Экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш экологик туризмнинг ресурслари Экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш тамойиллари Экологик туризм маршрутидаги хизматлар
Download 172.97 Kb.
|
ЭКОЛОГИК ТУРИЗМ МАРШРУТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экологик туризмнинг ресурслари
ЭКОЛОГИК ТУРИЗМ МАРШРУТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ 1. Экологик туризмнинг ресурслари 2. Экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш тамойиллари 3. Экологик туризм маршрутидаги хизматларЭкологик туризм ўтган асрнинг охирларидан бошлаб жаҳон туризми индустриясига аста-секин кира бошлади. Бутун жаҳон туризм ташкилотининг маълумотлари бўйича кейинги беш йилда экологик туризмда туристлар оқими тобора кўпайиб бораётганлиги ҳақида ҳисоб–китоб натижалари келтирилган. Бу туризм йўналишида Жанубий Европа, Жанубий–шарқий Осиё,кичик Осиё, Хитой ва Африка қитъасидаги давлатлар олдинги ўринларга чиқмоқда. Албатда, қайд қилинган географик табиий манзиллар бетакрор табиат минтақаларидир. Доимий баҳор ва ёз иқлимига эга бўлган давлатларнинг табиатидаги биологик хилма-хиллик шароитлари бу минтақаларда йил давомида туристлар оқимининг кўпайишини таъминлайди, имкониятлар яратади. Ҳозирги кунга келиб жаҳонда экологик туризм жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган иқтисодиёт соҳаларидан бирига айланди. Экологик туризмнинг ривожланиб боришининг яна бир сабаби, турист ўзи қизиққан табиат ва унинг табиий шароити, биологик ресурслари билан танишибгина қолмасдан, бу табиат бағрида дам ҳам олади, табиат гўзаллигини чуқур ҳис қилади, унинг ресурсларини авайлаш, ҳохиш-истаги пайдо бўлади. Экологик туризмнинг ресурслари Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг ҳозирги кунда анча муаммолари тўпланиб қолган. Лекин республикамизнинг экологик туризм салоҳиятини ҳисобга олганимизда экологик туризмни ривожлантиришнинг асосий ресурслари-4 фаслли табиат мавсумлари, ўзининг экологик тизимларига эга бўлган 5 та табиий ландшафт био-хилма-хилликларида эндемик (фақат Ўзбекистон табиатида) турларнинг кўплигидир. Ўзбекистоннинг экологик туризмдаги ресурслар салоҳиятига алоҳида тўхталганимизда қуйидаги экотуризм манбаларини келтириш, тавсифлаш масалага аниқлик киритади. Ўзбекистон 38 млн. гектарга эга бўлган овчилик–балиқчилик ер майдонларига эга, улардан 1 млн. гектарини сув фонди ташкил этади. Республикамиз фаунаси 97 турдаги ўтхўр ҳайвонлар, 424 турдаги қушлар, 58 турдаги судралиб юрувчилар ва 83 тур балиқларга эга.Булардан Ўзбекистон Республикаси «Қизил китобига» ўтхўр ҳайвонларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг10 тури, балиқларнинг 18 тури ва 78 турдаги умуртқасизлар киритилган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда ҳозирги кунда 4148 дан ортиқ ўсимлик турлари мавжуд. Шулардан 3000 турлари олий ёввойи ўсувчи ўсимликлар, улардан 9 % эндемиклардир. Ўзбекистон ҳудудининг муҳофаза этилаётган табиий ҳудудлари таркибида 2164 км2 ни ташкил қилган, 10 та давлат қўриқхонаси, 6061 км2 ни ташкил этган 3 та миллий боғ ва ноёб турларга кирувчи ҳайвонларни кўпайтириш Халқаро–«Жайрон» Экомаркази, 12186 км2 майдонни ташкил этган 16 та давлат буюртмахоналари мавжуд. Келтирилган маълумотларга қўшимча қилиб қайд қилиш мумкинки, Ўзбекситон Марказий Осиёнинг ўртасида, экологик туризмнинг ривожланиши учун қулай транспорт географик ареалда жойлашган. Download 172.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling