Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 190.18 Kb.
bet12/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Акбар ва унинг ислоҳотлари. Бобурнинг ворислари ичида энг машҳури Акбар эди. У ҳақиқий империянинг асосчиси, Ҳиндистон тарихида буюк ислоҳотчи сифатида ном қолдирган. Бобурийлар империяси унинг ҳукмронлиги даврида энг юксак гуллаб-яшнаш- га эришди. Акбар отасидан мерос қилиб урушлар оқибатида хароб бўлган бир нечта ярим мустақил князликларнигина олган эди. У баъзан қурол кучи билан, баъзан эса келишувлар йўли билан мамлакат ҳудудини бир неча марта кенгайтирди, бой вилоятлардан Гужорат, Бенгалия, Марказий Ҳиндистон ва Кашмир, шунингдек, Декан султонлигига қарашли Берар ва Ахматнагор ерларини ўз давлати таркибига қўшиб олди. Илгари доимий тинчликни бузувчилар бўлган мағрур ва жанговар Ражпут рожаларини ўзининг ишончли иттифоқчиларига айлантирди, уларнинг энг обрўлилари билан қуда-андачиликни йўлга қўйди, ражпутларнинг отлиқ қўшини Акбар армиясининг асосига айланди. Акбар мустаҳкам, марказлашган давлатни ва кучли марказий ҳокимиятни барпо қилиш учун бир қатор ислоҳотларни амалга оширди. Ҳудудий-маъмурий ислоҳотлар натижасида империя аниқ бошкарув, суд ва солиқ тизимига эга бўлган, подшоҳ тайинлайдиган ноиблар томонидан бошқариладиган ҳудудларга ажратилди. Бутун империя учун бир хил узунлик ва оғирлик ўлчов бирликлари тизими, ислом ва ҳиндуизмнинг догмаларига эмас, ўша давр астрономия фанининг, хусусан Улуғбек астрономиясининг ютуқларига асосланган тақвим жорий қилинди. Солиқ ислоҳоти мамлакат иқтисодиёти учун фавқулодда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Натурал шаклда олинадиган, одатда ҳосилининг 1/3 гача етадиган ер солиғи пул шаклига ўтказилди. 1570 йилларнинг охирида подшоҳ бир неча асрлардан бери мавжуд бўлган ҳарбий-лен тизимини бекор қилишга, ҳарбий хизматлари учун ажратиладиган ер ўрнига пул билан тўлашни жорий қилишга ҳаракат қилди. Бунга қарши турли жойларда исёнлар бўлганлиги сабабли ислоҳотни тўхтатишга тўғри келди. Акбар давлат хизматидаги феодаллар учун мансаблар тизимини жорий қилиш билан чекланди. Ислоҳотлар ичида Акбарга энг катта шуҳрат келтиргани диний ислоҳот бўлди. Бу ислоҳотнинг мақсади диний мансублигидан қатъи назар ҳукмрон гуруҳларни жипслаштиришдан иборат эди. Акбар ўз тарафига маҳаллий ҳинд аҳолисини ҳам оғдиришга ҳаракат қилди. Ҳиндистон аҳолисининг тўртдан уч қисмини ҳиндуизм динига сиғинувчилар ташкил қилса-да, Аллоҳ ва унинг пайғамбари Муҳаммадга сиғинган барчанинг тенглигини эълон қилган ислом динининг айниқса паст касталар орасида таъсири кучайиб бораётган эди. Диний муносабатлар мураккаб, баъзан эса муросасиз бўлиб қолаётган бўлса-да, ислом дини бобурийлар империясининг давлат дини, аслзодаларнинг аксарияти сиғинадиган дин эди. Шу сабабдан ҳам Акбар диний муросасозлик сиёсатини олиб борди. У мамла- катни бошқаришга мусулмонлар билан бирга ҳиндларни ҳам жалб қилди, ҳиндларни ҳар қандай таъқиб қилишларни тўхтатди, мусулмон бўлмаганлардан олинадиган солиқ – жузьяни бекор қилди. У ўз мамлакати доирасида тўлиқ диний эркинликни эълон қилиб, мусулмон бўлмаганларнинг ҳар қандай камситилишини бекор қилди. У Ҳиндистон қишлоқ хўжалигининг асоси бўлган суғориш тизимини яхши асраш йўлида кўп ишлар қилди. Бу ҳинд деҳқончилиги учун катта аҳамиятга эга эди. Акбарнинг ислоҳотлари мусулмон феодаллар ва диний мутаассибларнинг норозилигига сабаб бўлди. Улар подшоҳни динсизликда айблашдилар, халқни унга қарши кўтаришга ҳаракат қилдилар. Норозилар томонда Акбарнинг ўғли, тахт вориси Жаҳонгир ҳам BOR EDI.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling