Жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари Жамоатчилик фикри социологияси
Download 101.48 Kb.
|
1 2
Bog'liq1542895777 68313
Жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлариЖамоатчилик фикри социологиясиЖамоатчилик фикри тушунчаси маъно-мазмун нуқтаи назаридан «жамоа», «жамоатчилик», «фикр» сўзларининг мантиқий мақсадли уйҚунлашуви маҳсулидир. Жамоатчилик фикрини теран ва тўҚри англамоқ учун юқоридаги таркиб ясовчи сўз-терминлар моҳиятини аввал бошдан англаб олмоқ муҳимдир. Ўозир ва ўтмишда, ватанимиз ёхуд хорижий мамлакатлар тадқиқотчилари бу терминлар мазмунига турлича талқин беришиб, уларга мақсаддан келиб чиқадиган маъно юклатиб келишган. Хусусан, аксарият тадқиқотларда жамоатчилик фикрининг таркибий қисми бўлган «фикр» тушунчаси «тасаввур», «муҳокама», «қарашлар», «мулоҳазалар», «ишонч», «эътиқод», «лафз», «фикр билдириш», «эътироз», «фикр якдиллиги», «плюрализм» ва ҳоказо терминларга синоним тушунча сифатида ҳам талқин этилади. Фикр тушунчасининг бундай ҳар ёқлама талқини жамоатчилик фикрини тушунишда муайян мураккабликлар туҚдириши табиийдир. Худди шунингдек, жамоатчилик тушунчаси хусусида ҳам илм-фанда якдил қарашларнинг йўқлигини эътироф этиш жоиздир. «Жамоатчилик» тушунчаси энг қадимги даврларда хусусан кўҳна Эллада ва Рим давлатлари сиёсатида муҳим ўрин тутган бўлиб, унга халқ фикри нуқтаи назаридан қараб келинган. Гарчи, қадимги Эллада мамлакатида жамоатчилик фикрига муҳим аҳамият бериб келинган бўлса-да, бу масалада кўпроқ дифференциал ёндошув устунлик қилган. Хусусан, халқ фикри зодагонлар, аскар бошлиқлари, шаҳарликлар, озод афиналиклар фикри периферия, полислар ёхуд плебейлар ва қуллар фикридан кескин фарқ қилган. Шу боисдан «жамоатчилик» термини қадимги Юнон ва Рим давлатларида «эл-халқ мақсад-тилаклари», Олмония, Фарангистон ва Англияда «омма хоҳиш-иродаси», Польша ва Чехословакияда «гуруҳ», Россияда «йиҚин фикр-ёди» маънолари билан уйқаш тушуниб келинган. Мовароуннаҳрнинг кўп минг йиллик тарихида жамоатчилик термини муқаддас тушунчалардан саналиб шахс ва жамоа муносабатларида бирламчи ўрин тутиб келган. У шахснинг таваллудидан бошлаб бутун ҳаёти давомида муайян маёқ вазифасини ўтаб, тартиб-қоидалар, тузуклар, қонунлар, урф-одатлар ва анъаналар тарзида амал қилиб, кишиларнинг хатти-ҳаракатлари, ўй-фикрлари, орзу ва режаларини муайян мақсадлар сари йўналтириб турган. Жамаотчилик фикрининг шахс ва жамият муносабатларида устун мавқега эгалиги «жамоатчилик» тушунчасини эл, халқ, кўпчилик мазмунида тушуниш, «фикр» тушунчасини эса ёндошув, нуқтаи назар маъносида англаш имконини беради. Шу боисдан бизнинг назаримизда жамоатчилик фикри тушунчасини халқ ёндошуви ёхуд халқ нуқтаи назари тарзида тушуниш мақсадга мувофиқдир. Зеро, фикр нуқтаи назар маъносида тушунилганда ўз луҚавий мазмуни замирига мулоҳаза, баҳолаш, қарашлар сингари таркибий ҳамда тизимий тушунчаларни ҳам қамраб олади.
Шундай қилиб, жамоатчилик фикри тушунчасига берилган юқоридаги таъриф негизида мазкур ижтимоий ҳодиса моҳияти ва таркибий қисмлари хусусида атрофлича мулоҳаза юритиш маъсулияти мужассамлашганлигини эътиборда сақламоқ лозимдир. Жамоатчилик фикри тушунчасининг маъно доираси жуда кенг бўлиб, унинг таркибига мазкур ижтимоий ҳодисанинг шаклланиш жараёнлари, фаолият курсатиш шарт-шароитлари, умуминсоний вазифаларни ҳал этишдаги ўрни ва таъсири масалалари ҳам киради. Юқорида таъкидлаганимиздек, жамоатчилик фикри моҳиятини изоҳловчи турли-туман таърифлар мавжуд бўлиб, улар ижтимоий онгнинг бу ҳодисаси мазмунининг у ёки бу жиҳатларини ойдинлаштиришга, тўлақонли яхлит тасаввур шаклланишига шубҳасиз кўмаклашади. Жамоатчилик фикри термини ўарбий Европада илк даъфа Англия ҳуқуқ назарияси фанида қўлланилган бўлиб, сўнгра у Олмония, Фарангистон ва бошқа мамлакатлар ижтимоий сиёсий ҳаётида кенг фойдалана бошланди. XYII ва XYIII асрларда Англия ижтимоий ҳаётида мазкур муаммо бирмунча тор тушунилиб асосан сиёсий фикрлар жамоатчилик фикри сифатида талқин этилиб, мамлакат парламентида қабул қилинган қарорларга нисбатан халқнинг қарши ёки тарафдор кайфияти жамоатчилик фикри сифатида талқин этиб келинди. Download 101.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling