Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Иқтисодий тараққиёт. Деҳқонларнинг қўзғолонлари


Download 190.18 Kb.
bet4/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Иқтисодий тараққиёт. Деҳқонларнинг қўзғолонлари. Токугавалар тузуми учинчи сёгун Токугава Иемицу (1623–1651) даврида узил-кесил шаклланди. Токугавалар қонун-қоидаларининг асосан тажовузкор характерга эга эканлигига қарамасдан, то XVII аср охири – XVIII аср бошларига қадар ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши кузатилди. Бу шунинг билан изоҳланадики, XVI асрдаги деҳқонларни хонавайрон қилган тинимсиз ўзаро урушлардан кейин Япония узоқ муддатли тинчлик даврига кирганди. Ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланганлиги ҳунармандчиликдаги муваффақиятларда, ички савдонинг анча кенгайганлигида ўз ифодасини топди. Аммо буларнинг барчаси товар-пул му- носабатларининг ривожланиши, деҳқонларнинг табақалашуви ва савдо-судхўрлик капиталининг кучайиши каби жараёнлар билан бирга юзага келарди. Бу ҳол мамлакатнинг ички зиддиятларини кескинлаштириб юборди. Товар-пул муносабатларининг қишлоққа суқилиб кириши натижасида деҳқонларнинг асосий қисми тезда хонавайрон бўлди. Бу япон жамиятининг юқори қатламида рўй берган қуйидаги воқеалар билан бирга юзага келди. Япония тарихида «Эрой генраку» деб номланган, тўкин-сочинлик бўлиб туюлган давр (1688 –1703 йиллар) маданиятнинг гуллаб-яшнаши, сёгунатнинг мусиқа, тасвирий санъат, театрга ҳомийлик қилиши билан белгиланганди. Князлар зебу-зийнатга, ҳашаматдорликка ва сёгунлар саройининг исрофгарчилигига тақлид қилишда бир-бирлари билан мусобақалашарди.


Tokugavaning ichki siyosati. “Yaponiyaning yopilishi”Биринчи сёгун Изясу Токугава ўрнатган ва учинчи сёгун Токугава Иемицу (XVII аср ўрталари) даврида тўлиқ ривожлантирилган токугавалар тузумининг асоси қуйидагилардан иборат эди: деҳқонларнинг эзилган ҳолатини сақлаб туришга асосланган мавжуд тартибни зўрлик билан ушлаб қолиш, шаҳар аҳолисининг тобелик ролини аслзодаларнинг чекланмаган ҳукмронлигини рағбатлантириш орқали таъминлаш. Бу феодал тартибнинг мустаҳкамлигига хавф солиб турадиган учта асосий омил мавжуд эди: феодалларга қарши кенг халқ оммасининг кураши; чет эллик босқинчиларининг ташқи хавфи (Японияга бирин-кетин португаллар, испанлар, голландлар ва инглизлар хавф солиб турарди); феодаллар лагеридаги ўзаро ички урушлар хавфи. Бу хавфларни ҳисобга олган Токугавалар ўз сиёсатларини қуйидагича қурдилар: биринчидан, деҳқонлар ва шаҳарликларнинг қуйи табақаларини жиловлаб туриш, иккинчидан, феодал князларнинг ўзаро муносабатларини назорат қилиш, улардан бирортасининг кучайиб кетишига йўл қўймаслик ва бу билан Токугавалар хонадонининг раҳбарлик ролини сақлаб қолиш; учинчидан, чет элликларни сергаклик билан кузатиб туриш ва Япония эшикларини ёпиб қўйиш. Токугава ички сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири мамлакатни «ёпиб қўйиш» бўлди. Бунга европаликларнинг суқилиб киришлари, христианликнинг тарқалаётганлиги ва Япониянинг мустамлакага айланиб қолиш хавфи (шунга ўхшаш вазият Филип- пинда юз берди) сабаб бўлди. Ҳали XVI асрдаёқ португал ва испан миссионерларининг Япониядан қул қилиб сотиш учун одамларни олиб кетишлари японларнинг қаттиқ ғазабларини келтирганди. Бироқ Токугавалар европаликларнинг ўқотар қуроллар етказиб берилишидан манфаатдор эди. Сёгун 1600 йили Японияга келган Голландиянинг Ост-Индия компаниясига анча қулай шартлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берди. Аммо тез орада сёгунат ташқи савдодан келадиган даромаднинг катта қисмини эгаллаб олаётган голландларнинг савдо сиёсатдан ва Токугаваларнинг энг ашаддий душманлари – мамлакатнинг жанубий қисмидаги христианликни қабул қилган князларга кўрсатаётган ёрдамидан норози бўла бошлади. Буларнинг барчаси Токугавани жазо юришлари ўтказишга ва христианликни тўлиқ тақиқловчи фармон (1614) эълон қилишга ундади. 1623 йили сёгун бўлган Токугава Иемицу ўзидан олдинги сёгун- га кўра ҳам кучлироқ шиддат билан христианларга қарши кураш- га ташланди. Самабарадаги (Нагасаки яқинида) воқеалар қарама-қаршиликларнинг энг юқори нуқтаси бўлди. Қўзғолончиларнинг таянчи – Симабара қалъасиэгалланганидансўнг 38 минг қўзғолончи- христианлар қатл қилинди. Бу тарихда христианларни энг йирик оммавий қирғин қилишлардан бири бўлди. Шуниси характерлики, голландлар, сиёсий нуфуз орттириш учун, бу ишда сёгунга катта ҳарбий ёрдам кўрсатдилар. Самабара қўзғолони бостирилганидан сўнг сёгунат чет элликлар учун Японияни «ёпиб қўйиш» ва мамлакатни ҳар қандай ташқи таъсирдан муҳофаза қилиш ҳақида узил-кесил қарор қилди. 1638 йили Иемицу барча португалларни Япония сарҳадларидан ташқарига қувиб юбориш ҳақида фармон берди (испанлар ҳали 1634 йилдаёқ қувиб юборилганди). Япония қирғоқларига келган ҳар қандай чет эл кемаси дарҳол йўқ қилиниши, унинг экипажи эса – ўлим жазо- сига ҳукм этилиши шарт эди. Фақат голландларгина бундан мустасно эдилар. Уларга Дэсима оролчасида манзил қолдирилган бўлиб, уларнинг бу ердаги савдолари ҳукумат хизматчиларининг қатъи назоратлари остида амалга ошириларди. Япония фуқароларига эса, ҳали 1636 йилдаёқ ўлим жазоси хавфи остида, ўз ватанларини тарк этиш ва узоқ саёҳатларга мўлжалланган катта кемалар қуриш тақиқланганди. Ана шундай чоралар натижасида мамлакат чет элликлар учун ёпилди.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling