Жамият Муассиси
-МОДДА. КОРХОНАНИ БОШКАРИШ ВА НАЗОРАТ КИЛИШ ОРГАНЛАРИ
Download 152.5 Kb.
|
Ustav
9-МОДДА. КОРХОНАНИ БОШКАРИШ ВА НАЗОРАТ КИЛИШ ОРГАНЛАРИ.
9.1. Корхонани бошкариш ва назорат килиш органлари булиб: Таъсисчи; Бош директор; 9.2. Корхонанинг олий рахбарлик орган булиб Таъсисчи хисобланади. 9.3. Таъсисчи Корхона фаолиятига тегишли барча масалалар буйича карорлар кабул килиш хукукига эга. Таъсисчининг мутлок ваколатларига куйидагилар киради: 9.3.1. Корхона фаолиятининг асосий йуналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошка бирлашмаларида иштирок этиш тугрисида карор кабул килиш; 9.3.2. Корхона устав фондининг микдорини ўзгартириш; 9.3.3. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва кушимчалар киритиш; 9.3.4. Корхонанинг ижро этувчи органларини тўзиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; 9.3.5. Корхонанинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ни сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; 9.3.6. Йиллик хисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиклаш; 9.3.7. Корхонанинг соф фойдасини Таъсисчига утказиш тугрисида карор кабул килиш; 9.3.8. Корхона органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиклаш (кабул килиш); 9.3.9. Корхона томонидан облигацияларни жойлаштириш тугрисида карор кабул килиш; 9.3.10. Аудиторлик текширувини утказиш тугрисида карор кабул килиш, аудиторлик ташкилотлари хамда уларнинг хизматларига туланадиган хакнинг энг куп микдорини аниклаш; 9.3.11. Бошка юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тўзиш тугрисида карор кабул килиш; 9.3.12. Корхонани кайта ташкил этиш ёки тугатиш тугрисида карор кабул килиш; 9.3.13. Тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиклаш; 9.3.14. Ушбу устав ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан келиб чикадиган бошка масалаларни хал килиш. 9.4. Корхонанинг жорий фаолиятига рахбарлик директор томонидан амалга оширилади. 9.5. Директор устав ва Таъсисчининг карори билан белгиланган ваколатлари ва хукуки доирасида Корхона фаолиятига рахбарликни амалга оширади. 9.6. Корхонанинг директори: 9.6.1. Йигилиш карорларини тайёрлайди ва ижросини ташкил этади, хамда уларни ижро этилиши тугрисида хисоботни такдим этади; 9.6.2. Корхона мулкини, ва унга Таъсисчи белгилаган доирада пул маблагларини кушиб идора килади; 9.6.3. Корхона номидан ваколатнома олмасдан шартномалар тўзади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди; 9.6.4. Банк ҳужжатлари, тулов чекларини имзолайди; 9.5.5. Корхона ходимларини лавозимларга тайинлайди, лавозимидан лавозимга утказади ва ишдан бушатади, ходимларни рагбатлантиради, интизомий жазолар тайинлайди; 9.6.6. Ташкилотлар, Корхоналар ва муассасалар, шунингдек давлат органлари билан булган муносабатларда, мазкур уставда белгиланган ваколати доирасида Корхона фаолияти масалалари буйича Корхона номидан вакиллик килади; 9.6.7. Мазкур устав ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан келиб чикадиган бошка функцияларни бажаради. 9.7. Директор Таъсисчининг мутлок ваколатига кирмайдиган бошка барча масалалар буйича карорлар кабул килишга хакли. 9.8. Корхонанинг молиявий ва хужалик фаолияти устидан назоратни уч аъзодан иборат тафтиш комиссияси (тафтишчи) амалга оширади. 9.9. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) раиси ва аъзолари Таъсисчи томонидан тайинланади. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) Таъсисчи олдида ўз фаолияти учун жавоб беради ва унга утказилган тафтиш хисоботларини, шунингдек йиллик хисоботлар буйича хулосаларни такдим этади. 9.10. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) Корхонанинг барча мансабдор шахсларидан барча керакли материалларни, бухгалтерия ва бошка ҳужжатларни, хамда шахсий тушунтиришларни талаб килишга хакли. 9.11. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) аъзолари ижро органининг мажлисларида маслахат овози хукукига эга булган холда иштирок этадилар. Download 152.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling