эпитепиал ҳужайралар мажмзги томонидан найси — мон, альвеоляр ва аралаш овқат ҳазм қилиш безлари ҳосил қилинади. Уларда, таркибида энзим ва электролитлар бўлган ширалар ҳосил бўлиши бошланади. Овқат ҳазм қилиш ка — нали боланинг она қорнида ривожланиш давридаёқ фаолият кўрсата богплайди. Янги туғилган болаларнинг меъдаси думалоқ шаклга, биринчи ёшга келиб анча чўзинчоқ шаклг-а, 7 — 11 ёшга ке^\иб катталарникига хос шаклга эга бўлади. Меъданинг ҳажми онтогенезда ўзгарадн; янги туғилган болада 30 — 35 мл, би — ринчи йилнинг охирида —250 —300 мл, катталарда —1,5 — 2 л. Янги 7уғилган бола меъдаси шиллиқ пардасининг юзаси 50 кв.см,, 4 ойликда- 140 кв.см., 1,5 ёятда—200 кв.см., 3 ёшда-300 кв.см. бўлади ва унинг бурмалари катталарникига нис — батан анча кам. Найсимон безлардан шира чиқиш йўллари — нинг сони янги туғилган болада таҳминан 200 мингта, 3 ой — ликда —700 минт, бир ёшда — 1млн ва катталарда— 1,3 млн та бўлади, яъни меъда безларининг сони ёш катталашган сари ортади (14-жадвал). 14 — Жадвал. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling