Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


HINDISTONDA Ижтимоий фикр, фан, адабиёт ва санъат


Download 156.8 Kb.
bet16/38
Sana03.02.2023
Hajmi156.8 Kb.
#1148473
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

HINDISTONDA Ижтимоий фикр, фан, адабиёт ва санъат. Бу даврда бхакти ва сўфизм таълимотлари кенг тарқалган эди. Ҳиндистон шимолида бхакти таълимотининг йирик намояндалари Даду Даял (1544 –1603) ва Малукдас (1684 йили вафот этган) эди. Малукдас мусулмонларнинг динини ҳам, ҳиндларнинг урф-одатларини ҳам, ҳинд фалса- фасидаги олтита тизимни ҳам тан олмайди. Унинг фикрича Рама, Хари, Оллоҳ битта худонинг исмларидир. Одамларни эътиқодига қараб эмас, ниятига, ҳаракатидан фарқламоқ керак. Худога ети- шишнинг «ҳақиқий йўли» шафқат қилишда ва яқинларига ёрдам кўрсатишда, дейди у. Кришнача бхакти таълимотига телинганлик брахман Валлабхой (1478 –1530) Матхура яқинидаги Гокулада, ҳинд мифологиялари- га мувофиқ Кришнанинг болалик ва ёшлик йиллари ўтган жойда, асос солади. Валлабхой ўз издошларига таклиф қилган йўл пушти (тарж. қўллаб-қувватлаш) деб аталади ҳамда ғариб ва бечораларга мўлжалланган. Валлабхойнинг издошларидан, ўз даврининг буюк шоири Сурдас – «Худо ҳеч қандай касталарни тан олмайди. Сен ғарибмисан ё рожа, унга барча баробар», деб ёзади. Жамиятни диний ва каставий ажратишга қарши ҳаракат ўша давр илғор ғояларининг асосий мавзуси ҳисобланади. XVI–XVIII асрлар Ҳиндистонда янги дин – сикхизмнинг шаклланиш даври бўлди. Ортодоксал ҳиндуизмдан ва кўпсонли бхактилар жамиятидан сикхизм тарафдорларини яккахудоликка ўта қатъи итоати ва аскетизмга, таркидунёчиликка ғоят салбий муносабати ажратиб туради. Сикхлар меҳнат орқали кун кечиришни инсонга хос ягона ҳаёт тарзи деб тушунишган. Тиланчилик қилиш ва бошқалар
ҳисобига кун кечиришни сикхлар энг оғир гуноҳ деб ҳисоблашади. Бу давр фани сўнгги Ўрта асрлар ва Янги давр бошларига хос бўлган инқилобий жараёнларни бошдан кечиради. Фаннинг ютуқлари орасида математиканинг ривожини алоҳида таъкидлаш лозим. Улуғ математик Нилаканта ўзининг «Иплар мажмуи» асарида тангенс эгри чизиғининг чексиз даражали қаторда ёйилиши ечимини беради. Ушбу мавзу бошқа ҳинд математиклари томонидан давом эттирилди. Улар ўз асарлари билан Грегори, Лейбниц ва бошқа европалик олимлардан анча олдинлаб кетдилар. Шунингдек, астрономия, химия, физика фанлари ҳам катта муваффақиятлар билан ривожланди. Табиий фанлар ичида тиббиёт алоҳида юқори ўрин эгаллайди. Бу соҳа анъанавий равишда икки мактабдан – аюрведа (ҳиндлар- ники) ва юнани (мусулмонларники)лардан иборат эди. Умуман ҳинд табобати турли касалликларни аниқлаш ва даволаш бўйича ўз замонасининг илғор усулларни кашф этган. Хусусан, овқат ҳазм қилиш жараёни ва қон айланиш тизими тўғрисидаги ҳинд олимларининг трактатларида ҳали европалик олимлар даволай олмаган касалли-клар ва уларни даволаш усуллари тўғрисида маълумотлар берилган. Хирургия, айниқса пластик хирургия, Европа фанидан анча олдинлаб кетган эди. Бу давр ҳинд фармакологияси ҳам яхши ривожланган. Агар олдинги даврларда ҳиндлар ва мусулмонлар бир-бирини билишга, ўрганишга ҳаракат қилган бўлсалар, бобурийлар даврига келиб улар ўзаро бир-бирларини тушуна бошладилар. Бу ҳол энг аввало адабиётда ўз аксини топди. Акбар шоҳ саройида махсус таржимонлар гуруҳи тузилган бўлиб, улар барча мусулмонларга тушунарли бўлган форс тилига ҳиндларнинг муқаддас китоблари ва адабиёт намуналаридан «Махабхарата», «Рамаяна» ва «Атхарваведа»ни таржима қилдилар. Умуман Акбар шоҳ подшолик қилган давр мисли кўрилмаган маданий юксалиш даври бўлди. Шоир ва тарихчи Абул Фазлнинг Ҳиндистон тарихига бағишланган асарлари, унинг укаси, «Махабхарата»нинг таржимасига раҳбарлик қилган Абул Файзийнинг «Нал ва Даман» поэмаси Ҳиндистон адабиётининг юксак намуналаридан ҳисобланади. Бу давр адабиётининг энг юксак чўққиси Шарқ халқларининг гениал шоири, файласуфи, мутафаккири ва ўз даврининг «Мирзо Малик уш-шуаро»си Мирзо Абдулқодир Бедил (1644 –1721) ижодида намоён бўлди.


Download 156.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling