Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш


Терини ҳимояловчи воситалар


Download 25.58 Kb.
bet2/2
Sana29.03.2023
Hajmi25.58 Kb.
#1306503
1   2
Bog'liq
Ҳимоя воситалари

Терини ҳимояловчи воситалар
Терини ҳимояловчи шахсий воситалар ҳимоялаш хусусиятига қараб фильтрловчи ва айирувчи (изоляцияловчи) турларга бўлинади. Терини изоляцияловчи ҳимоя воситалари ҳаво ўтказмайдиган материаллардан тайёрланади. Улар зич ёпиладиган (герметик) ва зич ёпилмайдиган (ногерметик) бўлиши мумкин. Зич ёпиладиган воситалар киши танасини тўлиқ беркитади ва заҳарловчи моддаларнинг буғи ва томчиларидан ҳимоя қилади. Зич ёпилмайдиган воситалар эса фақат томчи ҳолидаги заҳарловчи моддалардан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, бу воситалар киши терисини бевосита радиоактив на бактериал воситалар таъсиридан ҳам ҳимоя қилади.
Терини ҳимояловчи фильтрловчи воситалар ип - газламадан тайёрланган бўлиб, унга махсус кимёвий модда шимдирилади. Бунда матонинг ҳаво ўтказувчанлиги сақланиб қолади, захарловчи моддалар иплар орасидан ўтаётган вақтда ютилади ва нейтралланади.
Шахсий терини ҳимояловчи асосий воситаларга умумқўшин ҳимоя тўплами (ОЗК) ва Л-1 енгил ҳимоя костюми киради.
ОЗК ва Л-1 костюми ҳимоя таъсири қоидасига кўра терини, кийим кечакларни ва оёқ кийимларини заҳарловчи моддалар, радиоактив моддалар ва бактериал воситалар таъсиридан ажратишга асосланган бўлади.
Умумқўшин ҳимоя тўплами ҳимоя плаши, ҳимоя пайпоғи ҳамда ҳимоя қўлқопларидан иборат бўлади.
Ҳимоя плаши резинали материалдан тайёрланиб, ишлашга қулай бўлиши ҳамда қўлга зич ёпишиб туриши учун енгининг учига резина тасма тикилган бўлади. Қалпоқчани катта кичик қилиш учун чўзиладиган тасма ўрнатилади.
Плашлар бўйи 166 см гача бўлган кишилар учун - биринчи, 166 см дан 172 см гача - иккинчи, 172 см дан 178 см гача - учинчи, 178 см дан 184 см гача ва ундан юқориси - тўртинчи ўлчамда бўлади.
Ҳимоя пайпоқлари ҳам резина қўшилган матодан тайёрланади, асоси қалин резинадан иборат. Улар оёқ кийими устидан кийилади ва оёққа махсус тикилган тасма ёрдамида маҳкамланади. Белга тақиладиган камарга эса тасмалар ёрдамида бирлаштирилади. Ҳимоя пайпоқларининг 40-пойафзал учун биринчи, 41-42 пойафзал учун иккинчи, 43 ва ундан катта пойафзал кийувчилар учун учинчи ўлчам тўғри келади.
Ҳимоя қўлкоплари икки хилда тайёрланган бўлиб, қишда кийиш учун икки панжали ва ёзда беш панжали бўлади. Қишки қўлқоплар ичига иссиқ сақлаш учун астар кийгизилади ва тугма қадалади.
Л-1 енгил ҳимоя костюми тери қаватларини ва кийимларни кимёвий, радиоктив моддалар ҳамда бактериал воситалардан зарарланишдан ҳимоя қилишга мўлжалланган.
У резина матодан тайёрланган бўлиб, капюшонли куртка, пайпоқли шим, подшлемник ва икки бармоқли ҳимоя қўлкопларидан иборат.
Пайпоқли шимнинг юқори қисмига иккита елка тасмаси ва пайпоқни оёққа зич қилиб боғлаш учун боғичлар тикилган. Капюшонли куртканинг орқа қисмига чок орқасидан ўтадиган белбоғ тикилган бўлиб, куртканинг олди томонидаги тугмага ўтказилади.
Л-1 енгил ҳимоя костюми 3 ўлчовда, бўйи 165 см гача бўлган учун биринчи, 165 см дан 172 гача бўлганларга иккинчи, 172 см дан юқори бўлганларга учинчи ўлчовда тайёрланган бўлади.
Л-1 енгил ҳимоя костюми иш қобилиятини яхшироқ сақлаш учун 10°С дай юқори ҳароратда ишчи кийим устидан, 0°С дан - 10°С гача ҳароратда ёзги кийим устидан, 0°С дан паст ҳароратда эса қишки кийим устидан кийилади.
Шунингдек, терини ҳимоя қилишда ҳар қандай воситалардан кенг фойдаланиш мумкин. Бунда сув ўтмайдиган газмолдан тикилган накидка, плаш, пахтали куртка ва шим, спорт костюмлари, иш камбинзонлари, чармдан тикилган куртка ва плашлар, қаттиқ газмолдан тикилган капюшонкалардан фойдаланиш мумкин.
Оёққа резина чарм этик, калиш кийиш керак. Қўлга чарм ёки резина қўлқоп кийилади. Бўйин ва бошни ҳимоя қилиш учун қалин газмолдан капюшон тикиб олинади. Спорт кастюмига, комбинизонга ёки бошқа костюмларга совун ёғ эмульсиясини ёки ювувчи моддалар эритмасини шимдириш мумкин.
Шахсий тиббиёт воситалари ҳам фуқаролар муҳофазасида муҳим ўрин тутади. Ионлантирувчи нурлардан, заҳарловчи моддалардан, бактериал воситалардан ҳамда куйишдан сақлашда шахсий дориқутилардан (ШД-2) фойдаланилади. Бу восита 130 гр бўлиб, сақланиш муддати - 3 йил.
Дориқутига дори моддалар ва қирғин қуроллари таъсирига қарши курашадиган протекторлар жойлаштирилган:
- шахсий тиббиёт дориқутисига оғриқ қолдирадиган шприц-тюбик нинаси билан жойлаштирилган;
- фосфор органик заҳарли моддалар билан заҳарланганда ишлатиладиган тарен-6 таблетка дориси бор. Бу дори кимёвий огоҳлантиришда 1 та таблеткадан ичилади;
- бактереологик воситаларга қарши ишлатиладиган дори - «№ 1» (оқ шишада - тетрациклин гидрохлорид) жойлашган. Бу доридан бактереологик қурол ишлатилганда, жароҳатлар олганда ва куйганда фойдаланилади. Бунда бир йўла 5 та таблетка ичилади ва 6 соатдан кейин яна 5 таси ичилади (вабо, ўлат, Сибир яраси).
- биологик таъсирларга қарши ишлатилувчи сулфодометоксин (5 таблетка) дориси қўйилган. Бу дорини ошқозон-ичак касаллиги бошланганда бир йўла 7 та таблеткаси ва кейинги кунларда 4 тадан ичилади;
- радиосақловчи восита № 1 (систамин) жойлашган бўлиб, у нурланиш юз берганда бир йўла 6 та таблетка ичилади.
Download 25.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling