Жахон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари


Download 0.81 Mb.
bet6/6
Sana27.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1688612
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Аграр муносабатлар

и.ф.н.М.Абдурахмонова
  • 26.09.23
  • Ўзбекистон МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари ичида мева ва узум ишлаб чиқариши бўйича йирик давлат ҳисобланади. Умуман Ўзбекистон бўйича 2015 йилда мева ва узум экинни экилган майдон 261,9 минг гектар боғ ва 144 минг гектар токзорлар мавжуд бўлиб, ялпи ҳосили эса 2731минг тонна мева ва 1556 минг тонна узум олинган. Аҳоли жон бошига мева маҳсулотларини ишлаб чиқариш 88,1 кг. ва узум маҳсулотларини ишлаб чиқариш 50,2 кг.га етди, бу эса тавсия этиладиган йиллик истеъмол қилинадиган меъёрга нисбатан (65,3 ва 13,9 кг) мос равишда 1,3 ва 3,6 маротаба кўпдир.
  • Мамлакатимизда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, мева ва узум маҳсулотлари билан таъминлашга катта аҳамият берилмоқда. Бизнинг мамлакатмиз аҳоли жон бошига мева ва узум маҳулотларини ишлаб чиқариш бўйича юқори ривожланган давлатлардан қолишмайди. Қишлоқ хўжалигини, айниқса, озиқ-овқат етиштиришга боғлиқ бўлган мева-узум ва сабзавот соҳасини жадаллаштиришга (интенсификация) давлатимиз жуда катта эътибор беряпти ҳамда сармоя сарфлаяпти.
  • 26.09.23
  • Пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига ўтказиш, юқори ва сифатли ҳосил олишлари учун катта имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиб берилди. Бунинг мисоли тариқасида 2017 йил 9 декабрь куни бўлиб ўтган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари” кунига бағишланган катта анжуманда мухтарам президентимиз томонидан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қўшган алоҳида хизматлари учун бир нечта дехқон ва боғбонлар давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланди. Ёшларимиз учун кенг имкониятлар ва имтиёзлар эшиги очилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги сохасида магистратурада ўқишлари учун фақат давлат грантлари асосида таҳсил олиш имконияти яратилди. Бундан ташқари Қишлоқ хўжалиги Илмий Ишлаб Чиқариш Маркази ҳамда Илмий тадқиқот институтларини ривожлантириш мақсадида “Фанлар академияси” ташкил қилиш тўғрисида таклифлар киритилди. Олимларга барча шарт-шароитлар яратиб бериш тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.
  • Боғдорчилик ва узумчиликни жадаллаштириш деганда, кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулотни иложи борича камроқ сарф-харажат билан олиш тушунилади. Бу жараённи ҳал қилишнинг ҳар хил йўллари бор.
  • Замонавий боғдорчиликнинг жадаллаштиришнинг энг самарали усули пакана бўйли пайвандтагларда ўстирилаётган мева дарахтлари билан боғ барпо қилиш, айниқса, улар танасини симбағазларга бойлаб ўстириш усуллари ҳисобланади.
  • Бундай боғларда дарахтларнинг мевага кириши тезроқ бўлиши билан бир қаторда ҳосилдорлик тез ортиб боради ва меванинг сифати анча юқори ва йиғим терими унумлироқ бўлади.
  • Замонавий интенсив боғларда илғор агротехника тадбирларини қўллаш натижасида меванинг сифати яхшиланди. Ҳосилдорлик ҳам олдинги интенсив боғлардан 1,5-1,7 баробар юқорироқ бўлди.
  • Кейинги йилларда республикамиз ҳудудида иссиқхоналар ташкил этиш борасида алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистонда 2016 йилда 1 200 гектар иссиқхоналарда 60 минг тонна лимон етиштирилиб, шундан 2 400 тоннаси экспорт қилинган.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling