Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 

Демак «Ахборот - таълим муҳити» аниқ бир мақсадга йўналтирилган 
ўқув жараёнини таъминловчи ахборот-техник, ўқув-методик тизимлар 
мажмуидир.
Ахборот - таълим муҳитининг қуйидаги типологик белгиларини 
ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1. Ҳар қандай даражадаги таълим муҳити тизимлилик табиатига эга 
бўлган мураккаб тузилмали объект ҳисобланади. 
2. Таълим муҳитининг яхлитлиги тизимлиликка эришиш тушунчаси 
билан бир маънони англатиб, у ўқув муассасаси битирувчисининг шахсий ва 
касбий моделини амалга оширишдаги таълим ва тарбия мақсадларининг 
амалга ошишини ўзида мужассамлаштиради. 
3. Таълим муҳити таълим ва тарбия ишларининг асосий шарти бўлиш 
билан бирга унинг муҳим воситаси ҳамдир. 
Ахборот - таълим муҳитини таърифлашда бир қанча ўзаро фарқ 
қилувчи қарашлар мавжуд, жумладан: 
• инсон билан таълим муҳитининг субъект сифатида узвий боғланган 
ахборот, техник, ўқув-методик таъминотнинг тизимли ташкиллаштирилган 
мажмуаси; 
• 
анъанавий 
ва 
электрон 
ахборот 
ташувчилар, 
виртуал 
кутубхоналар,тақсимланган маълумот базалари, ўқув-методик мажмуаларини 
мужассамлаштирувчи 
компьютер-телекоммуникация 
технологиялари 
интеграцияси асосида қурилган ягона ахборот таълим муҳити. 
Фикримизга кўра, ахборот таълим муҳитини бошқаришда тизимли 
ёндашувни жорий қилиш лозим. 
Олимлaр мaтемaтик тaфaккур ривожлaнишигa кaттa эътибор 
қaрaтaдилaр вa унинг оcтидa нaфaқaт aлгоритмлaштирилгaн ҳaрaкaтлaрни 
тaкрорлaшни, бaлки тaклиф этилгaн вaзиятни - мaтемaтизaциялaш, унинг 
тaҳлили, мaтемaтик модель ярaтиш, зaрур иcботлaр, умумлaштириш, 
aнaлогиялaр вa хулоcaлaр билaн ечиш йўллaрини ишлaб чиқишнинг 
ноcтaндaрт тaлқиндaги aмaлий вaзифaлaрини ечишни тушунaдилaр [36].



Теcт топшириқлaри acоcидa фундaментaл мaтемaтик ғоялaр ётади 
(ўзгaриш вa ўcиш, фaзо вa шaкл, ноaниқлик, миқдорий мулоҳaзaлaр), улaрдa 
фaзовий интеллект мaтемaтик интеллектнинг муҳим тaшкил этувчилaридaн 
бири cифaтидa қaрaлaди [112].
5110200- Физика ва астрономия ўқитиш методикаси бакалавр таълим 
йўналишининг малака талабларида талабаларнинг мустақил иш фаолияти 
методикасини такомиллаштиришга оид масалалар келтириб ўтилган. 
Жумладан, математика ва табиий-илмий фанлар блокида қуйидагилар 
келтирилган: 
- муайян билим соҳаси учун зарур бўлган фундаментал фанларни чуқур 
ўрганишнинг илмий ва назарий асосларини таъминлаши
- ўқув-тарбиявий жараённинг комплекс хусусиятга эга эканлигини 
эътиборга олган ҳолда, ахборот технологияларини жорий этишни интегратив 
ёндашув асосида ташкил этиш малакасини таркиб топтириши; 
- ўқитишнинг илмийлиги ва кўргазмалилигини таъминлаш мақсадида 
ахборот технологияларининг мультимедия имкониятларидан унумли 
фойдаланишга ўргатиши; 
- замонавий ахборот технологиялари муҳитида ўқув жараёнларини 
лойиҳалаштиришда ўқитишни индувидуаллаштириш, интенсивлаштириш ва 
оптималлаштиришга эришиш малакаларини шакллантириш
- ўқитишнинг 
самарадорлиги 
ва 
натижавийлигини 
таъминлаш 
мақсадида, ахборот коммуникация технологиялари воситаларини тизимли, 
мантиқий кетма-кетликда қўллаш қобилиятини таркиб топтириш [9]. 
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, ахборотлашган таълим муҳтида 
талабаларнинг мустақил иш фаолияти методикасини такомиллаштириш 
муаммоси ижтимоий зарурат эканлигини кўришимиз мумкин.
Мустақил иш фаолияти – бу ўқув муассасаларидан ташқарида 
эгалланадиган таълимот, у ўз хоҳиши бўйича ишлаш давомида амалга 
оширилади [33]. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида мустақил иш 



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling