Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Европаликларнинг Ҳиндистонга кириб келиши


Download 156.8 Kb.
bet14/38
Sana03.02.2023
Hajmi156.8 Kb.
#1148473
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Европаликларнинг Ҳиндистонга кириб келиши. Европалик мустамлакачиларнинг Ҳиндистонга кириб келиши ҳали XVI асрдаёқ бошланган эди. Ҳиндистонга денгиз йўлини очган португаллар Малабар қирғоқларидаги бир неча базаларни эгаллаб олдилар. Лекин улар мамлакат ичкарисига кириш учун етарли кучга эга эмасдилар. Португалларнинг ўрнига келган хотиржам ва мулоҳазали голландлар Ҳиндистондан катта миқдорда қандолат маҳсулотларини олиб кетар, ҳиндларнинг ҳаётига умуман аралашмасдан фақат савдо билан шуғулланишар эди. Сўнг пайдо бўлган французларда эса ҳинд ҳукмдорларининг тахт талашларида зимдан иштирок этиш истаги йўқ эмасди. Бироқ ўша пайтда бутун Европада мавқеи ошиб кетаётган ишбилармон ва чаққон инглизлар бошқа барча европаликларни Ҳиндистондан сиқиб чиқариб, ўзлари фақат савдода эмас, сиёсий ҳаётда ҳам тобора катта рол ўйнай бошладилар. Шу мақсадда тузилган Ост-Индия компанияси 1600 йили Ҳиндистонда ўз корхоналарини очиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ост-Индия компанияси акционерлик жамияти бўлиб, унинг маблағлари жуда тезлик билан ошиб борди. 1657 йили Кромвелнинг махсус хартияси эълон қилинган бўлиб, унга биноан компанияга уруш эълон қилиш ва сулҳ тузиш, танга пул зарб қилиш ва ўз армиясига эга бўлиш ҳуқуқи берилган эди. Компания Ҳиндистоннинг турли нуқталарида савдо шохобчалари, шўъбалар ташкил қила бошлади. Масалан, фақат Бенгалияда компаниянинг 150 та омбор ва 15 та йирик шўъбалари мавжуд эди. 1690 йили улар бобурийлардан олган ерларига мустаҳкам қўрғон – Калкутта шаҳрини барпо қилдилар. Улар савдо ва сиёсий фаолиятининг марказлари Деҳли, Калкутта ва Мадрас шаҳарлари бўлиб қолди. Компания, шунингдек, генерал-губернатор бошқарадиган ер мулкига ҳамда уни қўриқлаш учун маълум миқдордаги қўшинга ҳам эга эди. Шу тариқа инглиз офицерлари қўмондонлигида Европа усулида қуролланган ва ўргатилган ёлланма ҳинд аскарлари – сипоҳилардан ҳарбий қисмлар ҳам ташкил қилинди. Ост-Индия компаниясининг бошида енгил ва тез бойишнигина излайдиган мулкпараст ишбилармонлар турар ва улар Ҳиндистоннинг ерлари ҳамда бойликларини эгаллаб олиш учун ҳар қандай қабиҳликдан ҳам қайтмасдилар. Англиянинг Ҳиндистондаги асосий рақиби Франция эди. Бироқ Англиянинг иқтисодий қудрати ва инглиз компанияларининг давлатдан узлуксиз ёрдам олиб турганлиги туфайли французлар енгилди. 1763 йилдан кейин Франциянинг Ҳиндистонда бирорта ҳам мустаҳкамланган қалъаси қолмади. У фақат арзимас савдо позициясини сақлаб қола олди, холос. Ост-Индиянинг савдо компаниясидан мустамлака ҳокимиятига айланиб бориши оқибатида XVIII аср ўрталаридан бошлаб эгалланган ҳудудларда ҳарбий ва маъмурий ҳокимиятни ўрнатиш ҳамда дипломатик келишувлар компания фаолиятнинг асосий турлари бўлиб қолди. 1757 йили инглизлар Бенгалияни босиб олдилар ва бу Ост-Индия компаниясининг қўшинлари томонидан бутун мамлакатни аста-секин эгаллашнинг, ҳинд халқининг икки юз йиллик асоратининг бошланиши эди. Инглизларнинг муваффақиятларига уларнинг саноатдаги илғорлиги билан бирга улкан сипоҳи қўшинларига эгалиги ҳам сабаб бўлди. Айтиш мумкинки, Ҳиндистон асосан ҳиндларнинг ўз қўллари билан забт этилди. XVIII аср охирларида ўзининг барча рақибларини енган Ост- Индия компанияси шу тариқа тарқоқ ва заиф Ҳиндистонни бўйсундиришда давом этди.


Download 156.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling