Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Ироқ Усмонийлар империяси таркибида


Download 190.18 Kb.
bet29/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Ироқ Усмонийлар империяси таркибида Ироқ турк-эрон истилочилик интилишларининг муҳим объектларидан саналарди. Форс қўлтиғига чиқишнинг қулай йўлларида жойлашган, Ғарб билан Шарқни боғловчи жаҳон савдо йўлининг муҳим қисми ҳисобланган Ироқ азалдан босқинчиларни ўзига жалб қилиб келган. 1467 йилдан XVI аср бошларигача Ироқ Оқ қуюнлилар давлати таркибига кирган. 1508 йили Сафавийлар Оқ қуюнлилар давлати таркибига кирувчи ерларни забт этиб, улар ҳукмронлигига хотима ясади. Сафавийлар Ироқдаги мусулмон суннийларга ва христианларга нисбатан ўта қаттиқўллик муносабатида бўлди, уларнинг муқаддас жойлари вайрон қилиниб, уламолар, сўфийлар ва христиан руҳонийлари қувғин қилинди. Сафавийларнинг маҳаллий аҳолини диний ва этник камситиш сиёсати аҳоли ўртасида ҳаққоний норозиликка олиб келди. 1514 йили баъзи курд қабилалари Усмонийлар ҳомийлигига ўтдилар ва ўзларинининг автоном ҳуқуқларини сақлаб қолдилар. 1515 йили Шимолий Месопотамияда Сафавийларга қарши қўзғолон кўтарилиб, унда курдлар билан бир қаторда оссуриялик христианлар ҳам фаол иштирок этишди. Қўзғолончилар қизилбошлардан қатор шаҳарларни озод қилдилар, лекин кучлар тенг эмаслиги сабабли султон Салим I га ёрдам ва ҳомийлик сўраб мурожаат қилдилар. 1516 йили Порта Юқори Месопотамияни ҳомийликка олганлигини эълон қилди. Қўзғолончилар ғалабасидан сўнг бутун Шимолий Месопотамия Усмонийлар қўл остига ўтди. 1529 йили қўзғолончилар Бағдодни эгаллашди. 1533 йили султон Сулаймон Қонунчи (1520 –1566) Сафавийларга қарши юриш бошлаб, 140 минг кишилик қўшин жўнатди. Ироқда аҳоли Сулаймон армиясини халоскор сифатида қарши олди. 1534 йил ёзида турклар Сафавийлар пойтахти Табриз шаҳрини эгаллади. Мамлакатда диний бағрикенглик тикланди. Шу йили Бағдод ва Мосул эйалетлари1 ташкил қилинди. Тез орада Ироқнинг қолган қисми ҳам Усмонийларга тобеликни тан олди. 1546 йили Жанубий Ироқ пойтахти Басра бўлган Усмоний эйалетига айлантирилди. Бу билан Усмонийлар империяси португалияликлар экспансиясига қарши туриш ва Басра божхонасидан яхшигина фойда олиш имкониятига эга бўлдилар. Порта ҳокимияти Арабистон ярим оролининг шарқий қисмига ҳам жорий қилиниб, бу ерда ал-Хос эйалети ташкил қилинди. Сафавийлар Усмонийларга қарши курашда португалияликлар ёрдамига таянди, лекин 1548 –1549 ва 1554 –1555 йиллари бўлиб ўтган турк-форс урушлари Усмонийлар фойдасига ҳал бўлди. Сафавийлар ўзларининг даъволаридан воз кечиб, 1555 йил май ойида имзоланган Амасия сулҳига биноан Ироқнинг Усмонийлар империяси таркибига кирганлигини тан олишга мажбур бўлдилар. Умуман Усмонийлар билан Сафавийлар ўртасида бир асрдан кўпроқ давом этган кураш 1638 йили Усмонийларнинг ғалабаси билан якунланди. Ироқ Усмонийлар империяси таркибига кириши билан унда қуйидаги эйалетлар ташкил қилинди: Бағдод, Басра, Мосул, Шаҳризор. Эйалетларнинг ҳуқуқий ҳолати, уларни бошқариш тизими, ички тузилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари махсус қонун билан ўрнатилди. Эйалетлар санжакларга бўлинди. Ироқ эйалетларининг маъмурий-ҳуқуқий даражаси турлича бўлиб, бу Усмонийлар томонидан ўрнатилган эди. Басра ва Шарқий Арабистон эйалетлари маълум автономияга эга бўлса-да, уларда султон қўшинлари жойлаштирилган. Бу эйалетлардан олинадиган йиллик даромад тўғридан-тўғри султон хазинасига тушарди. Усмонийларнинг бошқарув тизими тарихан бир-бирига яқин ҳудудларнинг сиёсий бирлашувига йўл қўймасди ва айни пайтда ҳар бирининг алоҳида-алоҳида бўлиб марказий ҳокимиятга бўйсинишини таъминларди. Турклар Ироқда ўз ҳокимиятини ўрнатар эканлар, аввало асрлар давомида шаклланган этно-конфессионал ҳолатни ҳисобга олганлар. Ироқ аҳолиси ҳам этник, ҳам диний нуқтаи-назардан жуда хилма-хил эди. Бу ерда араблар, курдлар, форслар, турклар, оссурияликлар, яҳудийлар ва арманлар асрлар давомида қўшни яшашган, ҳамкорлик қилишган, дўстлашган, баъзан жанжал ҳам қилишган. Улар диний жиҳатдан мусулмон сунналарга, мусулмон шиаларга, христианларга, яҳудийларга, иезидларга ва бошқа бир қанча дин ва мазҳабларга бўлинишган. Аҳолининг кўпчилиги учта-тўртта тилда бемалол сўзлашишган ва бу оддий ҳол ҳисобланган. Ироқ шиалар учун алоҳида аҳамиятга эга эди, чунки бу ерда уларнинг муқаддас қадамжойлари, турли мамлакатлардан шиалар ҳаж зиёрати учун келадиган шаҳарлар – Нажаф ва Карбала жойлашган.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling