Жамият ва инсон фалсафаси Режа


Суицид – ўзини ўлдириш. Парасуицид


Download 45.18 Kb.
bet7/9
Sana16.06.2023
Hajmi45.18 Kb.
#1489147
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5 мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Суицид – ўзини ўлдириш.
Парасуицид – ўз муаммоларига бошқалар эътиборини қаратиш учун ошкора ўз соғлигига зарар етказишга уриниш.
Пассионарлар – салбий импульсларга эга бўлган, ҳеч нарсага қарамай хатто ўз зарарига иш тутишга интиладиган одамлар.
Субпассионарлар – ижобий, ҳаётбахш импульсларга эга одамлар.


4. Онгнинг келиб чиқиши, моҳияти тузилиши, шакллари ва функциялари.
Онг – фалсафанинг субъектив реалликни ифодаловчи ғоят кенг категориясидир; одамнинг, унинг мияси ва психикасининг ташқи дунёни идеал акс эттиришидир;инсоннинг маънавий дунёсидир, ўзининг дунёда борлигини англаб етишидир; унинг ташқи дунёга муносабатидир.
Одам – фикр юритувчи, онгга эга мавжудотдир. Онг ёрдамида одам ташқи дунёда фаол ҳаракат қилади, уни билади, у билан субъект-объект муносабатда бўлади. Онг туфайли шахснинг маънавий дунёси, унинг эмоциялари, кечинмалари, ташвиш ва истаклари, орзу-умидлари, фантазиялари мавжуд. Худди шу онги туфайли инсон ҳайвонот дунёсидан фарқ қиладиган ақлли мавжудот сифатида мавжуддир.
Онг бир қатор фанларнинг: психология, социология, педагогика ва олий асаб фаолияти физиологиясининг ўрганиш объектидир.
Фан ва фалсафада онг муаммоси – бу пировардида, психологик, физиологик ва социал ҳолатларнинг ўзаро нисбати, муносабати масаласидир: агар инсон ақли материяэволюциясининг натижаси бўлса, фикр фикрловчи материянинг, инсон бош миясининг, мия катта ярим шарининг олий хоссасидир.
Инсон онги тил билан узвий боғлиқдир. Тил фикрнинг моддий кўринишидир, шаклидир. Одам фикрнинг мазмунини турли лисоний тизимлар: оғзаки нутқлар ва ёзма матнлар, ҳозирги замон информатикасининг сунъий тиллари ёки турли символлар, кодлар, шифрлар, формулалар ва ҳоказолар орқали билиб олади.
Онг феноменини фалсафий таҳлил қилишга материализм, идеализм, дуализм, гилозоизм, пантеизм каби фалсафий оқимларда турлича ёндашувлар мавжуд.
Материализм намояндаларининг кўпчилиги онгни инъикоснинг алоҳида шакли деб билади. Материалистик нуқтаи назардан инъикос ҳаракатланувчи, ривожланувчи, ўзгарувчи материянинг атрибутларидан биридир, онг – ташқи дунёнинг инсон миясидаги инъикосининг олий шаклидир, жонли табиат эволюциясининг якунидир, бу – бугунгача маълум бўлган моддий тузилмалардан энг мураккабининг – инсон миясининг – қуршаб турган дунёни идеал образлар шаклида акс эттириш лаёқатидир.
Идеалистик фалсафа онгни, руҳий, идеал ҳодисани, моддийликка боғлиқ бўлмаган, ундан олдинги ва ҳатто уни туғдирадиган омил деб билади.
Пантеизм фалсафасининг вакиллари гилозоизмга яқин позицияда турадилар. Улар «Худо», «табиат», «руҳ» тушунчаларини максимал даражада бир-бирига яқинлаштирадилар. Пантеизм ғоялари илк суфизм оқимига яқин туради. Ўрта аср Шарқининг атоқли мутафаккири ал-Ғаззолий шу оқимнинг ёрқин вакили эди. Пантеизм ғояларини Жордано Бруно ва Бенедикт Спиноза янги замоннинг Европадаги фалсафий анъанаси асосида ривожлантирдилар. Ҳозирги, постклассик фалсафанинг кўпдан-кўп оқимлари онгни таҳлил қилишга зўр эътибор бермоқдалар. Масалан, З.Фрейд, К.Юнг, Э.Фромм номлари билан боғлиқ бўлган психоанализфалсафасионгсизни, унинг субъектнинг маънавий борлиғидаги ролини, шахснинг онги ва хулқ-атворига таъсирини ўрганишга катта эътибор беради.
Неотомизмҳозирги замон католицизми фалсафаси – бутун мавжудотнинг илоҳий яратилиши концепциясига асосланади. Неотомизм инсоннинг яшашдан мақсади илоҳий кашфиётни кузатишдан иборат деб билади. Неотомизм киши онгини индивид танасига янги шакл берувчи шахснинг асоси деб билади. Ҳозирги замон «яшаш фалсафаси» – экзистенциализм - онгни қизиқ талқин қилади.
Инъикос этишда ўзаро таъсир қилувчи моддий тизимлар ўз изини, бир-бирлари тўғрисидаги хотирани қолдиради ва кейинчалик фақат «ўзи ўзида» эмас, балки «бошқада» ҳам яшайди.
Онгнинг келиб чиқиши муаммоси бўйича қуйидаги фалсафий-назарий ёндашувлар тарихан таркиб топди.
Диний ёндашув. Диний нуқтаи назардан онг (жон) Худо томонидан яратилгандир, яъни у илоҳий хилқатдир, иудаизмда ҳам, насронийликда ҳам, исломда ҳам бирдай эътироф этилган Тавротда жоннинг илоҳий хилқатлиги қўйидагича тасвирланган: «Худойи таоло одамни ер гардидан яратди ва унинг юзига ҳаёт нафасини пуркади ва одам тирик жонга айланди»1.
Идеалистик ёндашув. Идеализм идеал нарсанинг, руҳий моҳиятнинг моддий воқеликдан ташқарида ва унгача мавжуд бўлганлигини эътироф этади. Турли идеалистик тизимларда онгнинг келиб чиқиши турлича талқин қилинади. Бир хил тизимларда у – худди диндаги каби – илоҳий хилқатдир. Бошқа тизимларда – дуализмда, гилозоистик таълимотларда – онг абадий яшайди, бунинг боиси бу таълимотларга биноан руҳий субстанциянинг мустақил яшаши ёки табиатнинг умумий жонланишидир. Учинчи хил тизимларда (Хегел фалсафасидаги сингари) одамнинг онги аллақандай азалий руҳий моҳият (Абсолют Идея, Олам Руҳи) ривожининг муайян босқичида пайдо бўлади.
Материалистик ёндашув. Материализм доирасида ҳам онгнинг келиб чиқишига турлича ёндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Баъзан вульгарматериализмдеб аталадиган физикализм ва радикал редукционизм идеални тамомила моддийдан, физик реалликдан иборат қилиб қўйиб, онгни материянинг муайян тури деб талқин қилади. Онгнинг келиб чиқиши муаммоси энг мураккаб муаммолардан биридир. Уни ҳал қилишнинг қийинлиги икки омил билан боғлиқ. Биринчидан, сўз бизнинг замонамиздан анча илгари, бундан юз минг йиллаб аввал бўлиб ўтган жараёнлар ва воқеалар тўғрисида боради. Иккинчидан, сўз идеал ҳодиса каби феномен тўғрисида, яъни ўзида моддийликдан асар ҳам бўлмаган ҳодиса тўғрисида бораётганлиги сабабли, тадқиқот объекти – онгнинг архаик шакл ва фактлари – бизга бевосита берилган эмас. Онгнинг келиб чиқишини тарихан қайта тиклаш фанлараро илмий муаммо бўлиб, уни фақат комплекс ёндашув асосидагина ҳал қилиш мумкин.
Онг жумбоғини ҳал этиш онгнинг моддий манбаи бўлган бош мия фаолиятининг илмий таҳлили билан боғлиқдир. Бош мия бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган 14 миллиарддан ортиқ нейронлардан – асаб ҳужайраларидан – иборат мураккаб функционал тизимдир. Ҳозирги замон фанида одам мияси нейронларининг бу мажмуаси қандай қилиб онг ва тафаккурнинг пайдо бўлишига, тушунчаларнинг шаклланиши ва ечимлар қабул қилиниши жараёнларига, мураккаб, онгли ҳаракат қилишга, ўрганиш, хотирлаш, прогнозлашга олиб келганлиги ҳанузгача очиқ муаммолигича қолмоқда.
Мияда ва асаб тизимида содир бўлаётган физиологик жараёнларни приборлар ёрдамида қайд этиш ва ўлчаш мумкин, чунки бу жараёнлар физик-химик табиатга эга. Лекин онгнинг ўзи улар билан чекланмайди. Бу ерда физик сигнал ёрдамида узатиладиган, лекин ўз мазмунига кўра сигналнинг физик хоссалари билан чекланмайдиган ахборот билан бевосита ўхшашлик бор
Миясиз онг бўлиши мумкин эмас. Бир бутун, соғлом, нормал ишловчи миянинг бўлиши онгнинг зарур шартидир. Бошқа, энг муҳим шарти – ижтимоий муҳитдир, чунки одам биопсихосоциал мавжудотдир, яъни бир вақтнинг ўзида ҳам биологик, ҳам социал мавжудотдир.
Атрофдаги воқеликка мос ва мувофиқ бўлган, фаол, муайян мақсадга йўналтирилган амалиёт, ҳамда одамларнинг бир-бири билан мулоқоти, алоқалари бизнинг узоқ ўтмишдаги ибтидоий аждодимизнинг ақлли одамга айланишига ёрдам берган ижтимоий шароитлардир. Одамларнинг социумдаги ўзаро таъсири, уларнинг биргаликдаги меҳнат фаолияти жараёнидаги алоқаси айрим индивиднинг ҳам, бутун социумнинг ҳам онги пайдо бўлиши, мустаҳкамланиши ва ривожланишига ёрдам берди.
Онгнинг пайдо бўлишида асосий ижтимоий ролни меҳнат ўйнайди, чунки меҳнат одамни шахс сифатида шакллантиради, унинг ижодий потенциали, имконияти ва қизиқишларини, қуршаб турган дунёни тушунишга, унинг таркибида ўз ўрнини танлашга, уни ўз мақсад ва вазифаларига бўйсиндиришга, инсон учун фойдали қилишга интилишларини ривожлантиради.
Онг пайдо бўлишининг яна бир энг муҳим омили тилдир. Тил одамларнинг ижтимоий тажрибаларини ифодалаб беради, инсониятнинг тарихий тараққиётида тафаккурнинг узлуксизлигини таъминлайди. Инсон фикри, ғоялари, тасаввурлари сўзларда ифодаланади, шаклланади, шунинг учун тил, бу – фикрни, онгни ифодалашнинг универсал воситасидир, кишиларнинг алоқа қилиш, ахборот алмашиш воситасидир.

Download 45.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling