Жамият ва инновациялар


Download 455.28 Kb.
Pdf ko'rish
Sana19.01.2023
Hajmi455.28 Kb.
#1102465
Bog'liq
admin, Azim GAPPAROV



Жамият ва инновациялар – 
Общество и инновации – 
Society and innovations 
Journal home page: 
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The goal of developing eco-tourism is its current state 
Azim GAPPAROV 

Samarkand Institute of Economics and Service 
ARTICLE INFO 
ABSTRACT
Article history: 
Received February 2021 
Received in revised form
20 February 2021 
Accepted 15 March 2021 
Available online
15 April 2021 
The article describes the conceptual directions of improving 
the quality of services in eco-tourism and scientific-theoretical 
and methodological issues of its evaluation. It shows the factors 
affecting the quality of tourism services, the specifics of hotel 
services, the system of indicators that reflect the quality of 
service in eco-tourism, the content and ways to determine them. 
2181-1415/© 2021 in Science LLC. 
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords: 
tourism,
ecological tourism,
hotel,
service,
service,
quality,
quality of service,
quality of service in hotels,
a system of indicators 
reflecting the quality of 
service in hotels, 
recreational tourism. 
Экологик туризмни ривожлантиришнинг мақсади, унинг
ҳозирги кундаги ҳолати 
АННОТАЦИЯ
Калит сузлар:
туризм,
экологик туризм, 
меҳмонхона,
сервис,
хизмат,
сифат,
сервис сифати, 
меҳмонхоналарда сервис 
сифати,
меҳмонхоналарда сервис 
сифатини ифодаловчи 
кўрсаткичлар тизими, 
рекреация туризми. 
Маколада 
экологик 
туризмда 
сервис 
сифатини 
оширишнинг 
концептуал 
йўналишлари 
ва 
уни 
баҳолашнинг илмий-назарий ва услубий масалалари 
ёритиб берилган. Унда туризм хизматлари сифатига таъсир 
қилувчи омиллар, меҳмонхона хизматларининг ўзига хос 
хусусиятлари, 
экологик 
туризмда 
сервис 
сифатини 
ифодаловчи кўрсаткичлар тизими, мазмуни ва уларни 
аниқлаш йўллари кўрсатиб берилган. 
1
Lecturer of “Department of Economic Analysis and Statistics”, Samarkand Institute of Economics and Service 
Samarkand, Uzbekistan. 


Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations 
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 
350 
Целью развития экотуризма является его текущее состояние 
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова: 
туризм,
экологический туризм, 
гостиница,
сервис,
обслуживание, качество, 
качество сервиса,
качество обслуживания
в гостиницах,
система показателей, 
отражающих качество 
обслуживания
в гостиницах, 
рекреационный туризм.
В 
статье 
описаны 
концептуальные направления 
повышения качества услуг в сфере экотуризма и научно-
теоретические и методологические вопросы его оценки. 
Показаны факторы, влияющие на качество туристических 
услуг, специфика гостиничных услуг, система показателей, 
отражающих качество услуг в экологическом туризме, 
содержание и способы их определения. 
Экологик туризм ХХ асрнинг 80 – йилларидан бошлаб жаҳон туризми 
индустриясига аста-секин кира бошлади. Бутунжаҳон Туризми Ташкилотларининг 
маълумоти бўйича кейинги беш йилда экологик туризмда туристлар оқими тобора 
кучайиб бораётганлиги ҳақида ҳисоб-китоб натижалари келтирилган. 
Бу туризм йўналишида Жанубий Европа, Жанубий – шарқий Осиё, Хитой ва 
Африка қитъасидаги давлатлар олдинги ўринларга чиқмоқда. Лекин, экологик 
туризм тушунчасига ҳозиргача ягона таъриф берилгани йўқ. Экотуризм 
тушунчасини олимлар, мутахассислар ва халқаро туризм ва халқаро табиатни 
муҳофаза қилиш ташкилотлари турлича таърифлашмоқда. 
Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (ТМҚХИ) – “Экологик туризм 
ёки экотуризм табиий муҳитга нисбатан маъсулият билан саёҳат қилиш, табиат 
ҳудудларига зиён етказмаган ҳолда уни ўрганиш, ҳамда табиатнинг бетакрор, жалб 
этувчи жойларидан завқ олиш мақсадида табиатни муҳофаза қилган ҳолда табиатга 
кўмаклашади, атроф-муҳитга “юмшоқ” таъсир этади, маҳаллий халқнинг 
ижтимоий-иқтисодий шароитини фаоллаштиради ва шу фаолиятдан уларнинг 
имтиёзлар олишини таъминлайди”. 
Туризм жамияти (ТЖ) – “Табиий ҳудудларга маъсулят билан саёҳат қилиш 
натижасида табиатни муҳофаза этишни таъминлайди ва маҳаллий халқнинг 
турмуш даражасини яхшилайди”. 
Ёввойи табиат умумжаҳон жамғармаси (ЁТУЖ) – “Экотуризм – нисбатан 
табиатга зиён етказмаган ҳудудларга саёҳат, маданий этнографик хусусиятлари 
ҳақида тасаввур олиш мақсадида, тизмнинг бутунлигини бузмаган ҳолда, шундай 
иқтисодий шароитлар яратадики, унда табиатни муҳофаза қилиш яхшиланади ва 
табиий ресурслар маҳаллий халққа фойда келтиради”. 
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) – “Экотуризмда табиий ҳудудларга 
маъсулият билан саёҳат қилиш натижасида табиатни муҳофаза этишни 
таъминлайди ва маҳаллий халқнинг турмуш даражасини яхшилайди”. 
Ўзбекистон 
экологик 
туризмни 
ривожлантириш 
Концепциясида[1]– 
“Экологик туризм деганда нафақат маърифий-маънавий мақсадларни кўзлаган 
ҳолда экзотик табиий ҳудудларга, уларнинг ҳайвонат ва ўсимлик дунёсига саёҳат 
балки, ижтимоий – иқтисодий масалаларни амалга ошириш ёрдамида экология 


Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations 
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 
351 
муаммоларини ҳал қилиш билан бир-бирига боғлиқ мажмуалар йиғиндисини 
тушунамиз”. 
Америка 
қўшма 
штатлари 
экотуризм 
жамияти-маҳаллий 
аҳоли 
манфаатларини эътиборга олувчи, табиий ресурсларни мухофаза қилувчи, 
экотуризмларни бутунлигини сақловчи, маҳаллий маданият ва табиий муҳитни 
чуқур англаш учун табиий ҳудудларга қилинган мақсадли саёҳат. 
Австралия 
миллий 
экотуризм 
стратегияси-экологик 
турғунлик 
принципларига ва экологик билим, маданий дастурларга амал қилишга асосланган 
ҳолда табиатга мақсадли саёҳат қилиш туризми. 
Дунё ҳамжамиятига хизмат қилувчи халқаро марказларнинг ўз олдиларига 
қўйган мақсадлари ҳар-хил бўлсада экотуризмнинг ўрнини белгилашдаги 
хулосалари деярли бир хил. Лекин, экотуризмни тарғиб қилаётган БТТ 
(Бутунжаҳон туризм ташкилоти), ТЖ(Туризм жамияти), ТМҚХИ(Табиатни 
муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи)нинг иш тартиби, мақсадлари доимо бир-
бирига қарши туради. Дастлабки, икки халқаро жамият табиатдан туристик 
мақсадларда фойдаланиш тарафдори, кейинги халқаро ташкилот эса табиатни 
муҳофаза қилиш билан машғул.
Энди экотуризм тушунчасига аниқлик киритган мутахассис, олимларнинг 
хулосаларини келтирамиз. Бу хулосаларнинг марказида албатта экотуризмни 
тарғиб қилиш ғояси ётади. 
Қозоғистонлик эксперт М. Мусатова[2] экотуризмнинг мақсадини: 
⮚ ёввойи табиатга саёҳат; 
⮚ табиатга минимум таъсир; 
⮚ табиатни муҳофаза қилувчи фаолиятни қувватлаш; 
⮚ экологик таълим олиниши; 
⮚ экологик тадбирлардан маҳаллий аҳолининг қўшимча даромад олиши деб 
белгилайди. 
Россиялик 
экспертлар 
И.Зорин 
ва 
В.Квартальновлар[3] 
экотуризм 
тушунчасини икки шаклда белгилашмоқда. Уларнинг биринчи хулосалари бўйича 
экотуризм – экологик устивор технологияларини қўлланган ҳолда табиатга 
тўғридан-тўғри саёҳат қилишдир. Экотурдаги замонавий экологик туризм 
маҳсулотлари табиатга салбий таъсир қилмайди балки, табиатни авайлаш 
тарбиясини кучайтиради. Уларнинг иккинчи хулосалари бўйича табиатнинг 
бетакрор гўшаларида бўлган туристларда унинг бойликларини асраш туйғулари 
ҳосил бўлади. 
Эксперт Хабибрахмонов Р.[4] таклифи бўйича экологик туризм алоҳида 
муҳофаза қилинадиган (табиат қўриқхоналари, миллий парклар, табиат 
ҳайкаллари, табиат бюртмалари, тарихий меъмориал парклар) табиий худудларда 
бўлиши керак. Шу жойларда туристлар:
а. ноёб ўсимликлар ва ҳайвонларни қўриқлаш лозимлигини; 
б. ўзининг руҳий ва жисмоний дам олганлигини; 
в. экологик билим ва тарбия олганлигини тушуниб етади. 
Қайд қилинган хулосаларга мазмунан тўғри келадиган фикрларни кўплаб 
келтириш мумкин.[5][6]
Келтирилган маълумотларни таҳлил қилганимизда экотуризмнинг ҳақиқий 
мухлислари ўзининг табиат бағрига саёҳати вақтида “табиат + жамият + 


Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations 
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 
352 
бирдамлик + дўстлик” муносабатларини кўришни, кузатишни ҳоҳлайди. Умум 
фикрларни жамлаб таҳлил қилганимизда, экотуризм табиат қўйнида бўлишликдир 
ва табиатни муҳофаза қилишда экотуризм ривожи ижобий натижаларни беради. 
Экспертларнинг таъкидлашича, ҳозирда жаҳон туризми индустриясида 
экотуризм тармоғига кирувчи табиат ва табиатдаги сагузаштлар туризмлари 
тезкор суратларда ривожланиб бормоқда. Масалан, Канада давлатида “ёввойи 
табиатга саёҳат” туризмининг умумий ҳажми ички туризмдан тушган даромаднинг 
25% ини ташкил этади. Канада давлати ҳар йили экотуризмдан 1.7 млрд. АҚШ 
долларида фойда олади. Бу эса ҳукумат томонидан ёввойи табиатни муҳофаза 
қилиш дастурига ажратилгин маблағдан (300 млн. доллар) 5 баравар кўпдир. 
Демакки, экотуризм табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда 
катта иқтисодий ҳисса қўшади ва бундан табиатда муҳофазавий тадбирларни тўлиқ 
ўтказишга катта молиявий ёрдам беради. 
БМТ ва БТТ ташкилотларининг маълумотлари бўйича сўнги 20 йил ичида 
эндигина ривожланиб бораётган давлатларда экотуристлар сони кўпайиб ва 
экотуризмдан олинадиган даромадлар йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Масалан, ҳар 
йили экотуризмдан Кения давлати-1.4 млрд., Эквадор давлати-11.8 млрд., Коста-
Рика давлати-11.4 млрд., Непал давлати-1.5 млрд. АҚШ долларида даромад 
оладилар. Қайд қилиш лозимки, ушбу мамлакатларнинг экотуризмдан олган 
даромадлари давлат ялпи ички даромадларининг(ЯИМ) 70-80% ига тенг. 
Ривожланиб бораётган давлатларнинг туризм индустрияси асосан экологик 
туризм ҳисобига амалга оширилмоқда. Экспертларнинг маълумотларига қараганда 
экотуризм сайёҳлик бозорининг 10-20% ини қамраб олган, ўсиш сурати эса умумий 
туризм ўсиш суратидан 2-3 маротаба ошиб кетган. 
Экологик туризм сўзининг моҳияти хозиргача бизда табиатга саёҳат 
маъносида тушунилмоқда. Баъзида экологик туризмни табиат туризми деб номлаш 
керак деган фикрлар ҳам матбуотда эълон қилинмоқда. Бизнинг фикримизча 
ҳақиқатдан ҳам табиат бағрига ва унинг бетакрор ландшафт кўринишларига сайр-
саёҳатни табиат туризми деб номласак бўлади. 
Лекин, тан олишимиз керакки, туризмнинг айниқса, халқаро туризмни биз 
эндигина ривожлантирмоқдамиз ва туризмдаги турларни ва бу турларнинг 
номланишини эндигина ўрганиб ушбу турларнинг туристик ресурсларини ҳам 
эндигина чет эл давлатлари адабиётларидан ўрганмоқдамиз. 
Экологик туризм сўзи бизга бошқачароқ маънода кириб келди. Нима учундир 
биз табиат туризми дейилганда туристларнинг табиат ресурсларини авайлашига 
кафолат бера олмаймизу, экотуризм дейилганда экотуристларнинг табиат 
муҳофазасига ҳиссасини қўшишга ишонамиз. 
Ҳозиргача табиатимизга сайр қиладиган туристик маршрутлардаги халқаро 
туристларнинг экотуризм сафаридаги хулқ-атворлари ўрганилмай қолмоқда. 
Ўзбекистонликларнинг табиат бағрига саёҳатлари натижаларини яхши биламиз. 
Яъни аксарият ҳолларда чиқиндилар қолдирилади, табиатни ўрганиш эмас балки, 
тоза табиат бағрида мириқиб овқатланиш ҳукумрон.
Энди экологик туризмдан тушган маблағлар табиат муҳофазасига 
йўналтирилади деб ишонч ҳосил қилса бўлади. Иккинчидан, экотуризм сўзи ва 
экотуризм фаолиятини халқаро миқёсдаги адабиётлар ва асосан Бутунжаҳон 
туризими ташкилоти (БТТ) тавсиялари бўйича қабул қилмоқдамиз ва биз ўзимизча 


Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations 
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 
353 
экотуризм фаолиятини бошқача фаолият қилиб ўзгартира олганимиз йўқ. 
Учинчидан, тобора емирилиб бораётган табиат ва табиат бойликларини муҳофаза 
қилишга йилдан-йилга кўпироқ маблағлар, замонавий технологиялар сўралмоқда. 
Хоразм вохасида туризмни ривожлантириш бўйича “Немис ассоциацияси 
халқ университетлари халқоро ҳамкорлиги”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 
раиси Маттеас Клингербергнинг хулосалари бўйича – “Экологик туризм бу – табиат 
регионларига ташриф буюришни, бу саёҳатлардан тушадиган даромадлар 
табиатнинг сайқалланишига, ушбу жойлардаги аҳолининг, жамоатчиликнинг 
маданий тузилишларининг яхшиланишига ўз улишини қўшади”. 
Экологик туризмнинг моҳиятини англашда ўрганилган маълумотларнинг 
таркибий таҳлили экотуризм фаолиятини қуйидагича тушунишга ёрдам беради: 
⮚ ёввойи табиат бойликларидан экотуризмда фойдаланишни экотуристик 
мухит деб қабул қилиш шароитлари яратилади; 
⮚ экотуристик саёҳатлар натижасида табиатни муҳофазаловчи янги 
технологиялар киритилади; 
⮚ атроф-муҳитга зарар камайтирилади(минимумлаштирилади); 
⮚ экотуризм дам олиш, тарбия ва экологик билимнинг қадрини кучайтиради; 
⮚ янги табиий ландшафтларни,флора ва фаунани ўрганишни ва уларни 
муҳофаза қилишни ўргатади; 
⮚ экотуризмдан олинган даромад табиатдаги биологик хилма-хилликни 
сақлаб қолишга ажратилади; 
⮚ экотуристларни экотуризм маконларидаги аҳолини, макондаги тирик 
табиатни хурмат қилишга ўргатади. 
Ушбу хулосаларга экотуризмни ривожлантиришга қарор қилганимиз учун 
бизнинг ҳам мослашишимиз тўғри бўлади. Экологик туризмнинг мақсади ва 
вазифалари- хозирги ва келажак авлодларнинг экологик хавфсизлиги ва барқарор 
ривожланишини таъминлаш учун табиат ва табиат бойликларидан туристик 
йўналишда оқилона фойдаланишдир. Ҳозирги пандемия шароитида туризм
соҳаси жуда секинлик билан ривожланмоқда. Пандемия туфайли жаҳоннинг
185 мамлакатида иқтисодий инқироз тўсатдан юз берди[7].
Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш, миллий экотуризмнинг 
мақсадини амалга ошириш учун “Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлан-
тириш концепцияси”да келтирилган режавий дастурни келтириш кифоя қилади. Бу 
“Концепция”да республикамизда экологик туризмни ривожлантириш учун 
қуйидаги вазифаларни бажариш муҳимлиги алоҳида қайдқилинган[8] экотуризм 
индустриясини шакиллантириш учун махсус қонунлар ишлаб чиқиш ва уларнинг 
ҳуқуқий механизмларини яратиш; 
⮚ экотуристик фан таълим ва амалиётнинг назарий асосларини ишлаб 
чиқиш; 
⮚ аҳолининг экологик онги ва маданиятини экотуризм орқали ўстириш; 
⮚ экотуризм йўналишидаги таълим ва тарбияни йўлга қўйиш; 
⮚ экотуризм бўйича мутахассисларни йўлга қўйиш; 
⮚ экотуризм бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; 
⮚ экотуристик объектларни ҳар томонлама баҳолаш ва уларнинг кадастрини 
олиб бориш; 
⮚ экотуризм мониторинги ва истиқболини олиб боришни йўлга қўйиш; 


Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations 
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 
354 
⮚ миллий давлат ҳудудларини экотуризм бўйича районлаштириш; 
⮚ биологик хилма-хилликни сақлаш; 
⮚ экотуризмга оид ижобий ҳаракатларни рағбатлантирувчи омилларни 
яратиш. 
Қайд қилинган мақсад ва вазифаларни бажарилиши Ўзбекистонда экологик 
туризмни жадал ривожлантиришнинг асосларини яратади. 
Энди мамлакатимизда экологик туризм ривожланишнинг хозирги ҳолатига 
баҳо 
бериш 
жуда 
қийин. 
Чунки, 
ҳанузгача 
мамлакатимизда 
халқаро 
экотуристларнинг ва ички экотуристларнинг ҳисоб-китоби, статистикаси олиб 
борилмайди. Халқоро экотуристлар ва ички экотуристлар ватанимизнинг қайси 
экологик ресурсларига ёки объектларига келиб кетишмоқда? Бу саволга ҳам 
ҳонузгача жавоб йўқ. 
Иккинчидан, республикамизнинг институт, университет ва туризм 
коллежларида “Экологик туризм” курси ўқитилмайди. Шу сабабли ҳам бўлса керак 
экотуризмнмнг ватанимиздаги ривожланиш ҳолати ёки ривожлантириш 
йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар бошланганича йўқ. 
Экологик 
туризмнинг 
ватанимиздаги 
ресурслари, 
объектлари, 
экотуризмнинг 
баъзи 
масалалари 
бўйича 
саноқли 
ўқув-услубий 
қўлланма(Ҳайитбоев Р., Матёқубов У.)[9] , монография (Ҳошимов М.)[10] ва ўқув 
қўлланма(Тухлиев Н., Абдуллаева Т.)[11] чоп қилинди. 
Ўзбекистон экологик туризм ресурслари бўйича дунёда энг бой давлатлар 
қаторида туради(Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш Концепцияси). 
Баъзи маълумотлар бўйича Ўзбекистонга келаётган 41% халқоро туристлар(50 
ёшдан юқори) давлат табиий қўриқхоналари ва табиат бағрига саёҳат қилишни 
ҳоҳлашади, 26% ёш туристлар республикамиздаги экологик муаммолар билан 
қизиқишади[12]. Шунинг учун ҳам республикамизда экологик туризмни 
ривожлантириш масалалари билан жиддий шуғулланишимиз, экотуризмни 
ривожлантириш тадқиқодларини бошлашимиз, муаммолар аниқланиб уларнинг 
ечимларини ишлаб чиқишимиз лозим бўлади. 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 
1. Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш концепцияси. Ж. 
Экология хабарномаси, № 6 Тошкент: 2007, 21-б. 
2. М.Мустова Экотуризм. 
3. Туристический терминологический словар. Москва, “Советский спорт”, 
1999, 664 б. 
4. Будущее “Зеленого” трузима. Экокурьер, 1997, 22 октябр. 
5. Трузм и устойчивое развитие. Экокурьер, 1997, 27 декабр. 
6. Тухлиев Н., Абдуллаева Т., Экологический туризм; сушность, тенденции и 
стратегия развития. Тошкент,2006, 54-58 б. 
7. Ortikniyozovich, F. U. (2020). Theme: Forecasts And Results Of The Negative 
Impact Of The Covid-19 (Coronavirus) Pandemic On The World Economy And The 
Economy Of Uzbekistan. The American Journal of Interdisciplinary Innovations and 
Research, 2(08), 108-116. 
https://doi.org/10.37547/tajiir/Volume02Issue08-15
8. Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш концепцияси.Ж. Экология 
хабарномаси,№6,тошкент-2007,21-б.


Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations 
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 
355 
9. Ҳайитбоев Р.,Матёқубов У.Экологик туризм. Самарқанд 2010, 60-б. 
10. Ҳошимов М Ўзбекистон экологик туризми.Самарқанд, 2010 
11. Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Экологический туризм: сущность, тенденция и 
стратегия развития. Тошкент,2006,415 с. 
12. Никалаев Е.,Хошимов М. Основные аспектье развития экотуризма в 
Узбекистане.//. Ўзбекистон: туризм, иқтисодиёт ва экология. Республика илмий 
амалий анжуман материаллари. Самарқанд, СамИСИ, 2009. 274-279 б. 

Download 455.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling