Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 190.18 Kb.
bet27/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Эфиопия. Аҳолисининг асосий қисмини амхара ва галла қабилалари ташкил қиладиган Эфиопия Шимолий Африканинг энг ривожланган (араблардан ташқари) ҳудудларидан эди. Давлат аслида мустақил бўлган бир нечта князликлардан ташкил топган бўлиб, бу князликлар негус (шоҳ)нинг ҳокимиятига номигагина бўйсунарди. Ҳукмрон сулоланинг асосчиси Қуддус шоҳи Сулаймон ва малика Савскаяларнинг ўғли – Менемис I ҳисобланарди. Аслида худди Япониядаги сингари Эфиопияда ҳам ҳақиқий ҳокимият император тахтига ўзига маъқул кишини ўтқаза олган феодаллар қўлида эди. Кўпинча бундай император «Сулаймонлар сулоласидан» бўлган ёш бола ёки жуда кекса киши бўларди. Япониядан фарқли ўлароқ бу ерда амалдаги ҳокимият авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтмаган. Ерларнинг катта қисми император оиласига, черковга ва феодалларга тегишли эди. Деҳқонлар уларнинг ерида ишлаб бериши ва ҳосилнинг бир қисмини ёки маълум бош молларни бериши лозим бўлган. Айни пайтда деҳқонларнинг ердан фойдаланиши жамоа характерида эди. Эфиопияда қулчилик ҳам сақланиб қолганди. Аҳолининг асосий қисми христиан динига (православ мазҳабига яқин) сиғинишарди. XVI аср бошларида Эфиопияга Усмоний турклар бостириб киради. Туркларни Эфиопияга вассал қарамликда бўлган ва мустақиллик олиш учун узоқ вақтдан бери кураш олиб бораётган Ифат ва Адал мусулмон султонликлари ҳам қўллаб-қувватлади. Адал қўшинларининг қўмондони Аҳмад ибн Иброҳим ал-Ғозий билан бир вақтда жанубдан галла қабилалари ҳам Эфиопияга бостириб кирди. Эфиопия ҳукмдорлари ёрдам сўраб Португалияга мурожаат қилишга мажбур бўлдилар. Эфиопия ва Португалиянинг бирлашган қўшинларни мамлакатдан туркларни қувиб чиқаришга ва галл қабилаларининг бир қисмини бўйсундиришга муваффақ бўлдилар. Турклар қувиб чиқарилгандан сўнг Эфиопияда мустаҳкамланиб олишга ва хўжайинлик қилишга ҳаракат қилган португалияликларнинг сиёсати қаршиликка учради, улар XVII аср ўрталарида Эфиопияни тарк этишга мажбур бўлишди. Бироқ ташқи хавф бартараф этилгандан сўнг тўхтовсиз давом этган ички ўзаро урушлар XVIII аср охири – XIX аср бошларига келиб марказий ҳокимиятнинг сусайишига олиб келди. Бу даврда Эфиопия энди ўз қўшини ва мустақил бошқарув тизимига эга бўлган бир қанча князликлардан иборат давлат эди. Бу князликларнинг (Шоа, Аҳмара, Тигре, Годжам ва бошқ.) мустақиллиги шу даражада эдики, уларни кўпинча «қироллик» ҳам деб аташарди. Эфиопия нгусэ нэгсэтининг (шоҳлар шоҳи) ҳокимияти рамзий бўлиб қолди, холос. Ички аҳволнинг оғирлигидан фойдаланган европаликлар, биринчи навбатда Англия ва Франция, алоҳида князликларнинг ҳукмдорлари билан «дўстликтўғрисида шартнома» туза бошладилар ва бу князларга бошқа князларга қарши курашда ёрдам ваъда қилдилар. Бу ҳол Эфиопияда вужудга келаётган тарқоқлик ҳолатини янада кучайтирди.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling