Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 

I БОБ. АХБОРОТЛАШГАН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА 
ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ИШ ФАОЛИЯТИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МЕТОДИКАСИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ 
АСОСЛАРИ 
1.1-§ «Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил 
иш фаолияти методикасини такомиллаштириш”педагогик муаммо 
сифатида 
Ўзбекистон 
Республикасида 
узлуксиз 
таълим 
тизимини 
такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш ва самарадорлигини 
таъминлашда моддий омиллар ўринда таълим муасасаларида мустақил иш 
фаолиятини 
такомиллаштириш 
даражаси, 
салоҳияти 
ҳам 
зарур. 
Талабаларнинг мустақил иш фаолияти методикасини такомиллаштириш ва 
давр талабларига мувофиқ фаолият юрита олишлари учун зарур шарт-шароит 
яратишда олий таълим тизими алоҳида ўрин тутади.
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2020 йил 23 сентябрда маъқулланган Ўзбекистон 
Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637 сонли қонуни қонунида 
ҳам таълим сифатини яхшилаш, талабаларнинг турли шаклларда таълим 
олиши (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги); ишлаб 
чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий); 
дуал таълим; оилада таълим олиш ва мустақил иш фаолияти; катта 
ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш; инклюзив таълим; экстернат 
тартибидаги таълим; мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш) белгилаб қўйилган. Шундай экан, 
юқоридагиларни инобатга олиб мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш, 
мустақил ўрганишга қаратилган мотивацияни кучайтириш муҳим вазифа 
ҳисобланади [3]. 
Бугунги кунда ахборот технологиялари фани ва жумладан, инсон 
билимларининг ривожланишида кескин ўзгаришлар амалга оширилмоқда. 
Бунда инсоннинг ички тузилиши, моҳияти, қадриятлари, психологик 



қонуниятлари ва тафаккурининг хусусиятлари янгича намоён бўлмоқда. 
Долзарб ва муҳим бўлган вазифалардан бири мустақил иш фаолияти онгли 
равишда ўқув-билув фаолиятини шакллантириш, амалий тажрибаларга 
асосланган ҳолда маълум бир мақсадларни кўзлаб, тафаккур операцияларини 
бажариш алоҳида талабалар томонидан ўзлаштирилган билимлар ва 
кўникмаларнинг 
пухталиги, 
барқарорлиги 
ва 
мустаҳкамлигини 
талабаларнинг 
мустақил 
иш 
фаолиятини 
такомиллаштириш 
ва 
ўқувчанлигининг ривожига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Ахбортлашган таълим муҳитида талабалар томонидан фаол ижодий 
ностандарт равишда билим олишга ўргатиш, ақлий фаолиятга уйиштириш, 
ташкил этиш усуллари, воситалари, ҳамда талаба томонидан шуғулланиш 
технологияси, ишлаш иштиёқи, мотиви, майли, қизиқиши, ҳиссий 
интилишини амалга ошириш юзасидан мутафаккирларимизнинг қомусий 
фикрлари қарашлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагича ифодаланган.
Ахборот технологиясининг назариясига кўра «ахборот тушунчаси – бу 
(лотинча «информацион» тушунтириш, хабар бериш) кибернетиканинг 
асосий тушунчаларидан бири бўлиб, хабар, маълумот, кўрсаткичлар 
мажмуасидир» - деган таърифни англатади. 
Давлатимиз томонидан таълим жараёнини ахборотлаштириш, унинг 
моддий-техник базасини бойитиш, ўқув жараёнида аборот-коммуникацион 
технологиялардан самарали фойдаланиш учун керакли замонавий дастурий 
воситалар билан таъминлаш юзасидан кўплаб тадбирлар амалга 
оширилмоқда. 2003 йил 11 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг 
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекситон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 октябрдаги 821-сон қарори «
Ахборот-
коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича 
устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва 
молиялаштириш тартиби тўғрисида қарори
»даги ва бошқа эълон қилинган 
қарорлари бунинг яққол мисолидир.



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling