Жамиятнинг ижтимоий соҳаси ва давлатнинг ижтимоий сиёсати Тошпулатов Шолазиз Режа: - Жамиятнинг ижтимоий соҳаси, унинг мазмуни ва ижтимоий ривожланишдаги роли.
- Давлатнинг ижтимоий сиѐсатининг моҳияти, мақсади ва вазифалари.
- Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг мақсади, йўналишлари ва ижтимоий соҳада давлат бошқаруви.
- Кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.
- Ижтимоий хизматлар соҳаларининг ривожланиши.
Жамиятнинг ижтимоий соҳаси, унинг мазмуни ва ижтимоий ривожланишдаги роли. - Ижтимоий соҳа- ижтимоий ҳаѐтнинг нисбатан мустақил соҳаси, унда хилма-хил ижтимоий манфаатлар ва ижтимоий субъектларнинг муносабатлари амалга ошади, шахснинг ижтимоий шаклланиши юз беради, шу билан бир вақтда ижтимоий неъматлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишда банд бўлган кишилар фаолиятининг соҳаси “ижтимоий мунособатлар” маъносидан анча кенг, чунки моддий негиз ва ижтимоий муносабатларни амалга оширувчи кишиларни қамраб олади.
Ижтимоий соҳа инсон ҳаѐтини ташкиллаштириш, ижтимоий истеъмолга бўлган талабларни, жумладан, турар-жой, билим олиш, касб корликка ва малакага эга бўлиш, соғлиқни сақлаш ва мустҳкамлаш, дам олиш, маданий ва маънавий етук бўлишга бўлган эҳтиѐжларни қондиришга бевосита хизмат кўрсатувчи иқтисодиѐт тармоқлари мажмуидир. Ижтимоий соҳа (сектор)- давлат ва жамоат ташкилотлари (шу жумладан, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари) иҳтиѐрида бўлган иқтисодиѐт ресурслари мажмуаси бўлиб, иқтисодий муҳим (майдон)нинг шундай қисмики, унда қуйидаги хусусиятлар мужассам бўлади: - Иқтисодий фаолиятни айирбошланишини ташкил этишнинг нобозор тури устувор бўлади, бозор амал қилмайди ѐки қисман амал қилади;
- Ижтимоий (жамоат) неъматлар ишлаб чиқарилади, тақсимланади ва истеъмол қилинади;
- Жамоат (ижтимоий) неъматга талаб ва таклиф ўртасидан иқтисодий мувозанат давлат, махаллий ўзини ўзи босиқариш органлари, кўнгиллижамоат ташкилотлари томонидан тегишли ижтимоий дастаклар, биринчи навбатда бюджет-молия сиѐсати ѐрдамида таъминланади.
Ижтимоий соха куйидагиларни уз ичига олади:
Ижтимоий соха
Ижтимоий ёрдам
Ижтимоий сугурталаш
Ижтимоий хизматлар
Давлатнинг ижтимоий сиѐсатининг моҳияти, мақсади ва вазифалари. - Давлатнинг ижтимоий сиёсат деганда давлатнинг жамиятдаги ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинишига бўлган муносабати,ижтимоий инфратузилмалар самарали ва бир маромда амал қилишини таъминлашга қаратилган кундалик давлат фаолияти,ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни бажарилишини таъминланишидаги стратегия ва тактик ѐндашув назарда тутилади. Давлатнинг ижтимоий сиѐсати бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишга йўналтирилади.
Бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати шу соҳадаги бозор ва бозор механизми қондира олмайдиган шундай ижтимоий эҳтиѐжлар мавжудлиги билан боғлиқдир. Бундан ташқари, бозор пенсия ѐшидаги кишиларнинг ижтимоий ҳимоясига, ишсизларга, меҳнат ногиронларига, туғилгандан ногиронларга, кўп болали оилаларга ѐрдам бериш каби жамият харажатларига бефарқ. Бозор ҳаттоки аҳоли даромадлари даражасини кескин табақалашувининг ўсишига сабаб бўлади ва мавжуд тарихий маданий қадриятларга бозор бефарқлик билан қарайди. - Бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати шу соҳадаги бозор ва бозор механизми қондира олмайдиган шундай ижтимоий эҳтиѐжлар мавжудлиги билан боғлиқдир. Бундан ташқари, бозор пенсия ѐшидаги кишиларнинг ижтимоий ҳимоясига, ишсизларга, меҳнат ногиронларига, туғилгандан ногиронларга, кўп болали оилаларга ѐрдам бериш каби жамият харажатларига бефарқ. Бозор ҳаттоки аҳоли даромадлари даражасини кескин табақалашувининг ўсишига сабаб бўлади ва мавжуд тарихий маданий қадриятларга бозор бефарқлик билан қарайди.
- Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг усуллари ва шакллари кўпгина омилларга боғлиқ. Улардан: иқтисодий ривожланиш даражаси, ушбу соҳада давлат ва нодавлат секторларининг мутаносиблиги, давлатнинг иқтисодий сиѐсати ва бошқалар.
- Давлат ижтимоий сиѐсати орқали ижтимоий соҳани тартибга солишда асосий қонунчилик актлари, бюджет-кредит ва солиқ шакллари, ижтимоий соҳанинг бир қисмини, яъни давлатга тегишли бўлган корхона ва ташкилотларни тўғридан-тўғри бошқариш каби усуллардан фойдаланилади.
Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг мақсади, йўналишлари ва ижтимоий соҳада давлат бошқаруви. - Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган туб ислоҳатлар мақсади инсон ва унинг манфаатлари,фаровонлигини таъминлаш хамда инсонни ҳар томонлама камолга етказишга қаратилгандир. Бу мақсад биринчи марта 1990 йил 5 июнда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан ―Ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч билан деб номланган собиқ Ўзбекистон Компартиясининг ХХII съездида сўзланган маърузасида ―биз бутун иқтисодиѐтни ижтимоий йўналиш баҳш этишни, унга инсонга, унинг талаб ва эҳтиѐжларини қондиришга қаратишни ўзимизнинг асосий вазифамиз деб биламиз,-деб барала айтилган. Ушбу сўзлар билан И.А.Каримов томонидан мамлакатни мустақиллиги учун кураш айни қизиган пайтда , истиқболда Ўзбекистонни мустақил тараққий эттиришнинг мақсади қилиб белгилаб берилган.
Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсат устувор йўналиш ҳисобланади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |