Жамият ва инновациялар
Download 424.45 Kb. Pdf ko'rish
|
Front gazetalari - Ikkkinci Zaon urusi jillarida U
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Journal home page: https://inscience.uz/index.php/socinov/index Frontline newspapers – as a valuable source covering the agriculture of Uzbekistan during the Second World War Rasulbek ABDURASULOV 1 Andijan State University ARTICLE INFO ABSTRACT Article history: Received April 2021 Received in revised form 20 April 2021 Accepted 15 May 2021 Available online 25 June 2021 The article analyzes the importance of military newspapers, published in the Uzbek language on various fronts during the Second World War, as a source of information. Some examples of information on the state of agriculture in Uzbekistan published in these newspapers are given. 2181-1415/© 2021 in Science LLC. This is an open access article under the Attribution 4.0 International (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru) Keywords: II World War, Uzbek military formations, front-line newspaper, “For the Motherland”, “Suvorovets”, “Soviet Warrior”, “The Truth of the Red Army”, “For the Honor of the Motherland”. Фронт газеталари – Икккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ёритувчи муҳим манба сифатида АННОТАЦИЯ Калит сўзлар: Иккинчи Жаҳон уруши, ўзбек ҳарбий қўшилмалари, фронт газеталари, “Ватан учун”, “Суворовчи”, “Совет жангчиси”, “Қизил аскар ҳақиқати”, “Ватан шарафи учун”. Ушбу мақолада Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли фронтларда ўзбек тилида нашр этилган фронт газеталари- нинг аҳамияти ва умумий мазмуни таҳлил этилган. Газета саҳифаларида эълон қилинган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва унинг умумий ҳолатига доир бир қатор мақола- лар ва ҳужжатли материаллар ҳақида маълумотлар бериб ўтилган. 1 Lecturer, Andijan State University. Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 202 Фронтовые газеты – как ценный источник, освещающий сельское хозяйство Узбекистана в годы Второй Мировой войны АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Вторая Мировая война, узбекские военные соединения, фронтовая газета, «За Родину», «Суворовец», «Советский воин», «Правда красноармейца», «За честь Родины». В статье анализируется значение военные газеты, издававшихся на узбекском языке на различных фронтах в годы Второй мировой войны, как источника информации. Приведены некоторые примеры информации о состоянии сельского хозяйства Узбекистана, опубликованной в этих газетах. 1941–1945 йилларда фашистлар Германиясига қарши олиб борилган урушда СССР таркибида бўлган Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳам иштирок этиб, жаҳон цивилизациясини фашизм балосидан сақлаб қолишдек буюк ғалабага жуда катта ҳисса қўшди. Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистондан 1,5 миллиондан ортиқ киши жангларда бевосита иштирок этган, улардан 400 мингдан ортиғи уруш жанггоҳларида ҳалок бўлган, маълум бир қисми бедарак йўқолган, 200 мингдан урушдан ногирон бўлиб қайтган. Уруш бошланиши арафасида аҳолиси 614,5 минг киши бўлган биргина Андижон вилоятидан 97,5 минг киши фронтга олинган ва улардан 43,5 мингтаси урушда қаҳрамонларча ҳалок бўлган [1]. Иккинчи жаҳон уруши ва унда Ўзбекистон халқининг иштироки, ватандошларимизнинг фронт ва фронт ортидаги мислсиз жасорати, уруш йилларидаги машаққатли меҳнат фаолияти ҳақида жуда кўплаб асарлар ёзилган, илмий тадқиқотлар амалга оширилган [2, 3, 4, 5, 6, 7, 8]. Бироқ бунга қарамай, Ўзбекистоннинг уруш йилларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи, ўзбек меҳнаткашларининг халқ хўжалигининг турли соҳаларида олиб борган матонатли меҳнат фаолияти, шунингдек. ўзбек жангчиларининг фронтлардаги жасорати масалалари бугунги кунгача тўлиқ ўрганилганича йўқ. Бу бўйича тобора янги манбалар маълум бўлмоқда, тамоман янги маълумотлар юзага чиқмоқда. 2017 йилда таниқли тарихшунос олим Р. Шамсутдиновнинг 3 жилддан иборат “Иккинчи Жаҳон уруши ва фронт газеталари” номли китоби нашр этилди [9]. Ушбу асарда уруш йилларида турли фронтларда жанг қилаётган ўзбек жангчилари учун ўзбек тилида “Ватан учун”, “Суворовчи”, “Совет жангчиси”, “Қизил аскар ҳақиқати”, “Ватан шарафи учун”, “Душманга қарши олға”, “Фронт ҳақиқати”, “Ғалаба байроғи”, “Қизил армия”, “Бонг” каби газеталар чоп этиб борилган. Ушбу газеталар таҳририяти бевосита уруш ҳаракатлари кетаётган ҳудудларда фаолият кўрсатган, газеталарнинг муҳаррирлари, муҳбирлари ва бошқа ходимларининг аксарияти ўзбеклар бўлган. Фронт газеталарида хизмат қилган ўзбек журналист ва ёзувчиларининг бир қисми армия сафига чақирилганидан кейин, дастлаб уларга Тошкентда очилган ҳарбий мактабларда ҳарбий таълим берилган, шундан кейин улар фронтга Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 203 юборилган. Аксар журналист ва ёзувчилар эса тўғридан-тўғри уруш майдонларига юборилган, улар ўта оғир шароитларда, душман снарядлари тинимсиз портлаб турган жойларда ишлаб, жасорат намуналарини кўрсатганлар. Фронт газеталарида эълон қилинган материаллар билан танишиш шундан далолат берадики, газеталар саҳифаларида муайян фронтлардаги ҳарбий қўшилмаларда жанг қилаётган ўзбекистонлик жангчиларнинг жасоратлари билан бир қаторда Ўзбекистонда кечаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ўзгаришлар ҳақида ҳам кўпгина материаллар эълон қилиб борилган. Айниқса, газеталарда Ўзбекистонда барпо этилаётган янги саноат корхоналари ва уларнинг фаолияти, ўзбек меҳнаткашларининг қишлоқ хўжалигида эришаётган ютуқлари каби мавзуларда ниҳоятда муҳим ва қизиқарли маълумотлар, очерк ва мақолалар бериб борилган. Ўзбек жангчилари юртдошларининг фронт орқасида кўрсатаётган меҳнат жасоратларидан мунтазам равишда воқиф бўлиб туришган. Фронт газеталарида уруш йилларидаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, ўзбек қишлоқ меҳнаткашларининг уруш йилларидаги меҳнати ва буюк ғалабага қўшган хиссасига доир кўплаб мақолалар чоп этилганки, улар бугунги кунда илмий нуқтаи назардан жуда қимматлидир. Чунки уларда муайян вилоят ёки районда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқлар, пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, сабзавотчилик, мева-чева етиштириш борасида ўзбек қишлоқ меҳнаткашлари томонидан яратилган мўл ҳосил, фронтга юборилган турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари миқдори ҳақида аниқ рақамлар берилганки, бу маълумотлар бугунги кунда фойдаланилаётган Иккинчи Жаҳон уруши мавзусидаги мавжуд дарсликлар, ўқув қўлланмаларни янгидан яратишда, фактик жиҳатдан қайта ишлаш ва тўлдиришда муҳим ўрин тутади. Ғарбий-Шимолий фронтда чоп этилган “Ватан учун” газетасининг 1942 йил 5 ноябрь сонида Андижондан махсус вагонларда Қизил армия жангчилари учун 15 вагон совғалар жўнатилгани хабар қилинган. Вагонларда жангчилар учун 47 тонна гуруч, 450 та қўй, 3,5 тонна ун, 10,3 тонна буғдой, 6730 литр вино, 280 килограмм асал, 11635 килограмм қуруқ мева, 19 тонна хўл мева, 7,3 тонна сабзавот, 10.5 тонна қовун-тарвуз ва бошқа маҳсулотлар юборилган [10. Б. 34]. Иккинчи Болтиқбўйи фронтида чоп этилган “Суворовчи” газетасининг 1944 йил 12 февралдаги 10 (93) сонида Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети раиси А. Абдураҳмоновнинг нутқи келтирилган бўлиб, унда 1943 йилда Ўзбекистон халқ хўжалиги эришган ютуқлар, фронт эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари, яъни қурол-яроқ ва ўқ-дорилар, қишлоқ хўжалигида етиштирилган турли маҳсулотлар миқдори хусусида қимматли рақамлар келтирилган. Жумладан, 1943 йилгача Ўзбекистонда 72 минг кВт қувватга эга бўлган тўртта электростанция қуриб ишга туширилган, яна 185 минг кВт қувватга эга бўлган 10 та гидростанция, шу жумладан йирик Фарҳод ГЭС қурилиши ниҳоясига етказилган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида эса 1943 йилда 1940 йилга нисбатан давлатга 9 миллион 300 минг пуд кўпроқ ғалла, 475 минг пуд кўпроқ гўшт ва 1 миллион 128 минг пуд ортиқ сабзавот топширилган. Умуман, 1941–1943 йилларда Ўзбекистонда катта ирригация тармоқларининг барпо этилиши натижасида 800 минг гектардан ортиқ янги экин майдонлари яратилган [10. Б. 142–144]. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 204 Биринчи Украина фронтида 1944–1945 йилларда чоп этилган “Ватан шарафи учун” газетасининг 1944 йил 23 февраль №15 (204) сонида “Ҳимматли колхозчилар” сарлавхаси остида Самарқанд област Ғаллаорол райони колхоз меҳнаткашларининг уруш давридаги меҳнат фаолияти ва фронтдаги жангчи оилаларига кўрсатган беғараз ёрдами ҳақида маълумот берилган. Чунончи, колхозчилар февраль ойида 126центнер ғалла. 386 та иссиқ кийим, 110 минг сўм пул, 80 метр газлама, 260 бош қўй-эчки ва сигир, чорва учун 200 қанордан ортиқ сомон ва 24 центнер турли ҳил сабзавотларни тўплаб, муҳтож оилаларга тарқатган. Ғаллаорол районидаги Чкалов номли колхоз меҳнаткашлари жангчи оилаларига мол-қўй, кўрпа-тўшак, 4 центнер ғалла берганлар, бригадир Қаршибоев бир қўй, бир эчки, 2 та кўрпа-ёстиқ, 5 метр газлама, бир этик, 1000 сўм пул ва 100 килограмм ғаллани шахсан муҳтож фронтчилар оилаларига хадя қилган [11. Б. 59–60]. Юқоридаги маълумот ўзбек миллатининг юксак инсонпарварлигидан далолат беради. Урушнинг оғир кунларида етишмовчилик. Тақчиллик барчани бирдек қийин аҳволга солиб қўйган вазиятда ҳам, фарзандлари фронтда жанг қилаётган муҳтож оилаларга кўрсатилган бу каби ёрдамлар ҳақида жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Фронтларда ўзбек тилида чиққан газеталар фронт ва фронт ортидаги Ўзбекистон халқининг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини тўлақонли ёритишда ниҳоятда қимматли, ноёб манба бўлиб хизмат қилади. Умуман, бу ҳарбий газеталардаги мақолалар, очерклар, хабарлар, суҳбатлар, ахборотлар, фронтларга йўлланган хатлар, жангчиларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари, фарзандлари ва бошқа яқинларига ёзган хатлари, ҳарбий қўмондонликлар томонидан ўзбек жангчиларига берилган турли фахрий ёрлиқлар, орден-медаллар, жангчиларнинг суратлари Ўзбекистоннинг Иккинчи Жаҳон уруши давридаги тарихини янада кенгроқ ёритишда ниҳоятда қўл келади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Хотира. Андижон вилояти. 1–3-китоблар. 1941–1945 йиллардаги урушда ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган жангчилар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1994. 2. Узбекистан в годы Великой отечественной войны. – Ташкент: 1966. 3. Вклад трудящихся Узбекистана в победу в Великой Отечественной войне. – Ташкент: 1975. 4. Узбекская ССР в годы Великой Отечественной войны 1941–1945 гг. Том 1. – Ташкент: 1981. 5. Коммунистическая партия Узбекистана в годы Великой Отечественной войны. Летопись событий. – Ташкент: 1980. 6. Ўзбекистон ССР тарихи. Тўрт томлик. Тўртинчи том. Бош муҳаррир И.М. Мўминов. – Тошкент: Фан, 1972. 7. История Великой Отечественной (1941–1945 гг.). Том 1-2. – Москва: 1993. 8. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустам- лакачилиги даврида. – Тошкент: Шарқ, 2000. 9. Шамсутдинов Рустамбек. Иккинчи Жаҳон уруши ва фронт газеталари. 1–3-китоблар. – Тошкент: Академнашр, 2017. 10. Шамсутдинов Р. Иккинчи Жаҳон уруши ва фронт газеталари. Биринчи китоб. – Тошкент: Академнашр, 2017. 11. Шамсутдинов Р. Иккинчи Жаҳон уруши ва фронт газеталари. Иккинчи китоб. – Тошкент: Академнашр, 2017. Download 424.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling