и.ф.н.М.Абдурахмонова - Қишлоқ хўжалиги иккита катта тармоққа бўлинади:
- Пахтачилик, ғаллачилик, дончилик, гулчилик ва х.з. Умуман олганда, ерга нима экилиб хосилдорлик олинса шунга деҳқончилик дейилади.
- Қўйчилик, молчилик, паррандачилик, чўчқачилик, асаларичилик ва х.зо.
- Рента муносабатлари аграр муносабатларнинг негизини ташкил қилиб, у қишлоқ хўжалигида вужудга келтирилган қўшимча соф даромаднинг ер эгалари ва ундан фойдаланувчилар ўртаситақсимланиши ва ўзлаштирилиши жараёнида вужудга келади.
- Рента- Ер мулкдорларига тегишли қисми.
- Фойда – Ердан фойдаланувчилар томонидан ўзлаштирилади
- Ижара ҳақи
- Ижара ҳақи қуйидагилардан иборат:
- ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента (R),
- ерга илгари сарфланган капитал учун фоиз (r);
- ер участкасини ижарага бергунга қадар унга қурилган иншоотлар амортизацияси (А).
- Рента муносабатлари - ердан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромадни тақсимлаш ва ўзлаштириш билан
- боғлиқликда вужудга келадиган муносабатлар
- Ер рентаси – ер эгалигини иқтисодий жиҳатдан амалга оширишнинг шакли
- Ер Рента - бу ердан фойдаланганлик учун ер эгасига тўланадиган ҳақдир.
- Ер рентасининг тарихий шакллари бўлиб, аввалги даврларда – йирик феодаллар, бойлар ерни деҳқонларга бериш орқали рента олганлар.
- Баршчина- ишлаб бериш орқали рўёбга чиқарилган.М:
- Оброк- ер эгаларига натурал яъни маҳсулот кўринишида тўланган.
- Олган маҳсулотни 50га 50 ёки 40га 60 деб келишилган ҳолда ҳақ тўланган.
- Пул рентаси- маҳсулот сотилгандан сўнг ерга рента пул шаклида берилган.
- Қишлоқ хўжалигида ерларга хусусий мулкчилик монополияси мавжудлиги сабабли вужудга келади
- Қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг капитал ва ишлаб чиқариш воситалари билан қуролланиш даражаси пастлиги унинг вужудга келиши учун шарт-шароит ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |