Жамият Муассиси


-МОДДА. ТАЪСИСЧИ УЛУШИНИНГ (УЛУШ БИР КИСМИНИНГ) УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА УТИШИ


Download 152.5 Kb.
bet3/6
Sana27.03.2023
Hajmi152.5 Kb.
#1299857
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ustav

7-МОДДА. ТАЪСИСЧИ УЛУШИНИНГ (УЛУШ БИР КИСМИНИНГ) УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА УТИШИ.
7.1. Корхона Таъсисчии ўз улушини ёхуд унинг бир кисмини Учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин. Корхона устав фондидаги улушдан (улушнинг бир кисмидан) бошка шахснинг фойдасига воз кечилгани хакида бундай воз кечишнинг далилларини такдим этган холда ёзма равишда Корхона хабардор килиниши лозим.
7.2. Корхона Таъсисчиининг улуши тулик тулангунга кадар булган даврда у факат туланган кисми буйича бошка шахсга утказилиши мумкин.
7.3. Ўз улушини (улушининг бир кисмини) учинчи шахсга сотиш ниятида булган Корхона иштирокчиси улуши сотиладиган бахони ва бошка шартларни курсатган холда бу хакда Корхонанинг ўзини ёзма равишда хабардор килиши шарт.
7.4. Корхона ўзининг устав фондидаги улушини (улушининг бир кисмини) олишга хакли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно.
8-МОДДА. ФОЙДАНИ ТАКСИМЛАШ ВА ЗАРАРЛАРНИ КОПЛАШ, ФОНДЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ.
8.1. Корхонанинг ўз хужалик фаолияти натижасида олган фойдаси Корхонанинг захира фондини ташкил этиш, давлат бюджети билан хисоб-китоб килиш, Таъсисчига утказиш ва бошка максадлар учун ишлатилади.
8.2. Корхона устав фондининг ун беш фоизидан кам булмаган микдордаги захира фонди ташкил этиши мумкин.
8.3. Захира фондининг таркиби, максади, микдори, ташкил этилиши манбалари ва кулланиш тартиби Корхонанинг олий органи томонидан қонун ҳужжатларига асосан белгиланади.
8.4. Корхона ўзининг тула тасарруфида булган ва фаолияти учун зарур булган бошка фондлар хам ташкил этилиши мумкин.
8.5. Корхона фойдасининг соликлар ва Ўзбекистон Республикаси бюджетига туланадиган бошка туловлар, хамда фондлар ташкил этиш ва тулдиришга каратилган сўммаси чикариб ташлангандан сунг, колган кисми Корхона Таъсисчиига утказилади.
8.6. Таксимланаётган фойда кисми Корхона Таъсисчии карори билан белгиланган муддатларда Корхона Таъсисчиига утказилади.
8.7. Корхона фаолияти мобайнида вужудга келиши мумкин булган зарарлар захира фонди хисобидан копланади. Захира фонди маблаглари зарарни коплашга етмаган такдирда Таъсисчи томонидан зарарни коплаш манбаларини белгилаш тугрисида карор кабул килинади.
8.8. Корхона зарур холларда тижорат шарти асосида Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида ва белгиланган тартибда чет эл валютасида олинган кредитлардан фойдаланиш хукукига эга.



Download 152.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling