Жамият ва инсон фалсафаси Режа
Download 45.18 Kb.
|
5 мавзу Жамият ва инсон фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамият тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили. Жамият нима
- Жамиятнинг вужудга келиши.
Жамият ва инсон фалсафаси Режа: 1. Жамият тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили……………………………3 2. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти …………………………………….6 3. Инсон фалсафий таҳлил объекти сифатида………………………………….8 4. Онгнинг келиб чиқиши, моҳияти тузилиши, шакллари ва функциялари..14 Жамият тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили. Жамият нима? Инсоният азал-азалдан жамоа бўлиб яшайди. Ер сайёраси унинг абадий макони, умумий Ватанидир. Қуёш тизимидаги ана шу митти сайёрада яшаётган одамлар оиласини жамият деб аташ одат тусига кирган. Демак, умумбашарий маънода жамият одамзоднинг умри, ҳаёти ўтган ҳамма даври, жой ва ҳудуди билан боғлиқ барча ўзгариш ва жараёнларни ифода этади. Шу билан бирга, бирор давлат ҳудудидаги одамлар ҳаёти, цивилизациянинг муайян даврларидаги турмушга нисбатан ҳам ушбу тушунча қўлланади. Жамият — табиатнинг бир қисми, яъни ижтимоий борлиқ бўлиб, одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган жуда кўплаб муносабатлар йиғиндиси, деган турлича таърифлар ҳам бор. Жамият муттасил равишда ривожланувчи, такомиллашиб борувчи мураккаб тизимдир. Жамият» тушунчаси арабча сўз билан аталган бўлиб, унинг луғавий маънолари ўзбек тилида: «умумийлик», «бирлик», «мажмуа», «жамланган» деганидир. Бу тушунча кишиларнинг умумий ижтимоий фаолиятлари ва муносабатларининг бирлиги, уларнинг муайян мақсад асосида уюшган усули ва шаклини ифодалайди. Бу тушунчанинг кундалик онгдаги ва илмий, фалсафий адабиётларда қўлланиладиган тор ва кенг маънолари мавжуд. Жамиятнинг вужудга келиши. Кишиларни оила бўлиб, жамоа бўлиб уюшишга нима мажбур қилган, деган масала қадим замонларданоқ улуғ мутафаккирлар эътиборини жалб этган. Бу масалани диний тушуниш — уни илоҳий куч, худо билан боғлаб изоҳлашдир. Дунёвий қарашларга кўра, одамлар ўзларининг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондириш учун биргаликда яшашга, жамоа бўлиб бирлашишга кўниккан. Кишилар ҳаётий тажриба, ақл ва тафаккур туфайли жамият бўлиб яшашнинг қулай, афзал ва зарурлигини тушунган. Бу жараёнда ўзаро муносабатларга киришган кишилар ана шу муносабатларни такомиллаштириш, янада ривожлантириш орқали маънавий камолотга эришган. Бу кишиларни бир-бири билан яқинлаштирган, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имконини берган. Ижтимоий муносабатларнинг амал қилиш жараёнида одамларни уюштиришнинг тарихий шакллари — оила, давлат, жамоа (қишлоқ, шаҳар) вужудга келган. Одамлар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, илмий, фалсафий, ҳуқуқий, иқтисодий, мафкуравий каби муносабатларнинг барчаси бир сўз билан ижтимоий муносабатлар дейилади. Ижтимоий уюшмалар кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қолдиришга ёрдам беради. Улар моҳиятан инсон ва жамият мавжудлигининг зарур шарти ҳисобланади. Масалан, оила, давлат, таълим-тарбия, маҳалла, Ватан каби қадриятларсиз инсон ва жамият ўз моҳиятини йўқотади. Жамият ҳақидаги қарашлар бирданига пайдо бўлган эмас. Кишиларда дастлаб жамият тўғрисида ҳаёлий мифологик қарашлар, ундан кейин аста-секин диний қарашлар пайдо бўлади. Диний қарашларга кўра, жамият худо томонидан яратилган бўлиб, у худонинг инсонларга берган инъомидир. Жамиятни диний тушунишга кўра, жамиятнинг моҳиятини, унинг мавжудлиги ва тараққиётини илоҳий кучлар, шахсан худо белгилайди, жамиятдаги ҳар қандай ҳодиса ва воқеа худонинг иродаси билан содир бўлади. Афлотун («Давлат», «Қонунлар» ва бошқа асарларида) жамият тўғрисидаги идеалистик таълимотни кенг ривожлантирган. Этатик анъана ундан бошланиб, унга асосан жамият билан давлатни айнан бир деб тушунтиришга ҳаракат қилинган. Жамият ривожланишининг идеалистик талқини кейинчалик Арасту асарларида ўз аксини топди («Сиёсат», «Этика» ва б.). У ижтимоий тузумнинг уч босқичини кўрсатиб берди: а) оила; б) жамоа; в) давлат. Уларнинг ҳаммаси бир-бири билан иерархик муносабатдадир. Жамоа – оилалар мажмуаси; давлат эса жамоалар йиғиндисидан иборатдир. Жамиятнинг бундай анъанавий талқинига Шарқ мутафаккирлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бунга Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар», Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг», Навоийнинг «Пайғамбарлар ва донишмандлар тарихи», Амир Темурнинг «Тузуклари», А.Жомийнинг «Искандарнинг донишмандлик китоби» ва бошқа асарларни мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя қилади. Бундан шарқ мутафаккирларининг антик давр фалсафаси ворислари эканликлари кўриниб турибди. Масалан, Ибн Синонинг фикрича, жамият уч синфга бўлиниши керак: бошқарувчилар, лашкар (ҳарбий), ишлаб чиқарувчилар. Бу эса, Афлотуннинг қарашларини тасдиқлайди. Фалсафий тафаккур тарихида жамиятнинг моҳияти ва ривожланишига оид турли назариялар мавжуд. Хусусан, немис файласуфи Ҳегел жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиш сабабларини мутлақ руҳнинг ривожланиши билан, Л. Фейербах дин билан боғлаган, ижтимоий тараққиёт сабабларини диний онг тараққиётидан излаган. Француз мутафаккири О. Конт жамиятнинг ривожланиш сабабларини инсоният маънавий тараққиётининг уч босқичи (теологик, метафизик, позитив босқичлар) билан изоҳлаган. К. Маркс жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий кураш ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлаган, барча ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни синфий нуқтаи назардан тушунтирган. Ижтимоий зиддиятларни сунъий равишда мутлақлаштирган ва зиддиятларни ҳал этишнинг асосий усули сифатида ижтимоий инқилобни амалга оширишни, мулкдорлар синфини тугатишни таклиф этган. Ижтимоий амалиёт бундай назариянинг бир ёқлама ва хато эканини кўрсатди. Жамият тараққиёти кўп босқичли жараён экани тўғрисидаги қарашлар АҚШ файласуфи О. Тоффлер томонидан илгари сурилган. Бундай қарашга кўра жамиятлар тараққиётига биноан, аграр жамият, индустриал жамият, постиндустриал жамиятга ажратилган. Адабиётларда жамият тараққиёти борасида цивилизацияли ёндашув ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра ҳар бир халқ ўзининг бетакрор, ноёб, ўзига хос ва ўзига мос турмуш тарзини сақлаб қолган ҳолда, бошқа халқлар тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос моделини яратади. Жамият ҳаётига барқарорлик ва беқарорлик ҳам хос. Ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун осойишталик ва тинчликка муҳтож бўлгани каби, жамият ҳам ўз олдига қўйган вазифаларни адо этиши учун ижтимоий-сиёсий барқарорликка эҳтиёж сезади. Download 45.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling