Jahon adabiyoti tarixi


Download 2.24 Mb.
bet180/183
Sana16.11.2023
Hajmi2.24 Mb.
#1778915
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   183
Вульгар социологизм – ХХ асрнинг 20-30-йиллари шўро адабиётшунослигида кузатилган қарашлар тизими, адабиётга ёндашув тамойили. Бадиий матннинг ижтимоий жиҳатларига эътиборни кучайтириш.
Герменевтикатушуниш назарияси, матнни талқин қилиш тамойиллари ҳақидаги таълимот, гуманитар фанларнинг методологик асоси.
Детерменизм – фалсафий категория бўлиб, воқеа-ҳодисаларни сабаб-оқибат муносабатлари шаклида тушуниш. Ҳар қандай воқеа-ҳодисани муайян сабабнинг натижаси деб тушунтиради.
Драматизм – бадиийлик модуси. Шахснинг ўзлигини намоён этишини чегаралаётган ташқи кучлар билан зиддиятли ҳолат.
Эстетик идеал – гўзаллик, эзгулик ва эстетик мукаммалликнинг юксак даражаси ҳақидаги ҳис этиладиган конкрет-тимсолий шаклда акс этувчи тасаввурлар жами. Жамиятда яшаётган ҳар бир инсон онгида мукаммал жамият, мукаммал ижтимоий муносабатлар, мукаммал инсон ҳақидаги тасаввурлар мавжуд бўлиб, буларнинг бари эстетик идеални ташкил қилади.
Интерпретация – талқин; бадиий асар мазмунини идрок қилиш, унинг мазмуни, бадиий концепциясини англаш, тушуниш.
Интертекстуаллик – фанга француз филологи Ю.Кристева томонидан киритилган термин бўлиб, унга кўра, ҳар қандай матн аввал мавжуд бўлган матнларни трансформация қилган ҳолда ўзига сингдирган цитаталар мажмуидир.
Классицизм – 17-асрдан 19-аср бошларига қадар Европа санъатида тарқалган оқим. Классицистлар антик адабиётни классик – мумтоз адабиёт деб ҳисоблаганлар ва ўз ижодларида антик адабиёт анъаналарини тиклашни мақсад қилиб қўйганлар.
Тарихий-маданий мактаб – Европа адабиётшунослигида 19-аср ўрталарида шаклланган илмий йўналиш, мактаб. Тарихий-маданий мактаб ўз фаолиятида тарихийлик тамойилига таянади. Тарихий-маданий мактаб бадиий адабиётни миллат ҳаётининг муайян тарихий босқичидаги халқ руҳининг ифодаси деб билди ва барча адабиётлар – миллий мансублиги, қайси даврда ёки қайси услубда яратилганидан қтъи назар тенг қимматга эга деган қарашни илгари сурди.
Метод – 1) ижодий метод. Бунда қайси даврда ва маконда яшаганидан қатъи назар бир гуруҳ ижодкорлар услубига хос бўлган умумий жиҳатлар мажмуи тушунилади. М., реализм ва романтизм методи. 2) тадқиқот усули. Бу маънода метод бадиий асар ва адабий жараённи тадқиқ этиш тамойиллари ва усулларини билдиради.

Download 2.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling