Экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш экологик туризмнинг ресурслари Экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш тамойиллари Экологик туризм маршрутидаги хизматлар


Экотуризм маршрутларини ишлаб чиқишда ахборотланганлик тамойилини


Download 172.97 Kb.
bet4/5
Sana25.04.2023
Hajmi172.97 Kb.
#1398239
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭКОЛОГИК ТУРИЗМ МАРШРУТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Экотуризм маршрутларини ишлаб чиқишда ахборотланганлик тамойилини қўллаш маршрутни ўзига хос равишда реклама қилиш, туризм бозорига киритиш ҳам ҳисобланади. Бу тамойилда маршрут ҳақидаги барча маълумотлар турист учун муҳайё қилиниши керак–брошюра, журнал, буклет, газета, радио, телевединия. Турист маршрутда нималарни кўради, нималар ҳақида маълумотлар эшитади, қандай юради, қайси кийимлар керак бўлади, қандай транспорт воситалари таклиф қилинган, қайси хил овқатлар ичимликлар тайёрланади, қандай дам олади, овқатланиш тартиби қандай ташкил қилинади ва ҳакозаларга – ҳаммасига жавоб бўлиши шарт бўлади.
Экотуризм маршрутларидаги хизматлар.
Экотуризм маршрутларини ишлаб чиқишнинг тамойиллари ўз моҳияти жиҳатидан туристик маршрут лардаги хизматларни ҳам ўз ичига олади. Айниқса, имкониятнинг яратилган лиги, кўп вариантлилик, қулайлилик ва ахборотланганлик тамойилларида маршрутларда туристлар учун қандай хизматлар ташкил қилиниши ва кўрсатилишининг айрим, умумий номланишларига тўхталдик.
Экологик туризм маршрутларидаги хизматлар қуйидаги, алоҳида-алоҳида соҳадаги хизматларни ўз ичига олади:
1. Транспорт хизматларидан маршрутда бўлиш давомида қуйидаги ҳолатлардан фойдаланиш мумкин:
а) Туристик фирманинг хусусий транспортларидан фойдаланиш мумкин.
б) Бошқа ташкилотлардан махсус жиҳозланган транспорт хилларини ижарага олиш мумкин.
в) Турист маҳаллий аҳолидан от, эшак, туя ва араваларни ижарага олиши мумкин.
г) Турист ўзининг шахсий транспортидан фойдаланиш мумкин.
Экотуризмнинг катта масофали маршрутларидан фойдаланилганда албатта ҳозирда мавжуд бўлган қуйидаги транспорт турлари турмаршрутнинг ўзига тегишли хизматини бажариб беради:
1. Авиация транспортлари (самолёт, вертолёт).
2. Автобус транспортлари (кичик ва катта ҳажмдаги автобуслар, микроавтобуслар).
3. Автомобиллар транспорти (енгил, жиплар, арзон, қиммат, махсус).
4. Темир йўл транспортлари.
5. Маҳаллий аҳоли транспортлари (от,эшак,туя,арава, буғу, ит чаналари).
6. Комбинациялашган транспорт хиллари.
7. Сув ҳавзалари транспортлари (катер, қайиқ, кемалар, махсус соллар).
Экомаршрут давомида туристларга хизматлар кўрсатиш хиллари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
1. Дам олишни ташкил қилиш хизматлари (маршрут давомида қисқа муддатли дам олишда йиғма стол-стулларнинг бўлиши, кофе ёки чой тайёрлаш,тунаш-палаткаларда, йиғма кароватлар, кўчма теле-радио воситалари, меҳмонхонада).
2. Маршрут давомида ва маршрут охирида–экологик ресурс масканидаги хизматлар (қисқа муддатли ва 1-2 кунлик экскурсияларда).
3. Туристларга кўнгил очар хизматларни (ўйинлар, мусобақалар, экзотик ҳаракатлар) кўрсатиш.

Download 172.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling